UZ

Сўнгги янгиликлар

11:40"Интер" эгалари ўзгариши мумкин  0 11:16"Бавария", ПСЖ ва АПЛ клублари Меньян ва Теога қизиқишмоқда  0 10:50“Ливерпуль” ва “Арсенал” 80 миллион евролик футболчи учун курашмоқда  0 10:30Жанубий Кореяни уйига жўнатган Индонезия ОТЖ ким бошқараётганини биласизми? (Мутолаа учун)   2 10:13«Манчестер Юнайтед» ходимлардан пул тежашни яна бир йўлини топди  2 09:46«Фейеноорд» устози «Ливерпул»нинг қизиқиши ҳақида фикр билдирди  0 09:19Хави «Барселона»да қолиши маълум бўлганидан сўнг нималар деди?  5 08:54«Кальяри» Шомуродовни олиб қолмоқчи. «Рома» эса терма жамоамиз сардорига нарх белгилади  11 08:30Анчелотти «Олтин тўп»га ким лойиқлиги ҳақида фикр билдирди  24 08:04Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-тур якунланади ва 3-тур бошланади  3 07:38Футзал. Бугун Эронга қарши финал йўлланмаси учун баҳс олиб борамиз  5 07:15U-23 Осиё кубоги. Қатар - Япония 2:4  0 07:12Реванш олиш вақти келди. Бугун Ўзбекистон ОТЖ Саудия Арабистонига қарши майдонга тушади  36 07:10U-23 Осиё кубоги. Жанубий Корея - Индонезия 2:2 (пенальтилар 10:11)  3 07:05Серия А. "Удинезе" - "Рома" 1:2  0

Осиё Кубоги-2000. Ўзбекистон учун энг шармандали Осиё Кубоги Янгиликлар

Осиё Кубоги-2000. Ўзбекистон учун энг шармандали Осиё Кубоги

Хабарингиз бор, 2019 йилнинг 5 январида Бирлашган Араб Амирликларида ҳисоб бўйича XVII Осиё Кубоги старт олади.

Шу муносабат билан ўқувчиларимизга олдинги 16та қитъа чемпионати ҳақида маълумотлар бериб боришга қарор қилдик.


Дастлабки 11 Осиё Кубоги ҳақида маълумот берган эдик. 


Осиё Кубоги-1960. Жанубий Корея икки карра қитъа чемпиони

Осиё Кубоги-1956. Дастлабки мусобақада Жанубий Корея ғолиб

Осиё Кубоги-1964. Учинчи уринишда чемпион бўлган Исроил

Осиё Кубоги-1968. Эрон ҳам ўз уйида чемпион

Осиё Кубоги-1972. Финал ўйини бўлган дастлабки чемпионат

Осиё Кубоги-1976. Эрондан “хет-трик” + ВИДЕО

Осиё Кубоги-1980. Карлос Альберто Паррейра бошчилигидаги Кувайт ўз уйида чемпион 

Осиё Кубоги-1984. Дебютант Саудия Арабистони – чемпион

Осиё Кубоги-1988. Саудия Арабистони ва Карлос Альберто Паррейрадан "дубль"

Осиё Кубоги-1992. Япониянинг илк чемпионлиги

Осиё Кубоги-1996. Ўзбекистон иштирокидаги биринчи Осиё Кубоги


Энди 2000 йилги Осиё Кубоги борасида гаплашамиз.

2000 йилги Осиё Кубогига Ливан мезбонлик қилган. Мусобақада ўтган сафаргидек 12та жамоа қатнашди. Бу сафар ҳам 4тадан жамоа учта гуруҳга бўлинган ҳолда чемпионлик учун курашди. Ливандаги Осиё Кубогида Ливан, Саудия Арабистони, Хитой, Индонезия, Эрон, Ироқ, Япония, Кувайт, Жанубий Корея, Қатар, Таиланд ва Ўзбекистон терма жамоаси иштирок этишди.

Мезбон ва амалдаги чемпион Саудия Арабистони саралашсиз Осиё Кубогига йўлланмани қўлга киритишган. Ўзбекистон терма жамоаси иккинчи бор қитъа чемпионати финал босқичида қатнашди.

Саралашда вакилларимиз гуруҳда БАА, Ҳиндистон, Бангладеш ва Шри-Ланка билан кураш олиб боришди. Гуруҳда фақат биринчи ўрин соҳибигина Ливандаги мусобақага йўлланмани қўлга киритар эди. Ўтган Осиё Кубогида финалга қадар етиб борган БАА албатта ушбу йўлланма учун асосий даъвогар эди. Маҳмуд Раҳимов бошчилигидаги терма жамоамиз учта ўйинда учта ғалабага эришди. Охирги турда футболчиларимиз 21 ёшли Максим Шацкихнинг ягона голи эвазига мезбон БААни таслим қилиб йўлланмага эга чиқишганди.



Осиё Кубоги Триполидаги "Халқаро Олимпия", Бейрутдаги “Спортс Сити” ва Сидондаги "Саида Халқаро" стадионларида ўтказилган.

Ўзбекистон терма жамоаси чинакамига ўлим гуруҳидан жой олган эди. Бизнинг гуруҳда 1992 йилги чемпион Япония, 1996 йилги чемпион Саудия Арабистони ҳамда Қатар терма жамоалари жой олишган эди. Саралашда бош мураббий бўлиб ишлаган Маҳмуд Раҳимов 1999 йил декабрь ойида автоҳалокат туфайли бу дунёни тарк этган эди. Шу боис Осиё Кубоги финал босқичига жамоамизни "Нефтчи" устози Юрий Саркисян олиб борган эди. Мусоақа Қатар билан 1:1 ҳисобидаги дуранг билан бошланди. Бу эса гуруҳдан чиқиш имкониятини жуда пасайтириб юборганди. Биздан Миржалол Қосимов гол урганди.

Иккинчи турда футболчиларимиз Япония билан тўқнаш келишган. Мазкур ўйин ҳозирга қадар Ўзбекистон терма жамоасининг энг йирик мағлубияти сифатида эсланади. Франциялик Филипп Труссье бошчилигидаги "самурайлар" 8:1 ҳисобида ғалаба қозонишган. Ўзбекистоннинг ягона голига Сергей Лушан муаллифлик қилган.

Гуруҳдаги охирги турда амалдаги чемпион Саудия Арабистонига 0:5 ҳисобида имкониятни бой берилган. Қизиғи биз билан бир гуруҳда бўлган Япония ва Саудия Арабистони якунда финалга қадар етиб боришган.

Бейрутда ўтган финалда афсонавий ҳакам Али Бусайим ишлаганди. Баҳс тақдирини ҳал қилган ягона гол япониялик Сигейоши Мочизуки ҳисобига ёзилган ва шу тариқа Япония иккинчи бор Осиё Кубогида зафар қучганди. Ўша чемпионатда Саудия Арабистонига чехиялик машҳур мураббий Милан Мачала устозлик қилганди.

Учинчи ўрин учун ўйинда Жанубий Корея Бора Милутинович бошчилигидаги Хитойни 1:0 ҳисобида мағлуб этиб, бронза медалларига эга чиққанди.

Япониялик Хироши Нанами мусобақанинг энг яхши футболчиси деб топилди. Кореяик ҳужумчи Ли Донг Гук 6та гол билан мусобақа тўпурарига айланган.



Осиё Кубоги-2000
Мезбон мамлакат: 
Ливан
Муддати: 12–29 октябрь
Жамоалар сони: 12та
Мезбон шаҳар: 3та

Мусобақа статистикаси:
Ўйинлар сони: 
26та
Голлар сони: 77та (ўртача 2,96тадан)
Томошабинлар ташрифи: 276488 (10634 ўртача)
Тўпурар: Ли Донг Гук (Жанубий Корея) - 6та гол
Энг яхши футболчи: Хироши Нанами (Япония)
Энг яхши дарвозабон: Жианг Жин (Хитой)
Фэйр-плей соврини: Саудия Арабистони


Осиё Кубоги-2000 рамзий терма жамоаси:
Дарвозабон: 
Жианг Жин (Хитой)
Ҳимоячилар: Хонг Мюн Бо (Жанубий Корея), Муҳаммад Ал Хилаиви (Саудия Арабистони), Жамол Муборак (Кувайт)
Ярим ҳимоячилар: Хироши Нанами (Япония), Шунсуке Накамура (Япония), Наваф Ал Темят (Саудия Арабистони), Аббос Обайд (Ироқ), Карим Багери (Эрон)
Ҳужумчилар: Ли Донг Гук (Жанубий Корея), Наохиро Такахара (Япония)

“А” гуруҳи

Ў

Ю

Д

М

Т-Н

О

Эрон

3

2

1

0

6:1

7

Ироқ

3

1

1

1

4:3

4

Таиланд

3

0

2

1

2:4

2

Ливан

3

0

2

1

3:7

2


“B” гуруҳи

Ў

Ю

Д

М

Т-Н

О

Хитой

3

1

2

0

6:2

5

Кувайт

3

1

2

0

1:0

5

Жанубий Корея

3

1

1

1

5:3

4

Индонезия

3

0

1

2

0:7

1


“C” гуруҳи

Ў

Ю

Д

М

Т-Н

О

Япония

3

2

1

0

13:3

7

Саудия Арабистони

3

1

1

1

6:4

4

Қатар

3

0

3

0

2:2

3

Ўзбекистон

3

0

1

2

2:14

1


Чорак финал
Эрон - Жанубий Корея 1:2 (қўш.тайм)
Голлар: 
Багери 71 - Ким Санг Сик 90, Ли Донг Гук 99 (олтин гол)

Хитой - Қатар 3:1
Голлар:
Ли Минг 9, Ки Хонг 38, Янг Чен 54 - Ал Энази 65

Япония - Ироқ 4:1
Голлар: 
Нанами 8, 29, Такахара 11, Мьёжин 62 - Аббос Обайд 4

Кувайт - Саудия Арабистони 2:3 (қўш.тайм)
Голлар:
Башар Абдуллоҳ 62, Ал Ҳуваиди 68 - Ал Темят 45+1, Ал Мешал 72, Ал Темят 109 (олтин гол)


Ярим финал
Жанубий Корея - Саудия Арабистони 1:2
Голлар: 
Ли Донг Гук 90+1 - Ал Мешал 76, 80

Хитой - Япония 2:3
Голлар: 
Ки Хонг 30, Янг Чен 48 - Фан Жийи 21 автогол, Нишизава 53, Мьёжин 61


Учинчи ўрин учун баҳс
Жанубий Корея - Хитой 1:0
Гол:
Ли Донг Гук 76


ФИНАЛ
29 октябрь 2000. Бейрут. "Спортс Сити" стадиони. 47400 томошабин.
Бош ҳакам:
Али Бусайим (БАА)
Гол: Шигейоши Мочизуки 30

Япония: Йошикацу Кавагучи, Наоки Матсуда, Рюзо Мориока, Тошихиро Хаттори, Хироши Нанами, Шигеёши Мочизуки, Хироаки Моришима (Шинжи Оно, 89), Шунсуке Накамура, Томоказу Мьёжин, Наохиро Такахара (Атсуши Янагисава, 80) (Даисуке Оку, 88), Акинори Нишизава.
Бош мураббий: Филипп Труссье (Франция)

Саудия Арабистони: Муҳаммад Ал Деайя, Муҳаммад Ал Хилаиви, Аҳмад Доки, Солиҳ Ал Сақри, Сами Ал Жобир, Фавзи Ал Шеҳри (Марзуқ Ал Отаиби, 72), Абдуллоҳ Ал Вакид, Наваф Ал Темят, Саид Ал Досари, Ҳамза Идрис (Муҳаммад Ал Шлхуб, 46), Талал Ал Мешал.
Бош мураббий: Милан Мачала (Чехия)




Осиё Кубоги-2000 чемпион таркиб
Дарвозабонлар

Йошикатсу Кавагучи
Даижиро Такакува
Такаши Шимода

Ҳимоячилар

Наоки Матсуда
Рюзо Мориока
Тошихиро Хаттори
Южи Наказава
Кеижи Каимото

Ярим ҳимоячилар
Шигейоши Мочизуки
Хироши Нанами
Атсухиро Миура
Хироаки Моришима
Шунсуке Накамура
Даисуке Оку
Юничи Инамото
Томоказу Мьёжин
Шинжи Оно

Ҳужумчилар
Акинори Нишизава
Атсуши Янагисава
Татсухико Кубо
Хидеаки Китажима
Наохиро Такахара
Бош мураббий: 
Филипп Труссье (Франция)



Нарзулла Сайдуллаев

Рейтинг: -25   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика