UZ

Сўнгги янгиликлар

07:20Факт. "Сўғдиёна" 6 йилдан сўнг Жиззахда ОКМКни ютди  0 06:46Суперлига. Бугун ўзбек Эл Классикоси бўлиб ўтади  6 01:46Бундеслига. Тен Хагсиз қолган "Байер" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  1 01:01Саудия Арабистони. "Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да дуранг  1 00:33ФИФА 2026 йилдан ўз тақвимида ўзгартиришлар киритади  1 00:15"Милан" учун Аллегри қайси жамоаларни бошқаришни рад қилгани маълум қилинди  1 23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:40Суперлига. "Сўғдиёна" — ОКМК 4:1  0 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  4 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  5 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  11 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  8 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  37

Ўзбекистон Кубоги. Ярим финал. "Локомотив" - "Пахтакор" Янгиликлар

Ўзбекистон Кубоги. Ярим финал. "Локомотив" - "Пахтакор"

27 июнь куни жамоамиз Ўзбекистон Кубоги ярим финал дастлабки ўйинида "Локомотив" меҳмони бўлади.
Чемпионатда пешқадамлик қилаётган клублар кубокда ўзаро баҳс олиб борадилар. Ҳозирга қадар жамоалар Ўзбекистон Кубоги баҳслари доирасида тўқнаш келишмаган. "Пахтакор" ҳам, "Локомотив" ҳам ўз олдига чемпионат ва кубокда муваффақиятли қатнашиш вазифасини қўйган. Шу сабабли беллашувларнинг кескин, шиддатли ва ҳужумкор ўтишини кутиш мумкин.

"Пахтакор" 1/16 финал босқичида "Хоразм"ни 4:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. 1/8 финалда "Қўқон-1912" билан ўйинларда меҳмонда 0:0, уйда 4:0 ҳисобидаги натижалар кузатилди. Чорак финалда эса "Оқ-тепа" сафарда 7:1, "Пахтакор" стадионида 5:1 ҳисобида тор-мор келтирилди.

"Локомотив" эса мусобақага чорак финалдан киришиб, "Динамо"ни сафарда 4:3, ўз майдонида 3:0 ҳисобида доғда қолдирди. Жамоалар сафида барча етакчи футболчилар майдонга тушиш имкониятига эга.

"Локомотив" ва "Пахтакор" жамоалари ўртасидаги учрашув 27 июнь, жума куни соат 19:00да ТТЙМИ стадионида бошланади. "Пахтакор" мухлислари соат 17:30дан бошлаб стадион ҳудудида тўпланишади. Буни жамоа ишқибозлари учун келтириб ўтяпмиз.

Баҳсни Рустам Бобомуродов бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради.


«ЛОКОМОТИВ» - «ПАХТАКОР»

Ҳакамлар
: Рустам Бобомуродов (Навоий), Руслан Самандаров (Навоий), Обид Жумаев (Навоий), Марат Исмоилов (Тошкент).

Назоратчи: Гали Имомов (Тошкент).
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика