UZ

Сўнгги янгиликлар

11:16Италия терма жамоаси ҳимоячиси Исроилга қарши ўйинда қатнашмайди  0 10:48ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистон МТЖ Қирғиз Республикасига қарши кўк либосда ўйнайди  4 10:36Расман: "Истиқлол" стадионида Ўзбекистон кубоги финалига қадар бирорта ўйин ўтказилмайди  4 10:20"Реал" Холандни қандай шароитда сотиб олиши мумкинлиги маълум бўлди  4 09:41"Арсенал" футболчиси фаолиятини Туркияда давом эттиришга яқин  3 09:00"Манчестер Юнайтед"нинг энг кўп маош олувчи футболчилари (топ-10) рейтинги тузиб чиқилди  5 08:32Футзал. Куба терма жамоаси Тошкентга етиб келди  3 08:00Мемфис Депай фаолиятини Бразилияда давом эттиради. Футболчининг қанча ишлаб олиши маълум  1 07:25Про лига. Бугун 19-турга старт берилади  1 06:10Миллатлар лигаси. Швейцария - Испания, Испанлар 10 киши бўлиб 9 та зарба беришди ва 4 та гол уришди  1 06:00Миллатлар лигаси. Португалия - Шотландия, Роналду захирадан тушиб баҳс тақдирини ҳал қилди  8 01:47Миллатлар лигаси. Роналду захирадан тушиб Португалияга ғалаба олиб келди, Испания ўн киши бўлиб меҳмонда йирик ҳисоб қайд этди, Хорватия ва Швециядан уйдаги ғалабалар  5 01:02Анасхон Раҳматов: "Терма жамоамизга Жаҳон чемпионати давомида имкон қадар ёрдам беришга ҳаракат қиламан"  2 00:58"Атлетико" футболчиси жароҳати боис Аргентина терма жамоасидан Мадридга қайтади  1 00:30Хосе Венансио Лопес: "Энг муҳими хатоларга йўл қўймаслигимиз керак. Бугун 36 дақиқа давомида тартибли ўйин кўрсатдик"  2

Осиё Кубоги: БАА терма жамоаси Янгиликлар

Осиё Кубоги: БАА терма жамоаси

Қитъа чемпионати финал босқичи иштирокчилари билан таништиришни БАА терма жамоаси билан давом эттирамиз.
БАА охирги йилларда катта ўсишга эришди. “Олтин авлод” деб таъриф берилган ёшлар дастлаб қитъа чемпионатида ғалаба қозонишди. Кейин жаҳон чемпионатида яхши иштирок этиб, Олимпиадага йўлланмани қўлга киритишди. Кўрфаз Кубогидаги ғалаба ҳам айнан уларнинг хизматига эвазига қўлга киритилди. Саралаш босқичида амирликлар термаси биз билан бир гуруҳдан жой олиб, ўз майдонида 2:1 ҳисобида зафар қучди. Тошкентда эса 1:1 ҳисоби қайд этилганди. Жамоа ҳозир анча ҳужумкор ўйин намойиш этишга мослашган. Жароҳатланган бир неча етакчи ўйинчиларнинг сафга қайтиши БААга ёрдам бериши табиий.



Лақаби: "Оқлар"
Бош мураббийи: Маҳди Али
Энг кўп ўйнаган футболчи: Аднан Таляни (161)
Тўпурари: Аднан Таляни (52)
ФИФА рейтингидаги ўрни: 85
Биринчи расмий ўйини: Қатар - 1:0 (Саудия Арабистони, 1972 йил 17 март)
Энг йирик ғалабаси: Бруней - 12:0 (Бруней, 2001 йил 14 апрель)
Энг йирик мағлубияти: Бразилия - 0:8 (Абу Даби, БАА, 2008 йил 12 ноябрь)
Жаҳон чемпионатида 1990 йил иштирок этган. Осиё Кубогида 7 бор қатнашиб, 1996 йил финалда Саудия Арабистонига имкониятни бой берган. Кўрфаз Кубогида 2 марта ғалаба қозонган.

Бош мураббий Маҳди Али футболчиларнинг аксариятига анчадан буён устозлик қилиб келяпти, аниқроғи уларнинг ўсмирлик давридан бошлаб. 16 нафар футболчи 25 ёшдан кичик эканлиги буни кўрсатиб турибди. Али жаҳон чемпионати ва Олимпиадада шогирдлари билан иштирок этди, Кўрфаз Кубогида зафар қучди. Осиё ўйинларида жамоа билан финалга чиқди. У футболчилар ва жамоанинг имкониятларини жуда яхши билади. Ҳозирги ўйин услубини ҳам ўзи шакллантириб келди. Осиё Кубоги Маҳди Али учун яна бир чорлов. У ижобий натижа билан ўзини кўрсатишни жуда хоҳлаши табиий.

Маҳди АЛИ
Туғилган санаси:
20.04.1965
Футболчиликдаги позицияси: ярим ҳимоячи
Ўйнаган жамоаси: 1983–1998   “Ал Аҳли”
Бошқарган жамоалари: 2003 БАА U-16 (ёрдамчи), 2008 БАА U-19, 2009–2010 “Ал Аҳли”, 2009 БАА U-20, 2011 “Банияс”, 2010–2012 БАА U-23, 2012 йилдан буён БАА миллий терма жамоасида.



БАА терма жамоасида барча футболчилар миллий чемпионатда тўп тепишади. Умар Абдулраҳмонга ўтган йили “Арсенал” қизиқиш билдирганди, бироқ “Ал Айн” клуби раҳбарияти унга жавоб беришни истамади. Чунки Умар жамоа ўйинини ташкил этувчи асосий футболчилардан бири. Охирги пайтларда жароҳати сабабли терма жамоадаги кўплаб беллашувларни ўтказиб юборди. Ундан ташқари Ҳабиб Фардан, Амир Абдулраҳмон, Али Мабҳут ва Аҳмад Ҳалил БАА термасининг етакчи футболчилари саналади. Жамоанинг ҳимоя чизиғи ва дарвозабонларини унчалик кучли деб бўлмайди, лекин ярим ҳимоя ва ҳужумдаги фаоллик эвазига исталган рақибга жиддий қаршилик кўрсатиш имкониятиги эга.



Терма жамоа таркиби
Дарвозабонлар

Мажид Носир     "Ал Васл"
Али Ҳасиф     "Ал Жазира"
Ҳолиб Иса     "Ал Айн"

Ҳимоячилар
Муҳаммад Фавзи   "Банияс"
Абдулазиз Ҳуссайн   "Ал Аҳли"
Абдулазиз Санқур   "Ал Аҳли"
Ҳамдан Камоли   "Ал Ваҳда"
Муҳаммад Аҳмад   "Ал Айн"
Муҳаммад Исмоил   "Ал Айн"
Муҳаннад Салим   "Ал Айн"

Ярим ҳимоячилар
Исмоил Ҳаммади   "Ал Аҳли"
Ҳассан Иброҳим   "Ал Шабаб"
Мажид Ҳассан     "Ал Аҳли"
Ҳамис Исмоил     "Ал Жазира"
Ҳабиб Фардан     "Ал Наср"
Амир Абдулраҳмон   "Банияс"
Ҳабуш Солиҳ     "Банияс"
Муҳаммад Абдулраҳмон   "Ал Айн"
Умар Абдулраҳмон   "Ал Айн"

Ҳужумчилар
Али Мабҳут     "Ал Жазира"
Аҳмад Ҳалил     "Ал Аҳли"
Салим Солиҳ     "Ал Ваҳда"
Саид Катири     "Ал Ваҳда"


Беҳзод Назаров тайёрлади
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика