UZ

Сўнгги янгиликлар

22:29Ботирали Эргашев: "Ҳиссиётларни сўз билан таърифлаб бўлмайди"  1 22:15Ла Лига. "Барселона" "Камп Ноу"га қайтишини йирик ғалаба билан нишонлади, Ферран Торресдан дубль!  32 22:07Қувондиқ Рўзиев: "Икром билан яқин дўстмиз. Ҳиссиётларимизни ушлаб тура олмадик"  1 21:58АПЛ. "Ноттингем Форест" "Ливерпул"ни тор-мор этди, "Фулхэм" "Сандерленд"дан устун келди ва бошқа натижалар  19 21:46Жамшид Искандеров: "Бир ҳафтада иккита кубок кўтариш ёқимли"  7 21:31Бундеслига. "Бавария" 2 та гол ўтказиб, 6 та гол урди, "Боруссия Д"да жанговар дуранг ва бошқа натижалар  2 21:24Виталий Левченко Ўзбекистон чемпиони бўлган тўққизинчи хорижлик мураббий бўлди  6 20:51Манба: "Нефтчи" футболчилари бугунги ғалаба учун 3 ҳисса мукофот пули, чемпионлик учун машина ва хонадонга эга бўлади  16 20:15Максим Шацкихнинг янги жамоаси маълум  15 19:36АПЛ. "Челси" меҳмонда ишончли ғалабага эришди   7 18:47"Истиқлол" — йил стадиони!  11 18:39Алишер Одилов: "Хато қилишга ҳаққимиз йўқ эди. Бугун бутун водий бирлашди"  11 18:20Илёс Зейтуллаев: "Бешинчи ўринни олиш учун узоқ йўлни босиб ўтдик"  2 18:15Суперлига-2025. "Нефтчи" олти карра Ўзбекистон чемпиони  249 18:00"Сўғдиёна" – "Бунёдкор" учрашувидан кейинги матбуот анжуманида Иван Бошкович фақат битта фикр билдирди  3

Осиё Кубоги-1964. Учинчи уринишда чемпион бўлган Исроил Янгиликлар

Осиё Кубоги-1964. Учинчи уринишда чемпион бўлган Исроил

Хабарингиз бор, 2019 йилнинг 5 январида Бирлашган Араб Амирликларида ҳисоб бўйича XVII Осиё Кубоги старт олади.

Шу муносабат билан ўқувчиларимизга олдинги 16та қитъа чемпионати ҳақида маълумотлар бериб боришга қарор қилдик.

Дастлабки икки Осиё Кубоги ҳақида маълумот бердик. Бугун 1964 йил Исроилда бўлиб ўтган қитъа чемпионати ҳақида гаплашамиз. Ушбу Осиё Кубоги 4та жамоа иштирок этган энг сўнгги мусобақа бўлди.

Осиё Кубогига Исроил мезбон бўлгани учун кўплаб терма жамоалари (Япония, Хитой, Филиппин, Афғонистон, Эрон, Индонезия, Покистон ва бошқалар) саралашда қатнашишмади.

Шу боис Шарқий минтақада Жанубий Корея ва Ғарбий минтақада Ҳиндистон ҳеч қандай ўйин ўтказмай Осиё Кубоги финал босқичига йўл олган.

Фақатгина Марказий минтақада 4та жамоа саралаш баҳсларида иштирок этишган. Унда Гонконг терма жамоаси Жанубий Вьетнам, Малайзия ва Таиландни ортда қолдириб, қитъа чемпионатига йўлланма олганди.

1964 йилги Осиё Кубогида Ҳиндистон терма жамоаси дебют қилди. Баҳорнинг сўнгги кунларида бошланган мусобақа Исроилнинг тўртта Рамат Ган, Хайфа, Жаффа ва Иерусалим шаҳарларида бўлиб ўтди.

Айни пайтда УЕФАга ўтиб кетган Исроил терма жамоаси ўз уйида бўлиб ўтган чемпионатда барча ўйинларда зафар қучиб ғолиб чиқди. Таъкидлаш лозимки, исроилликлар бундан олдинги иккита қитъа чемпионатида қатнашиб, иккинчи ўринни олишганди.



Осиё Кубоги-1964
Мезбон мамлакат
: Исроил
Муддати: 26 май – 3 июнь
Жамоалар сони: 4та
Мезбон шаҳарлар: 4та

Мусобақа статистикаси:
Ўйинлар сони:
6та
Голлар сони: 13та (ўртача 2,17тадан)
Томошабинлар: 99000 (ўртача 16500)
Тўпурарлар: Индер Сингх (Ҳиндистон) ва Мордечаи Спиеглер (Исроил) - 2тадан гол


26 май
Исроил – Гонгконг 1:0
Гол: 
Мордечаи Спиеглер 76

27 май
Жанубий Корея – Ҳиндистон 0:2
Голлар: 
Аппаларажу 2, И.Сингх 57.

29 май
Исроил – Ҳиндистон 2:0
Голлар: 
Мордечаи Спиеглер 29 пен, Ахарони 76

31 май
Жанубий Корея – Гонгконг 1:0
Гол: 
Бае Кеум Су 74

2 июнь
Ҳиндистон – Гонгконг 3:1
Голлар
: И.Сингх 45, Самажапати 60, Госвами 77 – Чеунг Йиу Квок 39.

3 июнь
Жанубий Корея – Исроил 1:2
Голлар
: Хух Юн Жунг 79 – Леон 20, Тиш 38

Осиё Кубоги-1964

Ў

Ю

Д

М

Т-Н

О

1

Исроил

3

3

0

0

5-1

6*

2

Ҳиндистон

3

2

0

1

5-3

4

3

Жанубий Корея

3

1

0

2

2-4

2

4

Гонгконг

3

0

0

3

1-5

0


* - ўша пайтда ғалаба учун 2 очко берилган.




Осиё Кубоги-1964 чемпион таркиб
Дарвозабонлар

Хаим Левин
Итзак Виссокер

Ҳимоячилар
Аврахам Калми
Давид Примо
Хаим Бахар
Моше Леон
Шаул Матаниа

Ярим ҳимоячилар
Аматзиа Левкович
Гидеон Тиш
Мордечаи Спиеглер
Наум Стелмаҳ
Йезекел Катсав
Йозеф Махалал

Ҳужумчилар
Эинстеин Калиш
Раҳамим Талби
Роби Юнг
Шломо Леви
Йохаи Ахарони
Бош мураббий: Йозеф Меримович

Осиё Кубоги-1960. Жанубий Корея икки карра қитъа чемпиони

Осиё Кубоги-1956. Дастлабки мусобақада Жанубий Корея ғолиб

Рейтинг: -17   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика