

Ўзбекистон футбол ассоциацияси берган маълумотга кўра, ўзбекистонлик футболчилар ушбу баҳсда тўлиқ кўк рангли формаларда ҳаракат қилишади. Дарвозабон қора либосда иштирок этади.
Мазкур учрашувни америкалик ҳакамлар бригадаси бошқариб боради. Бош ҳакам — Виктор Ривас, унга қанотларда Луис Уранга ва Жереми Кезо ёрдам беради. 4-расмий ҳакам вазифаси эса Кайл Жонсонга топширилган.
Эслатиб ўтамиз, мазкур учрашув Тошкент вақти билан 13-сентябрь куни соат 05:00да старт олади.




