UZ

Сўнгги янгиликлар

14:08Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Саудия Арабистонига қарши кечадиган баҳс олдидан нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  2 13:56"Манчестер Юнайтед" Марсьялнинг нархини эълон қилди  0 13:32Гвардиола Канселунинг келажаги ҳақида фикр билдирди  0 13:05"Шеффилд Юнайтед" АПЛ антирекордини ўрнатди  0 12:37Давлат Турдиалиев таваллудига 62 йил тўлди   6 12:04"Челси" скаутлари "Милан дерби"сини стадиондан кузатишган  1 11:38Футзал бўйича Осиё кубоги. Ўзбекистон - Вьетнам 2:1  0 11:15ФАКТ. Ўзбекистон футзал терма жамоаси кетма-кет бешинчи Осиё кубогида ярим финалга чиқди  9 10:54Аллегри «Ювентус»да қолса, туринликлар етакчиси ёзда жамоани тарк этади  9 10:25«Барселона» вице-президенти Хавининг келажаги борасида расмий баёнот берди  14 10:06Хосе Венансио Лопес: «Эрон билан ўйинга тайёргарлик кўрмадик»  12 09:47Фалакнинг гардиши (Бекзод Толибов блоги)  6 09:22«Челси» Почеттинонинг ўрнига бош мураббий топди  6 08:57«Атлетик» афсонаси Икер Муниаин ёзда жамоадан кетишини маълум қилди  5 08:34Фернандо Торрес қайси жамоани бошқариши маълум  6

Осиё Кубоги-1996. Ўзбекистон иштирокидаги биринчи Осиё Кубоги Янгиликлар

Осиё Кубоги-1996. Ўзбекистон иштирокидаги биринчи Осиё Кубоги

Хабарингиз бор, 2019 йилнинг 5 январида Бирлашган Араб Амирликларида ҳисоб бўйича XVII Осиё Кубоги старт олади.

Шу муносабат билан ўқувчиларимизга олдинги 16та қитъа чемпионати ҳақида маълумотлар бериб боришга қарор қилдик.

Дастлабки 10 Осиё Кубоги ҳақида маълумот берган эдик. 


Осиё Кубоги-1960. Жанубий Корея икки карра қитъа чемпиони

Осиё Кубоги-1956. Дастлабки мусобақада Жанубий Корея ғолиб

Осиё Кубоги-1964. Учинчи уринишда чемпион бўлган Исроил

Осиё Кубоги-1968. Эрон ҳам ўз уйида чемпион

Осиё Кубоги-1972. Финал ўйини бўлган дастлабки чемпионат

Осиё Кубоги-1976. Эрондан “хет-трик” + ВИДЕО

Осиё Кубоги-1980. Карлос Альберто Паррейра бошчилигидаги Кувайт ўз уйида чемпион 

Осиё Кубоги-1984. Дебютант Саудия Арабистони – чемпион

Осиё Кубоги-1988. Саудия Арабистони ва Карлос Альберто Паррейрадан "дубль"

Осиё Кубоги-1992. Япониянинг илк чемпионлиги


Навбат 1996 йилги қитъа чемпионатига етиб келди.

1996 йилги Осиё Кубоги Бирлашган Араб Амирликларида ташкил этилган. Мусобақа тарихида илк бор 12та жамоа қатнашди. 4тадан жамоа учта гуруҳга бўлинган ҳолда чемпионлик учун курашди. БААдаги Осиё Кубогида мезбонлардан ташқари Кувайт, Жанубий Корея, Индонезия, Эрон, Саудия Арабистони, Ироқ, Таиланд, Япония, Хитой, Сурия ва Ўзбекистон терма жамоаси иштирок этди.

Мезбон ва амалдаги чемпион Япония саралашсиз Осиё Кубогига йўлланмани қўлга киритган. Мустақил Ўзбекистон терма жамоаси ўз тарихида илк бор қитъа чемпионати саралашида иштирок этган. Унда жамоамиз Тожикистон билан уй-сафар тизимида ўйинлар ўтказган. Душанбедаги илк ўйинда вакилларимиз 0:4 ҳисобида ютқазиб қўйишган. Тошкентда ўтган жавоб баҳсида терма жамоамиз асосий вақтда 4:0 ҳисобида ғалаба қозонган. Қўшимча таймларда Зафар Мусабоевнинг урган голи бизни Осиё Кубоги финал босқичига олиб чиққан эди. Ўша пайтларда қўшимча таймларда "олтин гол" қоидаси амалда эди. Бунда қайси жамоа биринчи гол урса ўша заҳоти баҳс якунига етарди.

Ушбу мусобақа Абу Даби, Дубай ва Ал Айн шаҳарларида бўлиб ўтган. Учрашувлар “Шайх Зайд”, "Танун бин Муҳаммад", "Ал Мактум" стадионларида ўтказилган.



Ўзбекистон терма жамоаси "C" гуруҳида Япония, Хитой ва Сурия билан кураш олиб борди. Биринчи ўйинда Хитой 2:0 ҳисобида мағлуб этилди. Игорь Шквирин Осиё Кубогида гол урган биринчи ўзбекистонлик футболчи бўлди. Яна бир голга Олег Шацких муаллифлик қилган.  
Иккинчи турда Баҳодир Ибрагимов бошчилигидаги вакилларимиз амалдаги Осиё чемпиони Японияга 0:4 ҳисобида ютқазиб қўйишган.

Сўнгги турда футболчиларимиз Сурияни мағлуб этишса гуруҳдан чиқишарди. Аммо баҳс 1:2 ҳисобида тугаган ва Ўзбекистон гуруҳда қолиб кетган. Ўша учрашувда биздан ягона голни Сергей Лебедев пенальтидан урганди.

Финалда мезбон БАА ҳамда икки карра чемпион Саудия Арабистони тўқнаш келишди. Асосий ва қўшимча таймларда ҳисоб очилмади. Ғолиб номи пенальтилар сериясида аниқланди. Футбол лотореясида Саудия Арабистони омадлироқ чиқиб учинчи бор Осиёда тенгсиз бўлди. Айнан шу чемпионлик ҳозирга қадар Саудия Арабистони учун охиргиси бўлиб турибди.

Эронлик Худодод Азизи мусобақанинг энг яхши футболчиси деб топилганди. Эронлик афсонавий ҳужумчи Али Дайи 8та гол билан мусобақа тўпурарига айланган.


Осиё Кубоги-1996
Мезбон мамлакат: 
БАА
Муддати: 4–21 декабрь
Жамоалар сони: 12та
Мезбон шаҳар: 3та

Мусобақа статистикаси:
Ўйинлар сони:
26та
Голлар сони: 80та (ўртача 3,08тадан)
Томошабинлар ташрифи: 448000 (17231 ўртача)
Тўпурар: Али Даи (Эрон) - 8та гол
Энг яхши футболчи: Худодод Азизи (Эрон)
Энг яхши дарвозабон: Муҳаммад Ал Деайя (Саудия Арабистони)
Фэйр-плей соврини: Эрон

Осиё Кубоги-1996 рамзий терма жамоаси:
Дарвозабон
: Муҳаммад Ал Деайя (Саудия Арабистони)
Ҳимоячилар: Абдуллоҳ Зубромави (Саудия Арабистони), Юсуф Солиҳ (БАА), Муҳаммад Ҳақпур (Эрон)
Ярим ҳимоячилар: Меҳрдод Минаванд (Эрон), Муҳаммад Али (БАА), Холид Ал Муваллад (Саудия Арабистони), Саад Бахит Муборак (БАА)
Ҳужумчилар: Фаҳад Ал Меҳаллел (Саудия Арабистони), Жасим Ал Хувайди (Кувайт), Али Дайи (Эрон)



“А” гуруҳи

Ў

Ю

Д

М

Т-Н

О

БАА

3

2

1

0

6:3

7

Кувайт

3

1

1

1

6:5

4

Жанубий Корея

3

1

1

1

5:5

4

Индонезия

3

0

1

2

4:8

1


“B” гуруҳи

Ў

Ю

Д

М

Т-Н

О

Эрон

3

2

0

1

7:3

6

Саудия Арабистони

3

2

0

1

7:3

6

Ироқ

3

2

0

1

6:3

6

Таиланд

3

0

0

3

2:13

0



“C” гуруҳи

Ў

Ю

Д

М

Т-Н

О

Япония

3

3

0

0

7:1

9

Хитой

3

1

0

2

3:3

3

Сурия

3

1

0

2

3:6

3

Ўзбекистон

3

1

0

2

3:6

3



Чорак финал
БАА - Ироқ 1:0
Гол: 
Иброҳим 103 (олтин гол)

Кувайт - Япония 2:0
Голлар: 
Жасим Ал Хувайди 17, 54

Жанубий Корея - Эрон 2:6
Голлар:
Ким До Хун 11, Шин Тэ Йонг 35 - Карим Багери 31, Худодод Азизи 52, Али Дайи 66, 76, 83, 89 (пенальти).

Саудия Арабистони - Хитой 4:3
Голлар:
Ал Туанян 31, 65, Сами Ал Жобир 34, Ал Меҳаллел 43 - Занг Энхуа 6, 89, Пенг Веигуо 16.

Ярим финал
БАА - Кувайт 1:0
Гол
: Ҳассан Саид Аҳмад 69

Эрон - Саудия Арабистони 0:0 (пенальтилар серияси 3:4)


Учинчи ўрин учун баҳс
Эрон - Кувайт 1:1 (пенальтилар серияси 3:2)
Голлар:
Али Дайи 40 - Жасим Ал Хувайди 15.

ФИНАЛ
БАА - Саудия Арабистони 0:0 (пенальтилар серияси 2:4)
21 декабрь 1996. Абу Даби. "Шайх Зайд" стадиони. 60000 томошабин.
Бош ҳакам: 
Моҳд Назри Абдуллоҳ (Малайзия)

БАА: Муҳсин Мусабаҳ, Юсуф Солиҳ, Исмоил Рашид, Ҳассан Муборак, Мунтер Абдуллоҳ, Аднан Ал Таляни (Ҳамис Саад Муборак, 91), Ҳассан Аҳмад, Аҳмад Иброҳим Али, Саад Бахит Муборак (Зухайир Бахит, 46), Муҳаммад Али, Абдул Аҳмад (Абдулазиз Муҳаммад, 46)
Бош мураббий: Томислав Ивич (Хорватия)

Саудия Арабистони: Муҳаммад Ал Деайя, Муҳаммад Ал Жаҳони, Муҳаммад Ал Хилаиви (Иброҳим Ал Харби, 77), Абдуллоҳ Зубромави, Ҳуссайин Абдулғани, Ҳолид Ал Темави, Сами Ал Жобир (Абдуллоҳ Ал Досари, 62), Холид Ал Муваллид, Ҳамис Ал Досари, Фаҳад Ал Меҳаллел (Ҳамза Идрис, 80), Юсуф Ал Тунаян.
Бош мураббий: Нелу Вингада (Португалия)



Осиё Кубоги-1996 чемпион таркиб
Дарвозабонлар

Муҳаммад Ал Деайя
Ҳуссайин Ал Содиқ

Ҳимоячилар
Муҳаммад Ал Жаҳони
Муҳаммад Ал Ҳилаиви
Абдуллоҳ Зубромави
Аҳмад Жамил Мадани
Ҳуссайин Сулимани
Холид Ал Рашаид

Ярим ҳимоячилар
Фуад Амин
Холид Ал Темави
Иброҳим Ал Харби
Холид Ал Муваллид
Ҳамид Ал Овайрон
Абдуллоҳ Ал Қарни
Ҳамзаҳ Фалатаҳ
Ҳамис Ал Заҳрони
Абдуллоҳ Ал Доссари

Ҳужумчилар

Сами Ал Жобир
Фаҳад Ал Меҳаллел
Юссиф Ал Тунаиан



Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика