Ўзбекистон - Қирғизистон. Ўйинолди машғулотлар "Жар" ва "Бунёдкор" академияси стадионларида бўлиб ўтади

Narzulla Saydullayev
8 ноя 2019, 11:54
Вадим Абрамов бошчилигидаги миллий жамоамиз эртага Қирғизистон терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказади.

Мазкур учрашув олдидан бугун ҳар икки жамоа расмий машғулот ўтказади.

Ўзбекистон терма жамоаси соат 16:30да "Жар" стадионида машғулот ўтказади. Машғулотнинг дастлабки 15 дақиқаси ОАВ вакиллари учун очиқ тарзда ўтади.

Қирғизистон терма жамоаси эса соат 17:00да "Бунёдкор" академияси майдонида шуғулланади. ОАВ вакиллари машғулотнинг дастлабки 15 дақиқасини кузатиб бориш имконига эга бўлишади, - деб хабар бермоқда ЎФА матбуот хизмати.


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›