UZ

Сўнгги янгиликлар

21:55"Барселона" президенти "Реал"га қарши ўйинни такрор ўтказишни талаб қилмоқчи  7 21:38Усэйн Болт: "Мен пойгада Мбаппедан тез югураман"  1 21:35U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон — Вьетнам 3:0 (матнли трансляция)  120 21:11Моуринью янги жамоасида дарвозабонсиз ўйнайдиган тактика қўлламоқчи  10 20:24"Ньюкасл" ҳужумчиси "Барселона"га ўтиши мумкин  2 20:07Асрор Алиқулов: "Олимпиада йўлланмасини қўлга кирита оладиган таркибимиз бор"  2 19:59"Милан" Жиру ўрнига кимни олиб келади?  2 19:40Ўзбекистон U-23 терма жамоаси "Халифа" стадионида!  12 19:22Рауль "Реал"ни тарк этишга тайёр  3 19:01Ўзбекистон ва Вьетнам ўзаро ўйинлар тарихи ёхуд "қорли финал"ни эслаб  4 18:30Тухель АПЛ ва Ла Лига ўртасида танлов қилди  3 18:01Ўзбекистон Кубоги. 2-тур баҳсли вазиятлари юзасидан Эксперт-ҳакамлар комиссияси хулосаси  21 17:41"Бобур Арена"нинг айрим секторлари ёпилиши маълум қилинди. Бунга нима сабаб бўлди?  31 17:22Франция Евро-2024'да Команнинг хизматларидан фойдалана олмайди  0 16:53УEФА миллий терма жамоаларнинг Евро-2024 учун қайдномаларини кенгайтиради  4

Ўта ноқулай рақиб Жанубий Корея ҳақида Янгиликлар

Ўта ноқулай рақиб Жанубий Корея ҳақида

Бугун, 20 ноябрь куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси Австралиянинг Брисбен шаҳрида Жанубий Корея билан ўртоқлик учрашуви ўтказади.

Биз анъанамизга мувофиқ равишда ўқувчиларимиз эътиборига Жанубий Корея терма жамоаси ҳақидаги маълумотларни келтирамиз.

Жанубий Корея терма жамоаси ўз тарихида 10 мара Жаҳон чемпионатлари финал босқичида иштирок этишга муваффақ бўлган. Корейслар 1986 йилдан бери барча мундиаллар иштирокчиси бўлиб келишмоқда. 2002 йил ўз уйларида ўтган Жаҳон чемпионатида Гус Хиддинк бошчилигида тўртинчи ўринни қўлга киритиб Осиё қитъаси учун рекорд натижа қайд этиб беришганди. Бир йил олдин Тошкентда меҳмон бўлган корейслар дуранг ўйнаб, бизни Россиядаги мундиалдан маҳрум қилишгани кўпчиликнинг ёдида бўлса керак.

Ҳозиргача ўтказилган 16та Осиё Кубогининг 13тасида Жанубий Корея қатнашган. Сўнгги марта жамоа 1992 йилги қитъа чемпионатидан четда қолган. Корейслар икки бор қитъа чемпиони бўлишган. Тўрт марта Осиё Кубоги кумуш медалларига эга чиқишган. Яна шунча марта бронза медаллари билан тақдирланишган.

Бугунги кунда Жанубий Корея терма жамоасининг аксарият футболчилари Европанинг кучли чемпионатларида иштирок этувчи клубларда фаолият олиб боришмоқда. Ўзбекистон билан ўйинга 11 нафар легионер чақирилган, улардан 4 нафари Европада ўйнайди.

ТЕРМА ЖАМОА ЮЛДУЗИ
Бугунги кунда терма жамоа юлдузи Сон Хон Мин ҳисобланади. Англиянинг "Тоттенхэм" клубида фаолият олиб бораётган футболчи терма жамоа сафида 74та ўйин ўтказиб, 23та гол уришнинг уддасидан чиқди. Август ойида Осиё ўйинларида иштирок этиб Жанубий Корея U-23 терма жамоаси билан олтин медални қўлга киритди. Шу орқали Сон 2 йиллик ҳарбий хизматга боришдан қутулиб қолди. Ушбу мусобақа туфайли бир ой давомида "Тоттенхэм"га ёрдам бера олмагани боис Паулу Бенту етакчи футболчини ноябрь ойидаги терма жамоа йиғинларига чақирмади ва унга дам беришга қарор қилди.



ЖАНУБИЙ КОРЕЯ ФУТБОЛ АССОЦИАЦИЯСИ
Лақаби: 
"Тэгу жангчилари", "Қизиллар", "Қизил иблислар"
Бош мураббийи: Паулу Бенту (Португалия)
Сардори: Сон Хон Мин
Энг кўп ўйнаган футболчи: Хон Мюн Бо ва Ча Бум Кун (136)
Тўпурари: Ча Бум Кун (58)
ФИФА рейтингидаги ўрни: 53
Энг юқори ўрни: 17 (1998 йил декабрь)
Энг қуйи ўрни: 69 (2014 йил ноябрь - 2015 йил январь)
Биринчи расмий ўйини: Гонконг - 5:1 (Гонконг, 1948 йил 6 июнь)
Энг йирик ғалабаси: Непал - 16:0 (Инчон, Корея, 2003 йил 29 сентябрь)
Энг йирик мағлубияти: Швеция - 0:12 (Лондон, Англия, 1948 йил 5 август)

Жаҳон чемпионатидаги иштироки - 10 марта (биринчиси 1954)
Энг яхши натижаси - тўртинчи ўрин (2002)

Осиё Кубогидаги иштироки - 12 марта (биринчиси 1956)
Энг яхши натижаси - Чемпион (1956, 1960)

Совринлари
Жаҳон чемпионати

Тўртинчи ўрин - 2002

Осиё Кубоги
Чемпион
- 1956, 1960
Вице-чемпион - 1972, 1980, 1988, 2015
Учинчи ўрин - 1964, 2000, 2007, 2011

КОНКАКАФ Олтин кубоги
Тўртинчи ўрин
- 2002

Шарқий Осиё Футбол Федерацияси чемпионати
Чемпион 
- 2003, 2008, 2015, 2017
Вице-чемпион - 2010
Учинчи ўрин - 2013



БОШ МУРАББИЙ

2018 йил 17 август куни португалиялик мутахассис Паулу Бенту Жанубий Корея терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди. Унинг шартномаси 2022 йилги Жаҳон чемпионати охиригача амал қилади.

ПАУЛУ БЕНТУ (Португалия)
Туғилган сана: 
20 июнь 1969 йил
Туғилган жой: Лиссабон, Португалия
Футболчиликдаги амплуаси: Ярим ҳимоячи
Ўйнаган клублари: "Бенфика", "Эштрела Амадора", "Витория Гимарайеш", "Овьедо", "Спортинг".
Бошқарган жамоалари: "Спортинг", Португалия МТЖ, "Крузейро", "Олимпиакос", "Чонгкинг Лифан".

Футболчилик фаолиятини Лиссабонда бошлаган Паулу Бенту маҳаллий "Эштрела Амадора", "Витория Гимарайеш" ва "Бенфика" каби клубларда тўп тепди. Кейин тўрт йил давомида Испаниянинг "Овьедо" жамоаси шарафини ҳимоя қилди. Бенту фаолиятини ўз юртида "Спортинг" таркибида юқори нотада якунлади. 2002 йилда у ушбу клуб билан Португалия чемпиони бўлди, кубок ва Суперкубокни қўлга киритди. 2004 йилда у бутсаларини михга илди ва дарҳол "Спортинг" клуби ўсмирлар жамоаси мураббийига айланди. Кейинроқ ушбу клуб асосий жамоаси бош мураббийи бўлди. 2007 ва 2008 йиллар Паулу Бенту учун ажойиб ўтди. Иккала йилда ҳам "Спортинг" билан бирга мамлакат кубоги ва Суперкубогида зафар қучди. Бундан ташқари кетма-кет икки йил Португалия вице-чемпиони бўлди.

Унинг мураббийликдаги ҳозирга қадар эришган сўнгги ютуғи "Олимпиакос" билан қўлга киритилди. Клуб ушбу мураббий қўл остида 2017 йил Греция чемпиони бўлди.

Ушбу мураббийни кўпчилик Португалия терма жамоасидаги иши орқали яхши танийди. 2010 йилги мундиалдан сўнг терма жамоани қабул қилиб олган Бенту терма жамоани 2012 йилги Европа чемпионати ярим финалига қадар олиб чиқди. 2014 йил Бразилияда ўтган Жаҳон чемпионатида эса Португалия сенсацион тарзда гуруҳдан чиқа олмади. Ўша йил сентябрь ойида Албанияга қарши ўз уйидаги мағлубиятдан сўнг Португалия футбол Федерациясининг сабр косаси тўлди ва Паулу Бентуга чиқиш эшиклари кўрсатилди.

Шундан кейин Бразилиянинг "Крузейро" клубида атига икки ой давомида ишлади. Сўнгра Грецияда "Олимпиакос" билан чемпион бўлди. Хитойнинг "Чонгкинг Лифан" жамоасида эса 14та ўйинда 8та мағлубият қайд этгач клубни тарк этди.

Футболчиликдаги совринлари

"Эштрела Амадора"
Португалия кубоги соҳиби - 1990

"Бенфика"
Португалия кубоги соҳиби - 1996

"Спортинг"
Португалия чемпиони - 2002
Португалия кубоги соҳиби - 2002
Портуалия Суперкубоги соҳиби - 2002
 
Мураббийликдаги совринлари

"Спортинг"

Португалия кубоги соҳиби - 2007, 2008
Португалия Суперкубоги соҳиби - 2007, 2008
Португалия вице-чемпиони - 2007, 2008

"Олимпиакос"
Греция чемпиони - 2017


ЎЗАРО ЎЙИНЛАР
Жанубий Корея терма жамоаси Ўзбекистоннинг энг ноқулай рақибларидан бири ҳисобланади. Шу кунга қадар бу икки жамоа 15 марта ўзаро тўқнаш келишган. Шулардан 10тасида корейслар ғалаба нашидасини суришган. Тўртта баҳсда ғолиб аниқланмаган. Ўзбекистон ўз тарихида Жанубий Кореяни фақат бир марта (!!!) мағлуб этишнинг уддасидан чиққан. Ўзбекистон 15та ўйинда рақиб дарвозасига 14та гол урган. Корейслар эса 30 марта тўп киритишга муваффақ бўлишган.

Бу жамоалар шу кунга қадар 4 марта ўртоқлик учрашуви ўтказишган. Учта баҳсда корейслар ғолиб бўлишган ва бир учрашувда дуранг қайд этилган. Ўзбекистон ва Жанубий Корея иккинчи марта Австралияда ўзаро ўйин ўтказишади. 2015 йил ушбу мамлакатда ўтган Осиё Кубоги чорак финали доирасида, Мельбурн шаҳрида кечган баҳснинг асосий вақтида 0:0 ҳисоби қайд этилган. Қўшимча таймларда эса Жанубий Корея иккита гол уриб ярим финалга йўл олганди - 2:0.



Жамоалар ўртасидаги барча ўйинлар


Сана

Мезбон

Ҳисоб      
 

Меҳмон

Ўйин мақоми

13.10.1994      

Ўзбекистон

 1:0

Жанубий Корея       

XII Осиё ўйинлари

12.09.1997

Жанубий Корея       

 2:1

Ўзбекистон

ЖЧ-1998 саралаши

18.10.1997

Ўзбекистон

 1:5

Жанубий Корея

ЖЧ-1998 саралаши

30.03.2005

Жанубий Корея

 2:1

Ўзбекистон

ЖЧ-2006 саралаши

03.06.2005

Ўзбекистон

 1:1

Жанубий Корея

ЖЧ-2006 саралаши

05.07.2007

Жанубий Корея

 2:1

Ўзбекистон

Ўртоқлик учрашуви

11.10.2008

Жанубий Корея

 3:0

Ўзбекистон

Ўртоқлик учрашуви

28.01.2011

Жанубий Корея

 3:2

Ўзбекистон

Осиё кубоги-2011 

25.02.2012

Жанубий Корея

 4:2

Ўзбекистон

Ўртоқлик учрашуви

11.09.2012

Ўзбекистон

 2:2

Жанубий Корея

ЖЧ-2014 саралаши

11.06.2013

Жанубий Корея

 1:0

Ўзбекистон

ЖЧ-2014 саралаши

22.01.2015

Жанубий Корея

 2:0

Ўзбекистон

Осиё кубоги-2015 

27.03.2015

Жанубий Корея

 1:1

Ўзбекистон

Ўртоқлик учрашуви

15.11.2016

Жанубий Корея

 2:1

Ўзбекистон

ЖЧ-2018 саралаши

05.09.2017

Ўзбекистон

0:0

Жанубий Корея

ЖЧ-2018 саралаши



Жанубий Кореянинг Австралия ва Ўзбекистон билан ўйинларга чақирилган футболчилар рўйхати

Дарвозабонлар:

Ким Сеонг Гю ("Виссел Кобе", Япония)
Ким Жин Хён ("Сересо Осака", Япония)
Жо Хён Ву ("Дэгу").

Ҳимоячилар:
Ким Йонг Гвон ("Гуанжоу Эвергранд", Хитой)
Парк Жу Хо ("Улсан Хьюндай")
Ли Ёнг ("Чонбук")
Хонг Чул ("Сувон Самсунг")
Ким Мин Жае ("Чонбук")
Жун Сён Хюн ("Кашима Антлерс", Япония)
Квон Кюн Вон ("Тьянжин Куанжин", Хитой)
Парк Жи Су ("Геоннам")
Ли Йу Хён ("Чоннам Драгонс")

Ярим ҳимоячилар:
Ли Чун Ён ("Бохум", Германия)
Ку Жа Чол ("Аугсбург", Германия)
Нам Таэ Хи ("Ал Дуҳайл", Қатар)
Жу Се Жонг ("Асан Мугунгхва")
Мун Сеон Мин ("Инчеон Юнайтед")
Ким Сён Дае ("Похан Стилерс")
Хван Ин Беом ("Даэжон")
Ли Жин Хюн ("Похан Стилерс")
На Санг Хо ("Гвангжу")
Ким Жун Мин ("Лиферинг", Австрия)

Ҳужумчилар:
Хван Ю Жо ("Гамба Осака", Япония)
Сук Хюн Жун ("Реймс", Франция)



Нарзулла Сайдуллаев тайёрлади

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика