UZ

Сўнгги янгиликлар

Осиё Кубоги-1992. Япониянинг илк чемпионлиги Янгиликлар

Осиё Кубоги-1992. Япониянинг илк чемпионлиги

Хабарингиз бор, 2019 йилнинг 5 январида Бирлашган Араб Амирликларида ҳисоб бўйича XVII Осиё Кубоги старт олади.

Шу муносабат билан ўқувчиларимизга олдинги 16та қитъа чемпионати ҳақида маълумотлар бериб боришга қарор қилдик.

Дастлабки тўққизта Осиё Кубоги ҳақида маълумот берган эдик. 


Осиё Кубоги-1960. Жанубий Корея икки карра қитъа чемпиони

Осиё Кубоги-1956. Дастлабки мусобақада Жанубий Корея ғолиб

Осиё Кубоги-1964. Учинчи уринишда чемпион бўлган Исроил

Осиё Кубоги-1968. Эрон ҳам ўз уйида чемпион

Осиё Кубоги-1972. Финал ўйини бўлган дастлабки чемпионат

Осиё Кубоги-1976. Эрондан “хет-трик” + ВИДЕО

Осиё Кубоги-1980. Карлос Альберто Паррейра бошчилигидаги Кувайт ўз уйида чемпион 

Осиё Кубоги-1984. Дебютант Саудия Арабистони – чемпион

Осиё Кубоги-1988. Саудия Арабистони ва Карлос Альберто Паррейрадан "дубль"


Энди 1992 йилги мусобақани ёдга оламиз.

1992 йилги Осиё Кубогига Япония мамлакати мезбонлик қилган. Бу мусобақада олдигидек 10та эмас балки 8та жамоа иштирок этди. 4тадан жамоа икки гуруҳга бўлинган ҳолда чемпионлик учун курашди. Юбилей 10-Осиё Кубогида Япония, Саудия Арабистони, Хитой, Эрон, КХДР, Қатар, Таиланд ва БАА терма жамоалари иштирок этишди.

1988 йилги Осиё Кубоги финалчиси Жанубий Корея терма жамоаси саралашда Таиландга ютқазиб қўйиб сенсацион тарзда қитъа чемпионатига чиқа олмади. Мезбон Япония ва ўтган мусобақа чемпиони Саудия Арабистони автоматик тарзда Осиё Кубогига йўл олишди.

Ушбу мусобақа Хиросима ва Ономичи шаҳарларида бўлиб ўтди. Ўйинлар “Хиросима Биг Арч”, "Хиросима", "Бинго Ателтик" стадионларида ўтказилди.

Учинчи ўрин учун баҳсда Валерий Лобановский бошчилигидаги БАА терма жамоаси Хитойга пенальтилар сериясида ютқазиб қўйган эди - 3:4.

Финалга мезбон Япония ва амалдаги чемпион Саудия Арабистони терма жамоалари етиб келишди. 60 минг томошабин қаршисида ўтган баҳс тақдирини битта гол ҳал қилди. Биринчи таймда майдон эгалари ҳужумчиси Такую Такаги араблар дарвозасини ишғол қилди ва Японияга тарихдаги биринчи Осиё Кубогини келтирди.

Япониялик Казуйоши Миура мусобақанинг энг яхши футболчиси деб топилди. Эътиборлиси 51 ёшда бўлган Миура ҳамон футболчилик фаолиятини давом эттирмоқда. Саудия Арабистони ҳужумчиси Фаҳад Ал Биши 3та гол билан мусобақа тўпурарига айланди.



Осиё Кубоги-1992
Мезбон мамлакат: 
Япония
Муддати: 29 октябрь – 8 ноябрь
Жамоалар сони: 8та
Мезбон шаҳар: 2та

Мусобақа статистикаси:
Ўйинлар сони:
16та
Голлар сони: 31та (ўртача 1,94тадан)
Томошабинлар ташрифи: 316496 (19781 ўртача)
Тўпурарлар: Фаҳад Ал Биши (Саудия Арабистони) - 3та гол
Энг яхши футболчи: Казуйоши Миура (Япония)


“А” гуруҳи

Ў

Ю

Д

М

Т-Н

О

Япония

3

1

2

0

2:1

4

БАА

3

1

2

0

2:1

4

Эрон

3

1

1

1

2:1

3

КХДР

3

0

1

2

2:5

1



“B” гуруҳи

Ў

Ю

Д

М

Т-Н

О

Саудия Арабистони

3

1

2

0

6:2

4

Хитой

3

1

2

0

3:2

4

Қатар

3

0

2

1

3:4

2

Таиланд

3

0

2

1

1:5

2




Ярим финал
Япония - Хитой 3:2
Голлар:
Фукуда 48, Китазава 57, Накаяма 84 - Хие Юхин 1, Ли Хиао 70.

Саудия Арабистони - БАА 2:0
Голлар:
Овайрон 77, Ал Биши 80.


Учинчи ўрин учун баҳс
Хитой - БАА 1:1
Голлар
: Хао Хайдонг 15 - Холид Исмоил 10


ФИНАЛ
ЯПОНИЯ - САУДИЯ АРАБИСТОНИ 1:0
8 ноябрь 1992. Хиросима. "Хиросима Биг Арч" стадиони. 60000 томошабин
Бош ҳакам:
Жамол Ал Шариф (Сурия)
Гол: Такуя Такаги 36.

Япония: Казуя Маекава, Масами Ихара, Сатоши Цунами, Тетсужи Хаширатани, Такуми Хориике, Руй Рамос, Цюйоши Китазава, Митсунори Йошида (Тошинобу Катсуя, 86), Масахиро Фукуда, Казуйоши Миура, Такуя Такаги.
Бош мураббий: Ханс Оофт (Голландия)

Саудия Арабистони: Шокир Ал Шужа, Абдуллоҳ Ал Досари, Абдул Раҳмон Ал Руми, Муҳаммад Ал Хилаиви, Салим Ал Алави, Фуад Анвар Амин, Фаҳад Ал Биши, Холид Ал Муваллад, Саид Ал Овайрон, Ҳамза Идрис (Фаҳад Ал Меҳаллел, 66), Юсуф Ал Тунаян.
Бош мураббий: Нельсиньо Баптиста (Бразилия)




Осиё Кубоги-1992 чемпион таркиб
Дарвозабонлар

Шигетатсу Матсунага
Казуя Маекава

Ҳимоячилар
Наото Отаке
Тошинобу Катсуя
Такуми Хориике
Тетсужи Хаширатани
Сатоши Цунами
Масами Ихара
Южи Сакакура

Ярим ҳимоячилар
Руй Рамос
Такахиро Ямада
Цюйоши Китазава
Митсунори Йошида
Хажиме Мориясу

Ҳужумчилар
Масахиро Фукуда
Нобухиро Такеда
Казуйоши Миура
Масаши Накаяма
Такуя Жинно
Такуя Такаги
Бош мураббий: Ханс Оофт (Голландия)


Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика