UZ

Сўнгги янгиликлар

08:11«Байер» 60 йиллик рекордни янгилади  1 07:48Про лига. Бугун 7-тур баҳслари якунланади  0 07:23EКЛ. «Олимпиакос» уйида бўладиган финалга йўл олди  0 06:28Тохир Кападзе: "Бу йигитлар ўзбек футболининг келажаги"   3 06:10Европа лигаси. "Байер" - "Рома" 2:2   0 06:05Европа лигаси. "Аталанта" - "Марсель" 3:0   0 06:00Саудия чемпионати. "Ал Уҳдуд" - "Ал Насср" 2:3   1 02:40Испаниянинг 2-лигасидаги клуб "Реал"ни енгиш борасида "Боруссия"га ўз ёрдамини таклиф қилди  7 02:04Европа лигаси. "Байер"нинг мағлубиятсиз серияси давом этади, финалдаги рақиб — "Аталанта"  29 01:27“Ордабаси” мухлислари шаҳар маъмуриятига бойкот эълон қилишди  0 01:03Саудия чемпионати. "Ал Насср" сўнгги дақиқаларда ғалабани ўз томонига оғдирди, Роналду гол урди  1 00:36Тчуамени ЕЧЛ финали ва Европа чемпионатини ўтказиб юбориши мумкин  0 00:08Саудия клуби Каземиро учун 40 млн евро тўлашга тайёр  0 23:49Моуринью қачон мураббийлик фаолиятини якунлашини айтди  4 23:22"Реал Мадрид"ни ЕЧЛ финалига Анчелоттининг ўғли олиб чиқди  22

Ўзбекистон U-19 футболчиси Риан Исломов Саудия Арабистонига қарши ўйиндан сўнг: "Биз яна 3та гол уришимиз керак эди" Янгиликлар

Ўзбекистон U-19 футболчиси Риан Исломов Саудия Арабистонига қарши ўйиндан сўнг: "Биз яна 3та гол уришимиз керак эди"

Фарҳод Нишонов бошчилигидаги Ўзбекистон U-19 терма жамоаси Саудия Арабистони мезбонлик қилаётган U-20 Осиё чемпионати саралаш баҳсларида иштирок этмоқда.

Гарчи бу ўйинлар вакилларимиз учун норасмий мақомда ўтаётган бўлсада, терма жамоамиз футболчилари ҳар бир баҳсда борларини беришаётганини кўриниб турибди. Кеча гуруҳдаги кучли рақиб, мезбон Саудия Арабистони U-20 терма жамоасига қарши майдонга чиққан ҳамюртларимиз 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Риан Исломовнинг сўнгги дақиқаларда урган голи ғалаба келтирди. Ўйиндан сўнг унинг фикрлари билан қизиқдик.

- Риан дастлаб учрашувдан кейинги ҳиссиётлар, таассуротлар билан ўртоқлашсангиз...

- Бизни қўллаб-қувватлаб турган барчага раҳмат айтиб қоламан. Таассуротлар албатта ажойиб. Бошқача бўлиши мумкин эмас. Қийин ўйинда бир оила эканлигимиз ўз сўзини айтди. Голдан кейин ҳам диққатни йўқотмадик. Охиригача курашдик. 

- Сизни 2019 йилдан бери биламан. Ўша йили Тошкентда ўтган U-16 Осиё чемонати саралаш босқичининг сўнгги ўйинида Ҳиндистонга сўнгги дақиқаларда гол уриб мағлубиятдан қутқариб қолгансиз. Қизиғи бу сафар ҳам  саралашда, сўнгги дақиқаларда ҳал қилуви голга муаллифлик қилдингиз. Бу шунчаки тасодифми?

- Очиғи нима дейишга ҳам хайронман. Эсингизда экан, қойилман (кулади). Икки ўйинда ҳам муҳими жамоамизда катта хоҳиш бор эди. 

- Саудия Арабистонидаги турнирда рақиблар ўртасида катта фарқ бор. Бу ўйинга тайёргарлик жараёнига таъсир қиляптими? 

- Тўғри айтдингиз. Рақиблар орасида тафовут жуда катта. Дейлик Мальдив каби терма жамоалар билан баҳсларда бу билинди. Ҳар бир яратган вазиятимизни гол билан якунладик. Мянмарга эса яна 3та гол уришимиз мумкин эди.

- Ҳакамлик қандай ўтяпти? 

- Фикримча, адолатли тарзда ўтмоқда. 

Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика