UZ

Сўнгги янгиликлар

23:30Хосе Венансио Лопес Эронга қарши учрашувдан кейин қандай фикрлар билдирди?  1 23:20Саудия чемпионати. "Ал Ҳилол" - "Ал Фатех" 3:1   1 23:17Ла Лига. "Реал Сосьедад" – "Реал Мадрид". Икки жамоанинг таркиби аниқ!  13 23:15Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд - Тожикистон 3:3 (пенальтилар 6:5)  0 23:10Футзал бўйича Осиё Кубоги. Вьетнам - Қирғиз Республикаси 2:3  0 22:58Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг (2:0) нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  31 22:11Ўзбекистон футзал термаси Осиё кубоги бронза медали учун Тожикистонга қарши ўйнайди (турнир сеткаси)  6 21:57U-23 Осиё кубоги. Ироқ – Вьетнам. Таркиблар аниқ!  11 21:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон финал остонасида Эронга пенальтилар сериясида мағлуб бўлди  95 21:33Ўзбекистон U-23 Осиё кубоги ярим финалида Индонезияга қарши баҳс олиб боради (турнир сеткаси)  44 21:14U-23 Осиё кубоги. ҒАЛАБА! Ўзбекистон қийин кечган ўйинда Саудия Арабистонини мағлуб этиб, ярим финалга чиқди! Олимпиадага бир қадам қолди  445 20:47Тен Хаг бир неча нашрларга ўзи иштирокидаги матбуот анжуманларида савол беришни тақиқлади  1 20:00"Бавария" мухлислари Тухель қолишини исташади  5 19:41Роналду "Манчестер Юнайтед"да Рангникка ультиматум қўйган  19 19:23Максим Шацких: "Асосийси кейинги босқичга йўл олдик. Ўйин ҳақида эса гапиришни истамайман"  13

Осиё Кубоги-2007. Тўрт давлатда ўтган мусобақа Янгиликлар

Осиё Кубоги-2007. Тўрт давлатда ўтган мусобақа

Хабарингиз бор, 2019 йилнинг 5 январида Бирлашган Араб Амирликларида ҳисоб бўйича XVII Осиё Кубоги старт олади.

Шу муносабат билан ўқувчиларимизга олдинги 16та қитъа чемпионати ҳақида маълумотлар бериб боришга қарор қилдик.


Дастлабки 13та Осиё Кубоги ҳақида маълумот берган эдик. 


Осиё Кубоги-1960. Жанубий Корея икки карра қитъа чемпиони

Осиё Кубоги-1956. Дастлабки мусобақада Жанубий Корея ғолиб

Осиё Кубоги-1964. Учинчи уринишда чемпион бўлган Исроил

Осиё Кубоги-1968. Эрон ҳам ўз уйида чемпион

Осиё Кубоги-1972. Финал ўйини бўлган дастлабки чемпионат

Осиё Кубоги-1976. Эрондан “хет-трик” + ВИДЕО

Осиё Кубоги-1980. Карлос Альберто Паррейра бошчилигидаги Кувайт ўз уйида чемпион 

Осиё Кубоги-1984. Дебютант Саудия Арабистони – чемпион

Осиё Кубоги-1988. Саудия Арабистони ва Карлос Альберто Паррейрадан "дубль"

Осиё Кубоги-1992. Япониянинг илк чемпионлиги

Осиё Кубоги-1996. Ўзбекистон иштирокидаги биринчи Осиё Кубоги

Осиё Кубоги-2000. Ўзбекистон учун энг шармандали Осиё Кубоги

Осиё Кубоги-2004. Пенальтилар сериясидаги омадсизлик 


Энди 2007 йилги Осиё Кубоги ҳақида гаплашамиз.

2007 йилги Осиё Кубогига бирданига тўртта мамлакат – Индонезия, Малайзия, Таиланд ва Вьетнам мезбонлик қилган. Мусобақа илк бор тоқ йилда бўлиб ўтган. Бу сафар ҳам 16та жамоа 4та гуруҳга бўлинган ҳолда чемпионлик учун кураш олиб борди. Бу Осиё Кубогида Индонезия, Малайзия, Таиланд, Вьетнам, Австралия, Япония, Саудия Арабистони, Эрон, Жанубий Корея, БАА, Уммон, Баҳрайн, Ироқ, Хитой, Қатар ва Ўзбекистон терма жамоалари иштирок этди. Таъкидлаш лозимки, 2006 йил ОФК таркибига қўшилган Австралия терма жамоаси илк бор Осиё Кубоги финал босқичига чиқди.

Тўрт мезбонлар саралашсиз Осиё Кубогига йўлланмани қўлга киритишди. Қолган 12та жамоа, хатто амалдаги чемпион Япония ҳам саралашда қатнашди. Ўзбекистон терма жамоаси ўз тарихида тўртинчи бор қитъа чемпионатида иштирок этди.

Терма жамоамиз саралашда Қатар, Гонконг ва Бангладеш билан бир гуруҳдан жой олган. Бангладеш иккала ўйинда ҳам йирик ҳисобларда мағлуб этилган. Гонконг эса биз учун ҳақиқий бош оғриқ бўла олган. Тошкентда 2:2, сафарда 0:0 ҳисоблари қайд этилгач бош мураббий Валерий Непомняший саралаш баҳслари тугагач истеъфо берган эди. Бунинг устига сафарда Қатарга ютқазиб қўйгандик - 1:2. Охирги турда Тошкентда Осиё Кубогига чиқиб бўлгани учун иккинчи таркиби билан келган Қатар 2:0 ҳисобида мағлуб этилгани учун йўлланмага эга бўлганмиз.  2007 йилги Осиё Кубоги Жакарта, Палембанг, Куала-Лумпур, Шох Алам, Ханой, Хо Ши Мин ва Банконк шаҳарларидаги 8та стадионда стадионларида ўтказилган.



Осиё Кубогида Рауф Инилеев бошчилигидаги жамоамиз гуруҳ баҳсларини Малайзияда ўтказган. Дастлабки ўйин Эрон термасига қарши бўлган. Автогол эвазига биз ҳисобда олдинга чиқиб олгандик. Иккинчи таймда форслар иккита гол уриб иродаги ғалабага эришганди - 2:1.

Иккинчи турда мезбон Малайзия 5:0 ҳисобида тор-мор этилганди. Сўнгги турда Хитой билан ўзаро баҳсда иккинчи ўрин тақдири ҳал бўлган. Вакилларимиз сўнгги дақиқаларда урилган голлар эвазига 3:0 ҳисобида зафар қучиб чорак финалга чиқишган эди.

Чорак финални футболчиларимиз Жакартада Саудия Арабистонига қарши ўтказишган. Чиройли, ҳужумкор ва шиддатли тарзда ўтган баҳсда вакилларимиз аламли мағлубиятни қабул қилиб олишган эди - 1:2. Биздан ягона голга Павел Соломин муаллифлик қилганди. Ўша мағлубиятдан кейин мухлислар терма жамоамизни кўрсатган ўйин учун раҳмат айтганлари ҳамон ёдимизда турибди. Бизни мағлуб этган Саудия Арабистони якунда финалга қадар етиб борганди.

Ярим финалда Ироқ ва Жанубий Корея ўртасидаги баҳсда ҳисоб очилмаган. Пенальтилар сериясида ироқликлар омадлироқ чиқишган - 4:3. Амалдаги чемпион Япония ярим финалда Саудия Арабистонига 2:3 ҳисобида ютқазиб қўйганди.



Жакартадаги "Гелора Бунг Карно" стадионида ўтган ҳал қилувчи баҳсда икки бразилиялик мураббий бошчилигидаги икки араб жамоаси тўқнаш келди. Бутун мусобақа давомида мардонавор ўйин кўрсатган Ироқ финалда Юнус Маҳмуд томонидан урилган ягона гол эвазига Осиё чемпиони бўлган эди - 1:0. Ироқликлар устози Жорван Виейра эса мусобақа қаҳрамонига айланганди.

Финалда гол урган Юнус Маҳмуд 2007 йилги Осиё Кубогининг энг яхши футболчиси деб топилганди. Бундан ташқари у 4та гол билан мусобақа тўпурари бўлганди.


Осиё Кубоги-2007
Мезбон мамлакатлар: Индонезия, Малайзия, Таиланд, Вьетнам
Муддати: 7–29 июль
Жамоалар сони: 16та
Мезбон шаҳар: 7та

Мусобақа статистикаси:
Ўйинлар сони:
32та
Голлар сони: 84та (ўртача 2,63тадан)
Томошабинлар ташрифи: 724222 (22632 ўртача)
Тўпурар: Юнус Маҳмуд (Ироқ), Наохиро Такахара (Япония), Ёсир Ал Қаҳтони - 4тадан гол
Энг яхши футболчи: Юнус Маҳмуд (Ироқ)
Фэйр-плей соврини: Япония

Осиё Кубоги-2007 рамзий терма жамоаси:
Дарвозабон:
Ли Вун Жа (Жанубий Корея)
Ҳимоячилар: Южи Наказава (Япония), Лукас Нилл (Австралия), Босим Аббос (Ироқ), Раҳмон Ризойи (Эрон)
Ярим ҳимоячилар: Шунсуке Накамура (Япония), Харри Кьюэлл (Австралия), Ли Чун Су (Жанубий Корея), Нашат Акром (Ироқ)
Ҳужумчилар: Ёсир Ал Қаҳтони (Саудия Арабистони), Наохиро Такахара (Япония)


“А” гуруҳи

Ў

Ю

Д

М

Т-Н

О

Ироқ

3

1

2

0

4:2

5

Австралия

3

1

1

1

6:4

4

Таиланд

3

1

1

1

3:5

4

Уммон

3

0

2

1

1:3

2



“B” гуруҳи

Ў

Ю

Д

М

Т-Н

О

Япония

3

2

1

0

8:3

7

Вьетнам

3

1

1

1

4:5

4

БАА

3

1

0

2

3:6

3

Қатар

3

0

2

1

3:4

2



“C” гуруҳи

Ў

Ю

Д

М

Т-Н

О

Эрон

3

2

1

0

6:3

7

Ўзбекистон

3

2

0

1

9:2

6

Хитой

3

1

1

1

7:6

4

Малайзия

3

0

0

3

1:12

0



“D” гуруҳи

Ў

Ю

Д

М

Т-Н

О

Саудия Арабистони

3

2

1

0

7:2

7

Жанубий Корея

3

1

1

1

3:3

4

Индонезия

3

1

0

2

3:4

3

Баҳрайн

3

1

0

2

3:7

3



Чорак финал
Япония - Австралия 1:1 (пенальтилар серияси 4:3)
Голлар
: Такахара 72 - Алоизи 70

Ироқ - Вьетнам 2:0
Голлар:
Юнус Маҳмуд 2, 65

Эрон - Жанубий Корея 0:0 (пенальтилар серияси 2:4)

Саудия Арабистони - Ўзбекистон 2:1
Голлар: 
Ёсир Ал Қаҳтони 3, Ал Муса 75 - Павел Соломин 82

Ярим финал
Ироқ - Жанубий Корея 0:0 (пенальтилар серияси 4:3)


Япония - Саудия Арабистони 2:3
Голлар:
Наказава 37, Абе 53 - Ёсир Ал Қаҳтони 35, Муаз 47, 57


Учинчи ўрин учун ўйин
Жанубий Корея - Япония 0:0 (пенальтилар серияси 6:5)


ФИНАЛ
ИРОҚ - САУДИЯ АРАБИСТОНИ 1:0
29 июль 2007. Жакарта. "Гелора Бунг Карно". 60000 томошабин.
Бош ҳакам: 
Марк Шилд (Австралия)
Гол: Юнус Маҳмуд 73

Ироқ: Нур Сабри, Жассим Ғулом, Босим Аббос (Али Аббос, 89), Нашат Акром, Юнус Маҳмуд, Хавар Мулла Муҳаммад, Каррар Жассим (Аҳмад Мнажед, 83), Ҳайдар Абдул Амир, Али Реҳема, Маҳли Карим (Аҳмад Абид Али, 90), Қусай Мунир.
Бош мураббий: Жорван Виейра (Бразилия)

Саудия Арабистони: Ёсир Ал Мусайлим, Осама Хавсави, Комил Ал Муса, Малик Муаз, Сауд Карири, Аҳмад Ал Баҳри (Саад Ал Хатри, 84), Холид Азиз, Тайсир Ал Жассим (Абду Отайф, 76), Абдулраҳмон Ал Қаҳтони (Аҳмад Ал Муса, 46), Валид Жаҳдали, Ёсир Ал Қаҳтони.
Бош мураббий: Хелио Дос Анжос (Бразилия)



Осиё Кубоги-2007 чемпион таркиб
Дарвозабонлар
Аҳмад Али
Нур Сабри
Муҳаммад Кассид

Ҳимоячилар
Жассим Ғулом
Босим Аббос
Халдун Иброҳим
Ҳайдар Абдулраззоқ
Ҳайдар Абдуламир
Али Реҳема
Набил Аббос

Ярим ҳимоячилар
Нашат Акром
Солиҳ Садир
Али Аббос
Аҳмад Абид Али
Хавар Мулла Муҳаммад
Каррар Жассим
Маҳди Карим
Хайтам Кадим
Қусай Мунир

Ҳужумчилар
Муҳаммад Носир
Юнус Маҳмуд
Аҳмад Мнажед
Луай Салаҳ
Бош мураббий: Жорван Виейра (Бразилия)


Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика