UZ

Сўнгги янгиликлар

04:48Интервью. Исломбек Исмоилов: "Мураббийнинг ҳаёти ўйиндан ўйингача"  1 01:56U-23 Осиё кубоги. Даҳшат! Индонезия Жанубий Кореяни енгиб, ярим финалга йўл олди. Жамоалар 12 тадан пенальти тепишди  46 00:28Швейцария Суперлигасида ўйин олдидан қорли стадионни мухлислар тозалашди  0 00:11U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон Саудия Арабистонига қарши ўйинолди машғулоти ўтказди  3 23:54АПЛда ўйнайдиган икки нафар футболчи зўравонликда гумонланиб, ҳибсга олинди  7 23:37Франция президенти Дрогба ва Азар билан бир жамоада футбол ўйнаб, пенальтидан гол урди  3 23:10Ҳожимат Эркинов: "Учрашувнинг асосий вақтида ғалаба қозонишни мақсад қилганмиз"  13 22:46Ямал тепган тўп дарвозага кирганмиди? Лунин жавоб берди  27 22:08U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон Саудия Арабистонига қарши ўйинолди машғулоти ўтказди  15 21:51U-23 Осиё кубоги. Мезбон Қатар Олимпиада йўлланмасидан маҳрум бўлди, Япония ярим финалда!  22 21:39Эрон футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши энг яхши ўйинимизни кўрсатишга ҳаракат қиламиз"  6 21:14Биласизми? Роналду кунига беш маҳал ухлайди  16 20:48U-16 Ривожланиш кубоги. Ўзбекистон Озарбайжонни мағлуб этди  3 20:20“Ордабаси” машғулотига номаълум шахслар ташриф буюриб, клубга ким хўжайин эканлигини кўрсатмоқчи бўлишди  14 20:01Карло Анчелотти Куртуа "Кадис"га қарши майдонга тушиши мумкинлигини тасдиқлади  3

Осиё Кубоги-2004. Пенальтилар сериясидаги омадсизлик ВИДЕО Янгиликлар

Осиё Кубоги-2004. Пенальтилар сериясидаги омадсизлик ВИДЕО

Хабарингиз бор, 2019 йилнинг 5 январида Бирлашган Араб Амирликларида ҳисоб бўйича XVII Осиё Кубоги старт олади.

Шу муносабат билан ўқувчиларимизга олдинги 16та қитъа чемпионати ҳақида маълумотлар бериб боришга қарор қилдик.


Дастлабки 12 Осиё Кубоги ҳақида маълумот берган эдик. 


Осиё Кубоги-1960. Жанубий Корея икки карра қитъа чемпиони

Осиё Кубоги-1956. Дастлабки мусобақада Жанубий Корея ғолиб

Осиё Кубоги-1964. Учинчи уринишда чемпион бўлган Исроил

Осиё Кубоги-1968. Эрон ҳам ўз уйида чемпион

Осиё Кубоги-1972. Финал ўйини бўлган дастлабки чемпионат

Осиё Кубоги-1976. Эрондан “хет-трик” + ВИДЕО

Осиё Кубоги-1980. Карлос Альберто Паррейра бошчилигидаги Кувайт ўз уйида чемпион 

Осиё Кубоги-1984. Дебютант Саудия Арабистони – чемпион

Осиё Кубоги-1988. Саудия Арабистони ва Карлос Альберто Паррейрадан "дубль"

Осиё Кубоги-1992. Япониянинг илк чемпионлиги

Осиё Кубоги-1996. Ўзбекистон иштирокидаги биринчи Осиё Кубоги

Осиё Кубоги-2000. Ўзбекистон учун энг шармандали Осиё Кубоги


Навбат 2004 йилги Осиё Кубогига етиб келди.

2004 йилги Осиё Кубогига Хитой мамлакати мезбонлик қилган. Мусобақада илк бор 16та жамоа қатнашди ва 4тадан жамоа 4та гуруҳга бўлинган ҳолда чемпионлик учун курашди. Ливандаги Осиё Кубогида Хитой, Япония, Жанубий Корея, Саудия Арабистони, Эрон, Ироқ, Кувайт, Қатар, Индонезия, Таиланд, БАА, Баҳрайн, Иордания, Уммон, Туркманистон ва Ўзбекистон терма жамоалари иштирок этди.

Мезбон ва амалдаги чемпион Япония саралашсиз Осиё Кубогига йўлланмани қўлга киритди. Ўзбекистон терма жамоаси учинчи бор қитъа чемпионатида иштирок этди.

Терма жамоамиз саралашда Таиланд, Тожикистон ва Гонконг билан бир гуруҳда бўлди. Олти учрашувнинг 4тасида ғалаба қозонган ва Тожикистон билан дуранг ўйнаган Ўзбекистон муддатдан аввал Осиё Кубогига чиқди. Сўнгги турда Таиландга йирик ҳисобда имконият бой берилган.

2004 йилги Осиё Кубоги Пекин, Чонгкинг, Жинан ва Ченгду шаҳарларидаги тўртта стадионда стадионларида ўтказилган.



Осиё Кубогида Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги жамоамиз Ироқ, Туркманистон ва Саудия Арабистони билан куч синашган. Футболчиларимиз гуруҳдаги учала ўйинда ҳам 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишган. Илк турда Ироқ Миржалол Қосимовнинг жарима забасидан урган голи эвазига таслим қилинган. Иккинчи турда Саудия Арабистонига ёш Александр Гейнрих ажойиб гол урган эди. Сўнгги турдан олдин Ўзбекистон гуруҳдан чиқиб бўлганди. Шундай бўлса ҳам Миржалол Қосимовнинг яна бир бор жаримадан урган шедевр голи эвазига Туркманистон мағлуб этилган.

Чорак финалда Баҳрайн билан биз учун алмали ўйин бўлиб ўтган. Асосий вақтда 2:2 ҳисоби қайд Гейнрих ва Шишеловнинг голларига баҳрайнлик Аъло Хубайл деган футболчи икки марта жавоб берган. Пенальтилар сериясида биздан Марат Бикмаев ҳамда Леонид Кошелев ноаниқ беришган ва якунда 3:4 ҳисобида ютқазганмиз.


TAS-IX 

 


TAS-IX эмас





Ярим финалда бизни ютган Баҳрайн ва амалдаги чемпион Япония тўқнаш келган. Қўшимча таймларга қадар давом этган баҳсда самурайлар 4:3 ҳисобида зафар қучишган.

Иккинчи ярим финалда мезбон Хитой ва Эрон куч синашишди. Бу баҳсда ҳам асосий вақтда ғолиб аниқланмади - 1:1. Қўшимча таймда ҳам ҳисоб ўзгармади ва ғолиб пенальтилар сериясида аниқланди. Унда Хитойга "деворлар" ёрдам берди - 4:3.

Учинчи ўрин учун баҳсда Бранко Иванкович бошчилигидаги Эрон Баҳрайнни 4:2 ҳисобида мағлуб этиб бронза медалига эга чиққан.

Финалда Зико бошчилигидаги Япония майдон эгаларига ҳеч қандай имконият қолдирмади ва 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Қизиғи финалда Япония устози биронта ўзгаришни амалга оширмади. Шу тариқа, Япония кетма-кет иккинчи ва умумий учинчи марта Осиё Кубогини қўлга киритди.

Япониялик Шунсуке Накамура мусобақанинг энг яхши футболчиси деб тан олинди. Бештадан гол урган Аъло Ҳубайл ва Али Карими мусобақа тўпурари бўлишди.



Осиё Кубоги-2004
Мезбон мамлакат: 
Хитой
Муддати: 17 июль – 7 август
Жамоалар сони: 16та
Мезбон шаҳар: 4та

Мусобақа статистикаси:
Ўйинлар сони
: 32та
Голлар сони: 96та (ўртача 3тадан)
Томошабинлар ташрифи: 937650 (29302 ўртача)
Тўпурар: Аъло Ҳубайл (Баҳрайн), Али Карими (Эрон) - 5тадан гол
Энг яхши футболчи: Шунсуке Накамура (Япония)
Фэйр-плей соврини: Хитой

Осиё Кубоги-2004 рамзий терма жамоаси:
Дарвозабон
: Йошикацу Кавагучи (Япония)
Ҳимоячилар: Цунеясу Миямото (Япония), Южи Наказава (Япония), Зенг Зи (Хитой), Меҳди Маҳдавикия (Эрон)
Ярим ҳимоячилар: Шунсуке Накамура (Япония), Шао Жиайи (Хитой), Зао Жунзе (Хитой), Талал Юсуф (Баҳрайн)
Ҳужумчилар: Аъло Ҳубайл (Баҳрайн), Али Карими (Эрон)


“А” гуруҳи

Ў

Ю

Д

М

Т-Н

О

Хитой

3

2

1

0

8:2

7

Баҳрайн

3

1

2

0

6:4

5

Индонезия

3

1

0

2

3:9

3

Қатар

3

0

1

2

2:4

1



“B” гуруҳи

Ў

Ю

Д

М

Т-Н

О

Жанубий Корея

3

2

1

0

6:0

7

Иордания

3

1

2

0

2:0

5

Кувайт

3

1

0

2

3:7

3

БАА

3

0

1

2

1:5

1



“C” гуруҳи

Ў

Ю

Д

М

Т-Н

О

Ўзбекистон

3

3

0

0

3:0

9

Ироқ

3

2

0

1

5:4

6

Туркманистон

3

0

1

2

4:6

1

Саудия Арабистони

3

0

1

2

3:5

1



“D” гуруҳи

Ў

Ю

Д

М

Т-Н

О

Япония

3

2

1

0

5:1

7

Эрон

3

1

2

0

5:2

5

Уммон

3

1

1

1

4:3

4

Таиланд

3

0

0

3

1:9

0



Чорак финал
Ўзбекистон - Баҳрайн 2:2 (пенальтилар серияси 3:4)
Голлар:
Александр Гейнрих 60, Владимир Шишелов 86 - Аъло Ҳубайл 71, 76

Хитой - Ироқ 3:0
Голлар: 
Хао Хайдонг 8, Зенг Зи 81 пенальти, 90+2 пенальти.

Япония - Иордания 1:1 (пенальтилар серияси 4:3)
Голлар: 
Сузуки 14 - Шелбаиеҳ 11

Жанубий Корея - Эрон 3:4
Голлар: 
Сеул Ки Хён 16, Ли Донг Гук 25, Ким нам Ил 68 - Карими 10, 20, 77, Парк Жин Соп 51 автогол.


Ярим финал
Баҳрайн - Япония 3:4 (қўш.вақт)
Голлар:
Аъло Ҳубайл 7, 71, Носир Абдулла 85 - Наката 48, Тамада 55, 93, Наказава 90.

Хитой - Эрон 1:1 (пенальтилар серияси 4:3)
Голлар
: Шао Жиайи 18 - Алави 38

Учинчи ўрин учун баҳс
Эрон - Баҳрайн 4:2
Голлар: 
Некунам 9, Карими 52, Али Дайи 80 пенальти, 90 - Юсуф 48, Фарҳан 57


ФИНАЛ
Хитой - Япония 1:3
7 август 2004. Пекин. "Ишчилар" стдаиони. 62000 томошабин
Бош ҳакам:
Саад Комил Ал Фадҳли (Кувайт)
Голлар: 
Ли Минг 31 - Такаши Фукуниши 22, Кожи Наката 65, Кеижи Тамада 90+1.
Хитой: Лиу Юнфеи, Веи Хин, Занг Яокун, Зенг Зи, Сун Ксианг, Ли Минг, Шао Жиайи, Зао Жунзе, Ян Сонг (Сун Жихаи, 68), Хао Хайдонг (Ли Йи, 57), Ли Жиню (Ху Юнлонг, 75)
Бош мураббий: Ари Хаан (Голландия)
Япония: Йошикацу Кавагучи, Акира Кажи, Макото Танака, Цунеясу Миямото, Кожи Наката, Южи Наказава, Такаши Фукуниши, Шунсуке Накамура, Алекс, Такаюки Сузуки, Кейжи Тамада.
Бош мураббий: Зико (Бразилия)




Осиё Кубоги-2004 чемпион таркиб
Дарвозабонлар

Сеиго Наразаки
Йоичи Дои
Йошикацу Кавагучи

Ҳимоячилар
Макото Танака
Цунеясу Миямото
Атсухиро Миура
Наоки Матсуда
Акира Кажи
Южи Наказава
Такаюки Эндо

Ярим ҳимоячилар
Ясухито Эндо
Кожи Наката
Митсуо Огасавара
Шунсуке Накамура
Алекссандро Дос Сантос
Такаши Фукуниши
Тошия Фужита
Норихиро Ниши
Такуя Ямада

Ҳужумчилар
Такаюки Сузуки
Масаши Мотояма
Кейжи Тамада
Бош мураббий: Зико (Бразилия)



Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика