UZ

Сўнгги янгиликлар

09:10EЧЛ. Ҳафта футболчиси бўлишга номзодлар эълон қилинди  2 08:46Гвардиола: «Ман Сити» бугун ҳар томонлама ажойиб эди»  13 08:20Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?  5 07:53EЧЛ. Кечаги учрашувларнинг «Man of the match»лари маълум  10 07:37БАА чемпионати. «Шабаб Ал Аҳли» меҳмонда мағлуб бўлди. Ғаниев захирадан майдонга тушди ва ассист қайд этди  0 04:45Чемпионлар лигаси 1/4 финал. "Манчестер Сити" - "Реал Мадрид" 1:1 (Пенальтилар 3:4)   9 04:40Чемпионлар лигаси 1/4 финал. "Бавария" - "Арсенал" 1:0   2 04:35ОЧЛ. "Ал Айн" - "Ал Ҳилол" 4:2   0 04:25U-23 Осиё кубоги. Вьетнам - Кувайт 3:1   0 02:50ЕЧЛ. "Реал Мадрид" пенальтилар сериясида "Ман Сити"ни мағлубиятга учратиб, ярим финалга йўл олди! Финал остонасидаги рақиб - "Бавария"  396 01:56ЕЧЛ. Киммихнинг голи "Бавария"ни ярим финалга олиб чиқди  32 01:00"Манчестер Юнайтед" форварди ёзда клубни эркин агент мақомида тарк этади  2 23:54Малайзия ОТЖ бош мураббийи: "Бугун мусобақанинг энг кучли жамоаларидан бирига қарши ўйнадик"  0 23:35U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Малайзия 2:0   1 23:24ОЧЛ. "Ал Айн" кутилмаганда ярим финалнинг илк ўйинида "Ал Ҳилол"ни мағлуб этди  18

Отабек Ғуломхўжаев Ўзбекистон U17 терма жамоасига масъул этиб тайинланди Янгиликлар

Отабек Ғуломхўжаев Ўзбекистон U17 терма жамоасига масъул этиб тайинланди

Отабек Ғуломхўжаев Ўзбекистон U17 терма жамоаси учун жавоб беради. Унинг бошқарувида ёшларимиз йил охирига қадар ўтказиладиган халқаро турнирларда иштирок этади.

Бунгача Азамат Абдураимов Ўзбекистон U14 терма жамоасига бош мураббий бўлганди. Мазкур жамоа келаси йил U15 жамоасига айланиб, ўсмирлар ўртасидаги Осиё Чемпионатининг саралаш турнирида иштирок этади. 2020 йил эса U16 термаси сифатида Осиё Чемпионатида қатнашиши, 2021 йил U17 термасига айланиб, кичик мундиалга бориши мумкин.
 
Ғуломхўжаев бошчилик қиладиган Ўзбекистон U17 термасида ҳам вазият деярли шундай. Жамоа келаси йил U18 термаси сифатида ёшлар ўртасидаги Осиё Чемпионатининг саралаш турнирида иштирок этади. 2020 йил U19 Осиё Чемпионатининг финал босқичи, 2021 йилда эса ёшлар ўртасидаги U20 Жаҳон Чемпионати кутиб турибди.
 
Айни вақтда ЎФА Европанинг бир қатор давлатларидан U18 жамоалари ўртасидаги халқаро турнирларга таклифнома олган. Йил сўнгига қадар Отабек Ғуломхўжаев жамоаси энг камида 1 та халқаро турнирда иштирок этади. Шунингдек, унга ёш футболчиларни саралаб олиш учун Тошкенда йиғинлар ташкил этиб берилади. Футболчиларни кузатиши учун шароитлар яратилади.
 
Отабек Ғуломхўжаев ҳозирга қадар 150 дан зиёд иқтидорли футболчилар рўйхатини ҳамда йил якунига қадар бўлган иш режасини ЎФАга тақдим этиб улгурган. Август ойида бу футболчиларнинг ўйинлари кузатиб борилади, шунингдек, Тошкентда жамоанинг илк йиғини ташкил этилади. Шу орқали халқаро турнирларда иштирок этувчи таркибга аниқлик киритилади. Гарчи Европадаги турнирларда 1 ёш катта жамоалар тўп сурса-да, ЎФА ўша турнирларга U17 жамоасини жўнатишни режалаштирган. Бундан кўзланган асосий мақсад футболчилардан натижа талаб қилиш эмас, балки уларнинг халқаро майдонда тобланиб боришлари учун шароит яратишдир.

 
Ўзбекистон U17 терма жамоасининг таркиби доимий ривожлантириб борилади. Яъни, ўсишдан тўхтаётган футболчилар термадаги ўрнини банд қилиб турмайди.  Таркибга жалб қилинмаган футболчилар ўз устида ишлаб, спорт формасини тинимсиз ўстириб борса, унда асосий жамоага қўшилиш имконияти бўлади. Яъни, ҳар бир позиция учун соғлом рақобат муҳими яратилади.
 
Болалар ва ўсмирлар футболида муваффақиятли ишлаб келаётгани ҳамда ўсишда давом этаётгани учун ҳам ЎФА раҳбарияти Ғуломхўжаевга имконият беришга қарор қилди. Мазкур мутахассис 2001 ва 2002 йилларда таваллуд топган ўзбекистонлик футболчилар ҳақида етарлича маълумотга эга.
 
“Ўзимга билдирилган ишонч менга катта куч бағишлайди. Шу вақтгача мамлакат футболи мураббий сифатида шаклланишим учун мактаб вазифасини ўтади. Энди эса олган билим ва кўникларимни терма жамоа фонида мамлакат футболи учун қайтаришни истайман. ЎФА раҳбарияти у қандай ўйин бўлмасин, барчасида футболчиларнинг кўзлари ёниб туришини, улар ватанлари учун тўп сураётганларини ҳис қила олишларини талаб қилади. Биз ҳам шу йўлдан юрамиз. Ёшларимизга асосий жамоа либосида тўп суриш маданияти, масъулияти ҳамда залворини тушунтириб борамиз”, — деди Ғуломхўжаев биз билан суҳбатда.
 
Ўзбекистон U17 терма жамоасининг илк йиғини қачон бўлиши ҳақида яқин кунлар ичида маълумот берилади. Айни вақтда ЎФА Халқаро бўлими Испания, Россия ва Қозоғистондаги турнирларда иштирок этиш масаласини ўрганиб чиқмоқда.

Рейтинг: -4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика