UZ

Сўнгги янгиликлар

18:24Ўзбекистон кубоги. Финал. "Пахтакор" – "Бухоро" (матнли трансляция)  15 18:02Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси назорат баҳсида Буркина-Фасога ютқазди  9 17:33Ўзбекистон Кубоги финали. Таркиблар маълум  20 16:50Футболда тайм-аут олиб бўлмайди? Уддабурон инглизлар муаммонинг ўзига хос ечимини топишди  2 16:28"Динамо" - "Хоразм" учрашуви Тошкентда ўтказилади  9 15:37Ўзбекистон U-17нинг асосий таркиби маълум  6 14:56"Андижон"нинг собиқ мураббийи Рубин Хебайнинг қандай топилгани ва нима учун клубдан кетгани ҳақида сўзлади  14 14:32"Реал" айрим футболчилари Алонсо талабларидан норози  3 13:59Футзал. Ўзбекиcтон қуръада 2-саватчада бўлади  1 13:42Месси спортдаги энг буюк атлетлар ҳақида гапирди  15 13:16"Барселона" собиқ президенти: "Ямал дунёнинг энг яхши футболчиси эмас"  6 12:39"Пахтакор" Ўзбекистон Кубоги билан водийда турне уюштирди  2 12:12Бахтиёр Ашурматов: “Пахтакор яққол фаворит, лекин "Бухоро" охиригача курашади”  3 11:47"У осонликча топ-5 чемпионатларига бора оларди". "Пахтакор" ўринбосарлар жамоасининг собиқ мураббийи у билан ишлаган энг истеъдодли футболчи ҳақида  6 11:20Ўзбекистон кубоги финаллари тарихи. Қайси ўйинларда кимлар майдонга тушган?  5

Оуэн МЮнинг чемпионлик учун имконияти ҳақида: “Улар “Ливерпуль” ва “Ман Сити”дан бир қадам орқада” Янгиликлар

Оуэн МЮнинг чемпионлик учун имконияти ҳақида: “Улар “Ливерпуль” ва “Ман Сити”дан бир қадам орқада”

“Манчестер Юнайтед”нинг собиқ ҳужумчиси Майкл Оуэн маникунианликларнинг АПЛда ғолиб чиқиш учун имкониятлари ҳақида гапирди.

“Манчестер Юнайтед” ҳатто Бруну Фернандеш билан ҳам АПЛда чемпионликка эришишига шубҳам бор. Сульшер шогирдлари қарши ҳужумларда ажойиб ҳаракат қилишмоқда. Улар нисбатан кучлироқ жамоаларга қарши беллашувларда ҳам ўз имкониятларини намойиш эта олишга эришишмоқда ва ҳар қандай рақибга босим кўрсата олишларини амалда намоён қилишмоқда.

Аммо улар ўйинни назорат қилиб, тўп билан кўпроқ муомалада бўлаётган баҳсларда рақиб ҳимоясини ёриб ўтишда саволлар келиб чиқмоқда. Мен уларнинг яқинда ўтган “бўрилар”га қарши учрашувини кузатдим. МЮда имконият бўлмади.

Шубҳасиз улар чемпионлик пойгасида қатнашишмоқда. Тўплар нисбатидаги кўрсаткич бўйича ҳам АПЛда иккинчи ўринда боришмоқда. Аммо уларни “Манчестер Сити” ва “Ливерпуль” билан бир хил даражада деб бўладими? Менимча МЮ улардан бир қадам орқароқда. Шу сабаб жорий мавсумда Сулльшер жамоасини АПЛда ғолиб чиқиши жудаям қийин масала. Бироқ уларнинг сўнгги учрашувларидан келиб чиқиб фикр юритадиган бўлсак, ҳар қандай ҳолат юз бериши мумкин”, дея Оуэннинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда  Goal.com

Рейтинг: +14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика