Максим Шацких: "Қанақа натижа бўлишини ўйиндан кейин кўрамиз"
05 ноя 2025 01:04
Янгиликлар
Максим Шацких: "Қанақа натижа бўлишини ўйиндан кейин кўрамиз"
. Ўйин олдидан одатдагидек матбуот анжумани ташкил этилди. Унда дастлаб "Андижон" бош мураббийи Максим Шатских ва футболчи Усмонали Исмоналиев иштирок этиб, ўз фикрларини билдирдилар.
- Бу ўйинга қандай тайёргарлик кўрилди?
Максим Шатских: - Ҳаммага хайрли кеч. Бу учрашувга ҳар доимгидек - чемпионат ва ОЧЛ баҳсларидаги тайёргарлик каби ҳозирлик кўрдик. Мен ишонаманки, ҳамма турнир жадвалидаги ҳолатни билади. Ушбу учрашув муҳимлигини ҳам англаб турибмиз. Биз жиддий тайёргарлик кўрдик ва тайёрмиз. Қанақа натижа бўлишини эртага ўйиндан кейин кўрамиз.
Усмонали Исмоналиев: - Бу рақиб билан ўйнаганимизга ҳали кўп вақт бўлгани йўқ. Биринчи учрашувда иккала жамоа бир-бирини яхши ўрганди, деб ўйлайман. Худо хоҳласа, ўзимизга яраша тайёргарлик кўриб келдик. Бекорга келганимиз йўқ. Бу оддий учрашув эмас. Насиб бўлса, уч очко билан қайтишга ҳаракат қиламиз. Мураббийларнинг кўрсатмаларини тўлиқ бажарсак, уйга ғалаба билан қайтамиз.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Фикрлар
Галаба кутиб коламиз