UZ

Сўнгги янгиликлар

21:08Ла Лига. "Камп Ноу"да дуранг кузатилди ёхуд энди ҳамманинг диққати "Реал" ўйинига қаратилади   114 21:05Бундеслига. “Бавария” чемпион сифатида майдонга тушадиган ўйин учун асосий таркибини эълон қилди  0 20:59АПЛ. “Кристал Пэлас” сафарда аутсайдерни мағлуб этди  0 20:58"Насаф" машғулотларни бошлади. Р.Бердиевнинг ОФК кубоги, Туркманистон клуби қатнашмаслиги ва таркиб ҳақидаги фикрлари  3 20:48Бундеслига. “Боруссия Д” муросасиз баҳсда “Лейпциг”ни енгди, “Вольфсбург”да йирик ғалаба ва бошқа натижалар  3 20:40АПЛ. “Ман Сити” – “Челси”. Таркиблар маълум  9 20:35“Бавария” қаторасига 9-маротаба Германия чемпиони!  10 20:26"Насаф" Тожикистонга кетиш олдидан Тошкентда машғулотларни бошлади ГАЛЕРЕЯ  12 20:20Чемпионшип. Рунининг "Дерби Каунти"си лигада жон сақлаб қолди, плей-офф босқичига қуръа ташланди ва бошқа маълумотлар (+жадвал)  2 19:50А Серия. “Наполи” сафарда йирик ғалабага эришиб, 2-ўринга кўтарилди  3 18:45Дембелега "Арсенал" ва МЮ қизиқиш билдирмоқда  5 18:35Ла Лигада қайси жамоа чемпион бўлади?  12 18:21АПЛ. "Лидс" ўз уйида "Тоттенхэм"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  7 18:04Ла Лига. "Барселона" - "Атлетико". Месси, Гризманн ва Суарес асосий таркибда!  24 17:53Энди расман! Неймар ПСЖ билан шартномасини узайтирди  16

Отабек Ғуломхўжаев: "Андижон"нинг ўйинларида VAR бўлмаслигини истардим" Янгиликлар

Отабек Ғуломхўжаев: "Андижон"нинг ўйинларида VAR бўлмаслигини истардим"

Суперлиганинг учинчи турида Тошкентда меҳмон бўлган "Андижон" жамоаси ортга 1:3 ҳисобидаги мағлубият билан қайтди.

Мазкур учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийи Отабек Ғуломхўжаев фикрларини билдириб ўтди. 

"Ўйин ҳақида нима ҳам дердим. Аввало  "Бунёдкор" жамоасини ғалаба билан табриклайман. Режаларимиз амалга ошмади. Баъзи бир футболчилар билан гаплашиб олишимизга тўғри келяпти. Майдонга тушганидан сўнг футболчилигини эсдан чиқариб қўймоқда. Ўйин борасида ҳозир ортиқча гапира олмайман", деди мутахассис. 

- Жорий мавсумда Суперлигада VAR тизимидан фойдаланилмоқда. Лекин кўряпмизки, бу айрим ҳолатларда ўйин темпини тушишига олиб келяпти. Бу борада сизнинг фикрингиз ва муносабатингиз қандай?

- Ҳакамларга эътироз билдирмайман. Аммо VAR  футболнинг мазаси ва томошабоплигини бузиб қўймоқда. Мен "Андижон"нинг ўйинида VAR бўлмаслигини истардим. Шунча тўхталишларга уч дақиқа қўшиб беришмоқда. Менинг ҳисобим бўйича етти дақиқа қўшилишини кутгандим. Ундан ташқари, бу ўйин темпига таъсир қиляпти. VAR қандай ҳолатда қўлланилади, қизил карточка, жарима майдончаси ичидаги вазият ва ўйиндан ташқари ҳолатни аниқлашда. Биз аут отяпмиз, ҳакам VAR'га қулоғини тутяпти. Майли, мағлубиятга учрадик. Бу билан баҳона изламоқчи эмасман. Умуман олганда жамоамизнинг ўйинига  VAR келмаса ҳам майли. Футбол бўлсин. Шу пайтгача ҳакамларга ҳеч қандай эътироз билдирмаганман. Менинг назаримда биринчи голда тўп майдондан ташқарига чиқиб кетди. Бу менинг фикрим.

- Янги келган футболчилардан Эдгар Бернхатдан кўп нарса кутилганди...

- У иккита ўйинда майдонга тушди. Мен бу учрашувларни эсламоқчи эмасман. Бари тарихда қолди. Унинг ўзи билан гаплашиб олдик. Бугун жамоамизда тўп тепган бир нечта футболчи  "Бунёдкор" академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. Уларнинг номларини айтмайман. Лекин баъзи бирлари майдонда ўзидан бошқа футболчи йўқдек ҳаракат қилишди. Эртага ўйинни таҳлил қилиб? хатоларини ўзларига кўрсатамиз. Уларнинг ёшини ҳам инобатга олиш керак, тўғри. Бироқ, мен учун 18-19 ёшлаги футболчи ёш эмас. Балки, тажриба етишмагандир, деб якунлади Ғуломхўжаев.


Абдулазиз Искандаров ёзиб олди

Рейтинг: +16   

Фикрлар

+10   
20 мар 22:10:33
Paziljanov M
Kim uchun qanaqa bilmadimu lekin men Lutfulla To‘rayevni komandamda ko‘rishni xoxlardim. U ko‘p ishni bajaryabdi. Prosta To‘rayevni yomonlash trend bo‘b qoldi. Ximoyadayam Lutfulla xujumdayam Lutfulla tayanchdayam shu.
+8   
20 мар 22:25:27
..
Man United Andijon фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Ўйинни сотиб қўйдим деб қўовир тан олиб, болларинг биронтаси ўйнамадику майдонда, хаммаси копейка..., пролигага хам ярамайди бу жамоаа, 10 кишини Андижанка хам ютарди
Бунёдкор Андижонни текинга ютади гапиз кулгили ошна менхам анжонлиман тогрисини тан олелик
+5   
20 мар 22:24:44
Fan_BARCA
10 kishilik Bunyodkor bilan durrang o'ynab ol
Keyin VARni gapirasan Hakam zo'r ishladi
+5   
20 мар 22:05:58
Paziljanov M
Sudyalar yosh bo‘lsayam 10ballik sistemada 9 ga ishlashdi. Malades. Rahmat.
+4   
20 мар 22:09:54
..
Paziljanov M фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Sudyalar yosh bo‘lsayam 10ballik sistemada 9 ga ishlashdi. Malades. Rahmat.
Хақиқатдан судяларга гап йук+5
+4   
20 мар 22:06:57
..
Кулогини тагига бериш кере буларди утган йили Насафни пул ютиб байрам килодик бу йил Сурхон энди кетди буёги сафарда факат маглубият уйда дуранг (насаф,Пахтакор,Бунёдкор,навбахорга ютказади уйдахам)
+3   
20 мар 22:09:28
Mirali Hcerali
Man United Andijon фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Ўйинни сотиб қўйдим деб қўовир тан олиб, болларинг биронтаси ўйнамадику майдонда, хаммаси копейка..., пролигага хам ярамайди бу жамоаа, 10 кишини Андижанка хам ютарди
У'йин сотилган эмас Андижонни куч ва тажрибаси етмади у'йин тизгинини у'з ку'лига оладиган у'йинчи йу'к х,ар ким у'зи билганча у'йнаяпди энди Бунёткор кучли жамоада содда к,илиб айтсак Андижонни кучи етмади
+3   
20 мар 22:07:38
..
Кулогини тагига бериш кере буларди утган йили Насафни пул ютиб байрам килодик бу йил Сурхон энди кетди буёги сафарда факат маглубият уйда дуранг (насаф,Пахтакор,Бунёдкор,навбахорга ютказади уйдахам)
+2   
20 мар 23:03:55
Бекзод Андажон
FORZA MILAN фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Аndijonlik akalar ukalar sabr qileylikchi bular 3 yil muddat soradiyu.Jamoamizga ishonaylik bundan battar ahvoldayam sabr qilib umid qilib yashadigu yana ozgina sabr qilaylik
3 йилни гапирябсиз, 27 йилдан бери мухлислик қиламан шу командага. Сабр қилибам зерикарканда одам
+2   
20 мар 22:14:31
Paziljanov M
Man United Andijon фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Лутфилла зўр ўйнамади Андижон болабоғчаси, қариядан хам ўтишомади...
Men faqat bugun kuzatmayabman shu odamni yomonlashni boshlashgandan beri kuzataman. To‘g‘ri termada ko‘zga ko‘rinmas lekin klubda xaqiqiy yetakchi To‘rayev
+1   
21 мар 04:52:19
Well behaved
Uyatda endi 10 kishi bo'lib qolgan jamoni yutmasa andijon. E qoyile Andijon senga
+1   
20 мар 22:46:55
Азамат74
Отабек футболчилар билан гаплашмен,уларни тренировка килдиринг,гаплашганиз билан бирон нарса узгарадими,анави Отахоновни нимага олдилар тушуниадим,стадионда курдик Андижонда уйин йук,оддий мухлисниям акли етажи уртада хеч ким йук,хужумни бошлаб берадиганам тугатадиганам уйинчи йукакан Андижонда,эссиз шунча маблаг ва мухлислар асаби.
+1   
20 мар 22:35:39
Гайбулло
Бунёдкор 8 киши булиб Андижонни ютди шахбоз эркинов лупи ва бир кизил карточка
+1   
20 мар 22:08:36
Man United Andijon
.. фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Кулогини тагига бериш кере буларди утган йили Насафни пул ютиб байрам килодик бу йил Сурхон энди кетди буёги сафарда факат маглубият уйда дуранг (насаф,Пахтакор,Бунёдкор,навбахорга ютказади уйдахам)
Битта ва ягона ютуқ билан қолиб кетади, бошқа хеч кимни ютолмайди чунки мураббий сенсан Отабек Соткинбоев
+1   
20 мар 22:06:39
..
Кулогини тагига бериш кере буларди утган йили Насафни пул ютиб байрам килодик бу йил Сурхон энди кетди буёги сафарда факат маглубият уйда дуранг (насаф,Пахтакор,Бунёдкор,навбахорга ютказади уйдахам)
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика