

39 ёшли посбон Португалиянинг АБC клуби билан шартномаси тугагач, эркин агентга айланди.
Очоа бешта мундиалда иштирок этган, аммо дастлабки иккитасини захира ўриндиғида ўтказган.

"Мен Жаҳон чемпионатидаги жой учун курашиш ниятидаман. Мен буни талаб қилганим йўқ, унга муносиб бўлишни хоҳлайман. Бу турнирда иштирок этсам, зўр бўларди. Мен юқори савияни сақлаб қолиш учун клубда ҳар куни машғулот ўтказяпман. Фаолиятимни кузатиб борган одамлар кўп нарсани қурбон қилганимни билишади ва агар имконият бўлса, боримни беришда давом этаман", – деди Очоа.



