UZ

Сўнгги янгиликлар

03:04Эксперт фикри: "Ўзбекистон Жаҳон чемпионатига бориб, шарманда бўлиб қайтиши керак эмас"   0 00:48Ҳарри Кейн Жаҳон чемпионатидаги мақсад ҳақида гапирди  0 00:24Арда Гюлер: "Алонсо дарвозада турасан деса, қўлқоп сотиб оламан"  1 23:58Энцо Мареска "Ливерпул"га қарши ўйиндаги хатти-ҳаракатлари учун жазога тортилди  0 23:37"Милан" ва Emirates ўзаро келишувни расман узайтиришди  0 22:48"Golden Boy" мукофоти учун якуний номзодлар рўйхати маълум бўлди  5 22:15ESPN Жаҳон чемпионатида иштирок этиши мумкин бўлган мамлакатлардан энг кучлилар рейтингини тузди. Ўзбекистон нечанчи ўринда?  5 21:50"Интер" рекорд даражада даромад қилди. Клуб 15 йил ичида биринчи марта фойдага кирди  0 21:24Каземиро Япониядан учралган мағлубият ҳақида гапирди  3 20:57Осиё кубоги саралаши. Ўзбекистон U-17 аёллар термаси Қирғиз Республикасига имкониятни бой берди  5 20:21Чехия термаси бош мураббийи Фарер оролларига учралган мағлубият ортидан ишдан ҳайдалди  0 19:45Йилдиз "Челси", "Арсенал" ва "Барселона"нинг диққат марказида  0 19:15Кокорин Россияда футболчиларнинг маоши ҳақида: "Жуда эрта кўп пул беришади"  1 18:51Скоулз: "МЮ Хейлундга ўхшаган ҳужумчи - Шешкони сотиб олди. Мантиқ қаерда?"  3 18:15"Барса" Левандовскининг терма жамоада олган жароҳати сабабли ундан норози  1

U-20 Осиё кубоги. Анвар Ғофуров: "Яман билан ўйинда керакли натижа қилинди, бу босқичда осон рақиб кутиш хато" Янгиликлар

U-20 Осиё кубоги. Анвар Ғофуров: "Яман билан ўйинда керакли натижа қилинди, бу босқичда осон рақиб кутиш хато"

Бугун Ўзбекистон U-20 терма жамоаси қитъа турнири гуруҳ босқичининг иккинчи турида Индонезия билан куч синашади.

Бу ўйиндаги ғалаба вакилларимиз учун кейинги босқич эшикларини очади. Аввалги турдан аввал тажрибали ёшлар мураббийи Жамолиддин Раҳматуллаев мулоҳазаларини билдирган эди. Иккинчи тур учрашуви олдидан яна бир мутахассис Анвар Ғофуровнинг фикрларини тингладик. 

- Ёшлар терма жамоамизнинг Яманга қарши ўйини қандай таассурот қолдирди? Ҳавотирли кечган иккинчи бўлимчи?

- Аввалги турда биринчи ўйинимиз бўлишига қарамасдан жамоамиз яхши ҳаракат қилди ва чакки таассурот қолдиргани йўқ. Айниқса биринчи бўлимни айтиб ўтмоқчиман. Иккинчи бўлимда Яман терма жамоаси ўйинда ва ҳисобда ўзгариш қилишга ҳаракат қилди, бор имкониятини ишга солди. Натижада гол уриш учун имконият яратишни бошлади. Бизнинг жамоа эса аксинча ҳисобни сақлаб қолишга ҳаракат қилди. Энг асосийси керакли натижа қўлга киритилди. 

- Биз оддий деб қараётган рақиблар ҳам муносиб қаршилик кўрсатмоқда. Жамоамиз ҳали бор салоҳиятини кўрсатгани йўқми?

- Албатта. Бу босқичда осон рақибни кутиш жуда нотўғри фикр. Ҳар бир рақибни ҳурмат қилиш керак. Кўп мамлакатларда футбол йилдан-йилга ривожланмоқда. Замонавий футбол талаблари ҳам ошиб бормоқда. 

- Индонезия билан ўйиндан аввалгисидан фарқ қилишини кутишимиз мумкинми? 

- Биринчи турда ким қандай натижа кўрсатганига эътибор бермаслигимиз керак. Майдонга тушган ҳар бир футболчи ўзининг энг яхши ўйинини ва мураббийлар кўрсатмаларини бажаришга ҳаракат қилиши зарур. Терма жамоамиз яхши футболчилардан шаклланган. Ўйлайманки, бугун улар яхши натижа кўрсатишади. 

- Футболчиларнинг илк турдаги ҳаракатларига қандай баҳо берасиз? Тўлқинбековнинг бошқа позицияда ўйнаётгани унинг имкониятларини чекламаяптими?

- Азиз Тўлқинбеков учун бу позиция бегона эмас. Азиз кўплаб ўйинларда айнан шу жойда тўп тепган ва яхши таассурот қолдирган. Шунинг учун ҳам мураббийлар унга ишонч билдиришмоқда. 

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика