UZ

Сўнгги янгиликлар

21:50Ямал "Реал"га қарши ўйнаши кутилмоқда  0 21:25"Арсенал" ва Райя ваниҳоят янги келишувга эришишди  1 20:55Жорди Альба мавсум якунида футболчилик фаолиятини якунлашини эълон қилди  2 20:23Гаттузо Каннаваронинг Ўзбекистон терма жамоасига тайинлангани ҳақида гапирди  11 19:58Хаби Алонсо "Реал"дан Вирцни кузатишни сўради  4 19:35Дракслер: "Қатарда нормал ҳаёт кечиришим мумкин..."  9 19:09"Арсенал" "Эмирейтс" стадионини кенгайтирмоқчи  0 18:42Лэмпард қўл остидаги "Ковентри" Чемпоиншипда пешқадамлик қилмоқда  1 18:13Петер Шмейхель: "Биз ўйнаган даврда жамоага мавсумда 10 очко келтиришимиз кутиларди, сўнгги йилларда бунинг аксига ўрганиб қолдик"  0 17:45Футзал. Ўзбекистон Тошкентда Қозоғистон билан ўйнайди  1 17:38Беллингем кам ўйин амалиётига эга бўлаётгани учун жамоани тарк этмоқчи  2 17:11"Арсенал" ва "Манчестер Сити" ПСЖ футболчиси учун рақобатлашади  1 16:44Big name, Big team, Big coach...  30 16:19"Футбол олами". "Ҳакам юзи ёрилган футболчини кўрди ва... контакт йўқ деди..."  3 16:10"Фабио футболчи ва мураббий сифатида катта тажрибага эга" – хорижлик мутахассислар муносабати  14

Ўзбекистон U-17 бош мураббийи пойтахт ва водийдан сўнг Бухоро ва Қашқадарё вилоятларига сафар уюштиради Янгиликлар

Ўзбекистон U-17 бош мураббийи пойтахт ва водийдан сўнг Бухоро ва Қашқадарё вилоятларига сафар уюштиради

Хабарингиз бор, Отабек Ғуломхўжаев Ўзбекистон U-17 терма жамоасига масъул этиб тайинланган эди.

Ушбу мутахассис бошқарувидаги Ўзбекистон U-17 терма жамоаси келаси йил U-18 термаси сифатида ёшлар ўртасидаги Осиё Чемпионатининг саралаш турнирида иштирок этади.
 
Айни пайтда Отабек Ғуломхўжаев Ўзбекистон U-17 терма жамоаси таркибини шакллантириш борасида иш олиб бормоқда. Мураббий терма жамоага номзод футболчилар ўйинларини кузатмоқда. 150 нафардан зиёд иқтидорли футболчилар рўйхатини ҳамда йил якунига қадар бўлган иш режасини ЎФАга тақдим этган Отабек Ғуломхўжаев август ойи аввлида Тошкент, Қўқон ва Наманган шаҳарларида терма жамоага номзод ўйинчилар иштирокидаги учрашувларни бориб кўрган эди.
 
Энди мутахассис Бухоро ҳамда Қарши шаҳарларида ҳам терма жамоага номзод футболчилар ўйинларини кузатади. Эртага “Бухоро” жамоасининг U-18 ҳамда ёшлар таркиби ўртасида ўртоқлик ўйини бўлиб ўтади. Индинга эса Қарши шаҳрида “Насаф” ва “Машъал” жамоаларининг 2001-2002 йилларда таваллуд топган футболчилари иштирокида ўртоқлик ўйини ўтказилади. Мана шу учрашувлар давомида Отабек Ғуломхўжаев ҳамда унинг мураббийлар штаби терма жамоага номзод бўлган ўйинчилар ҳаракатини кузатиш имкониятига эга бўлишади.
 
Таъкидлаш жоизки, ушбу ёш тоифасидаги терма жамоамиз келаси йил U-18 термаси сифатида ёшлар ўртасидаги Осиё Чемпионатининг саралашида иштирок этади. Олдинда шунингдек, 2020 йил U-19 Осиё Чемпионатининг финал босқичи, 2021 йилда эса ёшлар ўртасидаги U-20 Жаҳон Чемпионати каби нуфузли мусобақалар мавжуд. Мазкур турнирларга муносиб ҳозирлик кўриш мақсадида йил сўнггига қадар Отабек Ғуломхўжаев жамоаси халқаро турнирда иштирок этиши ҳам кўзда тутилган. Жумладан, шу йилнинг 10-15 октябрь кунлари Испаниянинг Малага шаҳрида халқаро мусобақа бўлиб ўтади. Отабек Ғуломхўжаев бошчилигидаги терма жамоа мазкур мусобақада Франция, Бельгия ва Шотландиянинг U-21 терма жамоаларига қарши баҳс олиб боради.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика