UZ

Сўнгги янгиликлар

12:04U-17 Жаҳон чемпионати. Осиёдан учта жамоа қолди  0 11:43Жалолиддин Машарипов: "Каннаваро менга қўнғироқ қилди ва жамоага кераклигимни таъкидлади"  10 10:45ПСЖ Аргентина терма жамоаси футболчиси учун 120 миллион евро беришга тайёр  0 10:07U-17 Жаҳон чемпионати. Бугунги рақибимиз – Италия: улар мусобақани қандай ўтказяпти?  9 09:40Бугун Олимпия терма жамоамиз Хитойга қарши баҳс олиб боради  2 09:13ФИФА президенти табрик йўллади  1 08:45"Андижон"нинг асосий футболчисининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  4 08:18Жаҳон чемпионатида иштирок этувчи 48 жамоадан 34 таси маълум бўлди  5 07:50U-17 Жаҳон чемпионати. Ўсмирларимиз чорак финал йўлланмаси учун майдонга тушади  15 07:22Бугун ФИНАЛ  12 04:38ЖЧ-2026 саралаши. Германия ва Нидерландия мундиал йўлланмасини қўлга киритди, Польша ва Словакия саралашни давом эттиради  1 00:17Мбаппе ПСЖдан суд орқали 240 млн евро талаб қилмоқда. Клуб эса ундан 180 млн евро зарар ундиришни сўради  1 23:49"Ал Айн Халқаро Кубоги-2025". Миср пенальтилар сериясида ғалабага эришди ва учинчи ўринни эгаллади   6 23:35Жалолиддин Машарипов жароҳатдан қутилдими?  20 23:03Достон Ҳамдамов: "Ҳаммаси ўзимизнинг қўлимизда, яхши тайёргарлик кўрсак Бразилия билан ҳам ўйнай оламиз деб ўйлайман"  11

⭐️ Ўзбекистон – U-20 Осиё Кубогида ғолиб бўлган 16-терма жамоа. Шунингдек, “оқ бўрилар” термалар миқёсида 4-титулини қўлга киритди, Ҳайдаровдан эса рекорд Янгиликлар

⭐️ Ўзбекистон – U-20 Осиё Кубогида ғолиб бўлган 16-терма жамоа. Шунингдек, “оқ бўрилар” термалар миқёсида 4-титулини қўлга киритди, Ҳайдаровдан эса рекорд

Ҳисоб бўйича 41-маротаба ташкил этилган мусобақанинг финалида мезбонлар Умарали Раҳмоналиевнинг ягона голи эвазига 1:0 ҳисобида Ироқни енгди.

Ўзбекистон мазкур мусобақада илк бор муваффақиятга эришди ва ушбу ёш тоифасидаги қитъа биринчилигида ғолиб бўлган 16-терма жамоага айланди.

U-20 Осиё кубогининг барча ғолиблари:

1. Жанубий Корея – 12 марта (1959, 1960, 1963, 1978, 1980, 1982, 1990, 1996, 1998, 2002, 2004, 2012);

2. Мьянма – 7 (1961, 1963, 1964, 1966, 1968, 1969, 1970);

3. Исроил – 6 (1964, 1965, 1966, 1967, 1971, 1972);

4. Ироқ – 5 (1975, 1977, 1978, 1988, 2000);

5. Эрон – 4 (1973, 1974, 1975, 1976);

6-7. Шимолий Корея – 3 (1976, 2006, 2010);

6-7. Саудия Арабистони – 3 (1986, 1992, 2018);

8. Таиланд – 2 (1962, 1969);

9-16. ЎЗБЕКИСТОН, Япония, Хитой, Индонезия, Қатар, Сурия, БАА ва Ҳиндистон – 1 мартадан.

*айрим йиллардаги мусобақалар финалида дуранг қайд этилгани учун титул иккала томонга тақдим этилган

Маълумот ўрнида, Ўзбекистон ушбу мусобақада 2008 йил финалга етиб бориб, БААга (1:2) аламли тарзда мағлубиятга учраган. Шунингдек, 2002 йил Ж.Корея, Япония ва Саудия Арабистонидан кейин тўртинчи бўлган. Ўзбекистонликлар 2012 ва 2014 йиллардаги қитъа биринчиликларида ярим финалга чиқишган, 2004 ва 2010 йилларда эса чорак финал билан чекланишган.

Шунингдек, Ўзбекистон терма жамоалар миқёсида тарихдаги 4-титулини қўлга киритди. “Оқ бўрилар” расмий турнирларда 7 та финалда қатнашган ва уларда қуйидаги натижалар қайд этилган:

1. 1994 йилги Осиё ўйинлари. 

Ўзбекистон - Хитой 4:2

Рустам Акрамов

2. 2008 йил, AFC U-19 (1989 йиллар). 

Ўзбекистон - БАА 1:2

Аҳмад Убайдуллаев

3. 2010 йил, AFC U-16 (1994 йиллар). 

Ўзбекистон - КХДР 0:2

Алексей Евстафеев 

4. 2012 йил, AFC U-16 (1996 йиллар). 

Ўзбекистон - Япония 1:1 (3:1)

Дилшод Нуралиев

5. 2018 йил, AFC U-23 (1995/97 йиллар). 

Ўзбекистон - Вьетнам 2:1

Равшан Ҳайдаров 

6. 2022 йил, AFC U-23 (2001/03 йиллар). 

Ўзбекистон - Саудия Арабистони 0:2

Тимур Кападзе

7. 2023 йил. AFC U-20. (2003/2004 йиллар)

Ўзбекистон - Ироқ 1:0

Равшан Ҳайдаров

Шу тариқ, Равшан Ҳайдаров терма миқёсида Ўзбекистонга иккита титул олиб келган ва иккита финалда қатнашган илк мураббийга айланди.

Муаллиф : Eldor Akmurzayev
Рейтинг: +24   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика