UZ

Сўнгги янгиликлар

22:00Суперлига. ОКМК ўз майдонида "Сурхон"га енгилди  51 20:33"Реал" сардори жароҳатидан қутилди ва майдонга қайтишга тайёр  1 19:50"Реал" трансфер мақсадларининг биридан воз кечди  3 19:21"Ювентус" юлдуз ҳужумчиси учун бор-йўғи 20 млн сўрамоқда  5 18:44"Реал" Клублар ўртасидаги ЖЧдан кейин яна бир ҳимоячи билан шартнома имзолайди  3 18:18Лопетегининг сўровига биноан Ал Хайдос Қатар терма жамоасига чақирилди  7 17:45"Навбаҳор" футболчиси Беларусга йўл олмоқда  15 17:23Ўзбекистон Кубоги 1/8 финал босқичи ўйинларида ишловчи расмийлар билан танишинг  2 17:02"Динамо" ҳамда "Нефтчи" ўртасидаги қолдирилган баҳсга ҳакамлар тайинланди  4 16:41Қозоғистон футбол федерацияси президенти Ўзбекистон билан ўйин ҳақида баёнот берди  18 16:18Игорь Шквирин Европа клубига ўтиши нега барбод бўлганини айтиб берди  16 16:11"Бунёдкор" "Сўғдиёна"ни ранжитган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 15:38"Рома" "Борнмут" аъзосини харид қилмоқчи  0 15:12GiveMeSport дунёнинг энг яхши футболчилари рейтингини эълон қилди  5 14:45Бундеслиганинг бир қанча клублари "Манчестер Сити" футболчисини сотиб олмоқчи  1

Ўзбекистон терма жамоасининг рақиблари ўйинлари ҳақида Янгиликлар

Ўзбекистон терма жамоасининг рақиблари ўйинлари ҳақида

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ЖЧ-2018 саралаш гуруҳ босқичидаги рақиблари ўтган ҳафтада ўртоқлик учрашувларида майдонга тушишди.

Жанубий Корея миллий терма жамоаси ўтган ҳафтада Испания терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушгани ҳақида аввалроқ хабар берилган эди. Испанияга қарши ўйиндан сўнг Ули Штилике жамоаси 5 июнь куни Чехия терма жамоасига қарши майдонга тушди ва 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Эрон миллий терма жамоаси эса, ўтган ҳафтада Македония терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушди ва 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашувдаги уччала голга ҳам Сардор Азмун муаллифлик қилган.

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг гуруҳ босқичидаги яна бир рақиби – Хитой терма жамоаси эса ўз майдонида Тринидад ва Тобаго терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувини ўтказди ва 4:2 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг гуруҳ босқичи илк туридаги рақиби – Сурия терма жамоаси эса 3-5 июнь кунлари Таиландда бўлиб ўтган "Қирол Кубоги" турнирида иштирок этди. Мусобақа ярим финалида мезбон – Таиланд терма жамоасига қарши майдонга тушган Сурия терма жамоаси 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади. Пенальтилар сериясида эса Таиланд ғалаба қозонди ва финалга йўл олди. Учинчи ўрин учун ўйинда эса, Сурия терма жамоаси БААни 1:0 ҳисобида мағлуб этди.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси рақибларининг ўртоқлик учрашувларида қайд этган натижалари.

Жанубий Корея – Чехия 2:1
Голлар:
Юн Битгарам (26), Сук Хен Жон (40) – Марек Сухи (46).

Македония – Эрон 1:3
Голлар
: А. Трайковски (10) – С. Азмун (8, 20, 60).

Хитой – Тринидад ва Тобаго 4:2
Голлар:
Жиан Нинг (3), Жанг Йи (31, 65), Ху Рентиан (89) – У. Плаза (67, 86).

"Қирол Кубоги". Ярим финал.
Таиланд – Сурия 2:2 (пенальтилар сериясида 7:6).
Голлар
: Т. Дангда (21), М. Тоссакаи (44) – М. Алмаваз (60), А. Агия (86).

"Қирол Кубоги". Учинчи ўрин учун ўйин.
БАА – Сурия 0:1
Гол:
Ҳ. Мидо (50).

Рейтинг: -47   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика