UZ

Сўнгги янгиликлар

02:59Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Реал Сосьедад"га қарши ўйинда очко йўқотди  3 02:51А Серия. "Интер" ўз майдонида "Болонья"ни мағлуб этди  1 02:44Лига 1. ПСЖ дербида "Париж"ни мағлуб этди  2 02:10Африка кубоги. 1/8 финал. Камерун ЖАРни мағлуб этди, Марокаш Танзаниядан устун келди  1 00:58Тео Эрнандес А Серияга қайтиши мумкин  0 00:30АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди  44 23:24Винисиус 18 та ўйиндан бери гол уролмаяпти. Охирги гол октябрь ойининг биринчи ярмида киритилган  2 22:40АПЛ. “Ньюкасл” “Кристал Пэлас”ни, “Брентфорд” “Эвертон”ни мағлуб этди, “Тоттенхэм” эса ўз уйида “Сандерленд”ни мағлуб эта олмади  1 22:30АПЛ. "Фулхэм" "Ливерпул"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада ўтказиб юборилган голдан сўнг 90+7 дақиқада тўп киритиб, ҳисобни тенглаштирди  15 22:15Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди  51 21:44"Челси" "Астон Вилла" юлдузи учун катта таклиф тайёрламоқда  3 20:53"Реал"га Бернарду Силвани таклиф қилишди. "Қаймоқранглилар”нинг бунга жавоби маълум  2 20:10АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Лидс"ни мағлуб эта олмади  20 19:01А Серия. "Наполи" Римда "Лацио"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  1 18:37Ван Дейк Испания супер клубига ўтишни истаган эди  1

Ўзбекистон ФИФА рейтингида 74-ўринга тушди Янгиликлар

Ўзбекистон ФИФА рейтингида 74-ўринга тушди

ФИФА миллий терма жамоаларнинг ноябрь ойи учун янги рейтингини эълон қилди.
Унга кўра, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўтган ойдагига нисбатан 9 поғона пасайиб 74-ўринга тушиб кетди. Айни пайтда Миржалол Қосимов шогирдлари 448 очкога эгалар. Терма жамоамиз Осиёда ҳамон тўртинчи ўринда бормоқда.

Осиё қитъасида Япония биринчи ўринда (53-ўрин). Эрон эса 56-ўринда. Жанубий Коеря эса 69-ўринга тушди.

Осиё Кубоги-2015даги рақибларимизнинг ўринлари:
КХДР - 137
Хитой - 99
Саудия Арабистони - 106

Амалдаги Жаҳон чемпионлари Германия терма жамоаси умумий рўйхатда биринчи ўринда бормоқда. Ундан кейинги ўринларни Аргентина ва Колумбия терма жамоалари банд этишган.

Тўлиқ рейтинг билан ФИФА расмий сайтида танишиб олиш мумкин бўлади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика