UZ

Сўнгги янгиликлар

16:22Азизбек Тўлқинбеков: "Нефтчи" кучли эди, лекин бизда ирода ва иштиёқ устунлик қилди"  0 16:21"Арсенал" Жакени ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 15:55Амир Тўрақулов: "Жамоа бўлиб ҳаракат қилдик ва шу туфайли ғалабага эриша олдик"  0 15:12"Бунёдкор" "Нефтчи"ни Фарғонада мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 14:32"Реал" испаниялик ярим ҳимоячисини 10 миллионга сотишга қарор қилди  0 14:01Сульшер "Бешиктош"дан кетган тақдирда, унинг ўрнига ким келиши мумкинлиги маълум  1 13:36Муҳим голлар панорамаси: Сардор Абдунабиев яна "Нефтчи"ни жазолади  1 13:03"Лос-Анжелес" Сонга йилига 20 млн доллар таклиф қилди. МЛСда фақат Месси кўпроқ маош олади - 20,45 млн  1 12:35Бруну Фернандеш "Манчестер Юнайтед"да қолади  0 12:08ПСЖ 68 млн евролик трансферни амалга оширмоқда  4 11:32"Реал" ва "Барселона" "Челси" форвардига даъвогарлик қилмоқда  4 10:54Хоразмлик мухлисларга хушхабар. "Хоразм" уйига қайтмоқда  9 10:42ПСЖ футболчисини "Галатасарой"га таклиф қилди  2 10:07"Манчестер Юнайтед" "Барселона" футболчисига 70 миллион евро таклиф қилди  1 09:30Русланбек Жиянов: "Иккинчи таймда ўйинимиз очилди"  2

Осиё Кубоги-1960. Жанубий Корея икки карра қитъа чемпиони Янгиликлар

Осиё Кубоги-1960. Жанубий Корея икки карра қитъа чемпиони

Хабарингиз бор, 2019 йилнинг 5 январида Бирлашган Араб Амирликларида ҳисоб бўйича XVII Осиё Кубоги старт олади.

Шу муносабат билан ўқувчиларимизга олдинги 16та қитъа чемпионати ҳақида маълумотлар бериб боришга қарор қилдик.

1956 йилги Гонконг мезбонлик қилган илк Осиё Кубоги ҳақида маълумот бердик. Бугун 1960 йил Жанубий Кореяда ташкил этилган қитъа чемпионатига “сайр қиламиз”.

Дастлабки Осиё чемпионатида зафар қучган Жанубий Корея тўрт йил ўтиб ушбу мусобақани ўз уйида қабул қилди. Кузнинг иккинчи ойида бўлиб ўтган бу сафарги мусобақада ҳам аввалгисидек 4та жамоа қатнашган.

Жанубий Корея мезбон бўлгани учун саралашда қатнашмади.

Марказий минтақа саралаш гуруҳида Жанубий Вьетнам, Малайзия ва Сингапур кураш олиб боришди. Иккала рақибини ҳам таслим қилган Жанубий Вьетнам иккинчи марта Осиё Кубогига йўл олди.

Шарқий минтақа саралаш гуруҳида ҳам учта жамоа қатнашди. Унда Хитой Филиппинни ҳам Гонконгни ҳам бир хил 7:4 ҳисобларида мағлуб этиб, ўз тарихида биринчи марта Осиё Кубоги финал босқичига чиққан.

Ғарбий минтақа саралаш гуруҳида эса 4та жамоа иштирок этган. Ҳиндистонда ўтган саралашда Исроил, Эрон, Покистон ва мезбонлар қатнашган. Барчадан кўп очко жамғарган Исроил терма жамоаси кетма-кет иккинчи бор қитъа чемпионатига чиққанди.

Осиё Кубоги финал босқичида амалдаги чемпион Жанубий Корея барча учта рақибни ҳам мағлуб этиб, кетма-кет иккинчи бор Осиёда тенгсиз бўлди. Жанубий Вьетнам 5:1 ҳисобида тор-мор этилган. Исроил ҳам йирик ҳисобда мағлуб этилган - 3:0. Сўнгги турда Хитой устидан 1:0 ҳисобида ғалаба қозонилган. Қизиғи ўша мусобақада Жанубий Корея терма жамоасини бир йўла икки бош мураббий Вуи Хё Док ва Ким Йонг Сик бошқарган.

Осиё Кубогининг 6та ўйини ҳам Сеул шаҳридаги "Хёчанг" стадионида ўтказилган. Чемпион жамоа ҳужумчиси Чо Юн Ок 4та гол билан мусобақа тўпурари бўлганди.


Осиё Кубоги-1960
Мезбон мамлакат:
Жанубий Корея
Муддати: 14-23 октябрь
Жамоалар сони: 4та
Мезбон шаҳарлар: 1та

Мусобақа статистикаси:
Ўйинлар сони:
6та
Голлар сони: 19та (ўртача 3,17тадан)
Тўпурар: Чо Юн Ок (4та гол)



Осиё Кубоги-1960 барча ўйинлар
14 октябрь
Жанубий Корея – Шарқий Вьетнам 5:1
Голлар:
Чо Юн Ок 15, 71, Ву Санг Квон 27, Чо Чунг Мин 47, Мун Жунг Сик 56 – Нгуен Ван Ту 70.

17 октябрь
Жанубий Корея – Исроил 3:0
Голлар
: Чо Юн Ок 17, 60, Ву Санг Квонг 30.

17 октябрь
Хитой
 – Шарқий Вьетнам 2:0

19 октябрь
Шарқий Вьетнам – Исроил 1:5
Голлар:
Тран Ван Нхунг 68 пен – Р.Леви 13, Стелмаҳ 18, С.Леви 25, Менчел 32, Ахарониски 70.

21 октябрь
Жанубий Корея – Хитой 1:0
Гол
: Мун Жунг Сик 54

23 октябрь
Исроил – Хитой
Гол: 
С.Леви 72.  


Осиё Кубоги-1960

Ў

Ю

Д

М

Т-Н

О*

1

Жанубий Корея

3

3

0

0

9-1

6

2

Исроил

3

2

0

1

6-4

4

3

Хитой

3

1

0

2

2-2

2

4

Шарқий Вьетнам

3

0

0

3

2-12

0


* - ўша пайтларда ғалаба учун 2 очко берилган. 




Осиё Кубоги-1960 чемпион таркиб
Дарвозабонлар

Хам Хеунг Чул
Парк Санг Хун

Ҳимоячилар

Ча Тэ Сунг
Ким Хонг Бок
Ли Еун Сунг

Ярим ҳимоячилар
Ким Чан Ки
Ким Сеон Хуи
Сон Мюнг Суб

Ҳужумчилар
Ю Гванг Жун
Чунг Сун Чун
Мун Жунг Шик
Чои Жунг Мин
Ли Сун Мюнг
Чо Юн Ок
Ву Санг Квон
Ю Пан Сон
Парк Кюнг Хва
Бош мураббийлар: Вуи Хё Док ва Ким Йонг Сик



Осиё Кубоги-1956. Дастлабки мусобақада Жанубий Корея ғолиб


Нарзулла Сайдуллаев тайёрлади

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика