UZ

Сўнгги янгиликлар

08:55Дилшод Раҳматов: «Ўйиндан ўйинга кучайиб борамиз. Мақсадимиз – чемпионлик!»  0 08:31Sofascore. Элдор Шомуродовнинг кечаги ўйини неча баҳога лойиқ кўрилди?  3 08:07Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-тур баҳслари давом эттирилади  0 07:43Осиё кубоги. Бугун Кувайтга қарши майдонга тушамиз  4 07:15U-23 Осиё кубоги. Хитой - Корея Республикаси 0:2  0 07:10U-23 Осиё кубоги. БАА - Япония 0:2  0 07:05U-23 Осиё кубоги. Таиланд - Саудия Арабистони 0:5   0 07:00U-23 Осиё кубоги. Тожикистон - Ироқ 2:4   0 06:55Серия А. "Кальяри" - "Ювентус" 2:2   1 06:50Саудия чемпионати. "Ал Насср" - "Ал Файҳа" 3:1   0 01:48А Серия. "Кальяри" "Ювентус"га қарши ўйинда охирги дақиқалардаги автогол сабаб ғалабани қўлдан чиқарди. Шомуродов 79-дақиқада алмаштирилди  42 01:40Каземиро: "Анчелотти МЮга ўтаётганимни билиб, йиғлаб юборганди"   4 01:15U-23 Осиё кубоги. Ироқ Тожикистонни ишончли тарзда мағлуб қилди  0 00:58Начо "Реал"га мавсум охирида жамоадан кетишини маълум қилди  7 00:40Ўзбекистон Қувайтга қарши ўйинда тўлиқ оқ либосда ҳаракат қилади  6

Орифхўжа Абдухолиқов: "Футбол ўйнашни ҳамма билади, лекин гол уришни кўпчилик эплай олмайди" Янгиликлар

Орифхўжа Абдухолиқов: "Футбол ўйнашни ҳамма билади, лекин гол уришни кўпчилик эплай олмайди"

ПРО-лигада ёзги танаффус давом этмоқда. Жамоалар мавсумнинг иккинчи қисмига тайёргарлик кўришмоқда.

Тошкент вилоятининг "Нурафшон" клуби бу йил илк бор ПРО-лигада иштирок этаётганидан хабарингиз бор албатта. Ушбу жамоа ҳужумчиси Орифхўжа Абдухолиқов ҳозирга қадар 13та гол уриб қуйи лига тўпурарлар пойгасида биринчи ўринда бормоқда. Биз Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси Темурхўжа Абдухолиқовнинг укаси билан суҳбатлашишга қарор қилдик.

- "Нурафшон" варианти қандай пайдо бўлди?

- 2018 йилги мавсумни аслида "Пахтакор-2" сафида бошлашим керак эди. Бироқ чемпионат бошланишига оз қолганида ПРО-лигада формат ўзгариб кетди ва "Пахтакор-2" жамоаси лигада иштирок этмайдиган бўлди. Шундан сўнг менга "Ғиждувон" ва "Нурафшон"дан таклиф бўлди. "Нурафшон" уйимга яқинроқ бўлгани ва унинг бош мураббийи Воҳид Холбоевни олдиндан таниганим учун шу клубни танлашга қарор қилдим.

- Воҳид Холбоев ҳақида қандай фикрдасиз? У қандай мураббий?

- Воҳид ака Холбоев яхши мураббий. Машғулотларни қизиқарли ўтади. Кўпроқ стандарт вазиятлар устида кўп ишлаймиз. Машғулотлар вақтида қаттиққўл, ҳаётда эса дўстга айланадилар. Йигитларнинг кайфиятини меъёрида ушлаб тура оладиган мураббий.

- "Нурафшон" янги тузилган жамоа. Шунга қарамай ПРО-лиганинг "Б" гуруҳида пешқадамлик қилмоқда. Бу йилги мақсад қандай?

- Жамоанинг мақсади Суперигага чиқиш. Албатта бунинг учун кўп йўл босиб ўтишимиз кераклигини биламиз. "Б" гуруҳида биринчи ўринни олиб, "А" гуруҳи жамоасини мағлуб этишимиз лозим. Ундан кейин Суперлигада энг охирги ўринларни олган клубдан бирини мағлуб этишимиз керак.

- Мана шу йўл орқали Суперлигага чиқиш учун имконият қандай деб ўйлайсиз?

- Имконият доим бор. Масалан, Суперлигада иштирок этаётган Жиззахнинг "Сўғдиёна" клуби билан ўртоқлик учрашуви ўтказдик, фарқ у қадар катта эмаслигини кўрдик. "Андижон" билан икки марта ўртоқлик ўйинида майдонга тушдик. Бир бор ютдик, бир марта ютқаздик. ПРО-лигада "А" ва "Б" гуруҳидаги жамоаларнинг савияси у қадар фарқ қилмайди деб ҳисоблайман. Агар бизнинг жамоа "А" гуруҳида бўлганида ҳам ҳозир камида 3-ўринда юрган бўларди.


- ПРО-лиганинг умумий савияси ҳақида нима дея оласиз?

- Савия яхши, ўтган йилгидан кучлироқ бўлди менимча. Албатта, камчиликлар ҳам бор. Кўпроқ стадионлар ҳолатлари билан боғлиқ. Мисол тариқасида, Зомин, Ёзёвондаги стадионларнинг майдони бироз нотекислигини айтган бўлардим. Лекин секин-аста барчаси талаб даражасида бўлиши учун ПФЛ ҳаракат қилаётгани бор гап.

- Ниманинг эвазига клуб биринчи ўринда бормоқда? Жамоада етакчи ким?

- Жамоада барча етакчи. Дарвозабон ҳам, ҳимоячилар, ярим ҳимоячилар ва ҳужумчилар. Барча ўз ишини қилмоқда ва натижа қўлга киритилмоқда. "Нурафшон"да барча футболчилар бир оиладек бўлиб кетган.

- Сиз бир неча марта Суперлига клубларида кўрикда бўлгансиз, аммо ҳозиргача юқори лигада ўйнаш насиб қилмаган. Ўшанда алам қилмаганми?

- Алам қилгани учун ҳам ўзимни ПРО-лига клубларида кўрсатишга уринаяпман-да. Ўтган мавсум "НБУ-Осиё" сафида кўплаб голлар урганимда гап сўзлар чиққанди: фақат келишилган ўйинларда уради деб. Бу худога шукур яна кўп гол ураяпман ва ўша гаплар нотўғри эканлигини исботламоқчиман.

- Айни пайтда 13та гол билан тўпурарлар пойгасида биринчи ўринда бораяпсиз. Ёзда бошқа клублардан таклифлар бўлдими?

- Қўшни давлатлар клублари ва "А" гуруҳи жамоааридан таклиф бўлди. Аммо жамоани ярим йўлда ташлаб кетишни истамадим. Сабаби мавсум ўртасида янги клубга борсам у ерга мослашиб кетишим керак, захирага ўтириб қолишим мумкин. Ҳозир пулни асосий ўринга қўймаяпман. Айни ўйнайдиган ёшдаман. Қишда кимга гол урадиган ҳужумчи керак бўлса таклиф билан чиқишади деб ўйлайман.

- Кўп гол уришингизда айнан нима асосий роль ўйнади деб ўйлайсиз?

- Тўғриси айтганда футболда битта нарсани ажратиб кўрсатиш жуда қийин. Гол уриш ҳамда ғалаба қозониш учун футболчининг меҳнати, мураббий кўрсатмаси, омад ва яна бошқа факторлар керак. Бутун жамоа ёрдам бермоқда ва гол ураяпман. Жамоадошларим ёрдам беришмаганида бунчалик кўп гол урмаган бўлармидим балки.


- Бу мавсум сиз учун энг ёдда қолган ўйин қайси бўлди?

- Барча ўйинлар ёдда қолди. Лекин "Зомин"ни сафарда 1:0 ҳисобида мағлуб этиб келгандик. Мезбонлар иккита пенальтидан гол ура олишмади. Охирги дақиқаларда мен тўп киритиб жамоамга ғалаба келтиргандим. Бундан ташқари "Локомотив-БФК" билан иккинчи баҳс ҳам ёдда қолди. Бу ўйинда ҳам ягона голни уришга муваффақ бўлгандим.

- Акангиз яқинда "Локомотив"га ўтди. Бу қанчалик тўғри қарор деб ўйлайсиз?

- Менимча тўғри қарор. Чунки акамниг собиқ клуби, ўз уйига яқин жой. Ўзини яхши томонлама кўрсатса яна хорижга кетиши мумкин.

- Дадангиз биринчи мураббийингиз эканини биламиз. Улар биринчи танқидчингиз ҳам бўлсалар керак?

- Албатта. Ўйинлардан кейин қўнғироқ қилиб турадилар. Агар ўйинимиз Тошкентда бўлса стадионга келиб учрашувни томоша қиладилар ва баҳсдан кейин камчиликларимни айтадилар. Акам ҳам вақт топса албатта гаплашиб турамиз.

- Шахсий ҳаёт ҳақидаги савол, уйланишга ҳали эртами?

- Уйланишга ҳали вақт бор деб ўйлайман. Футболни ўз йўлига қўйиб олишим керак. Бундан ташқари турмуш қуруш ўйинчоқ эмас, оиланинг масъулияти катта. Ҳозир фақат гол уриш ҳақида ўйлаяпман. Футбол ўйнашни ҳамма билади, лекин гол уришни кўпчилик эплай олмайди.

- Суперлигани кузатиб бораяпсизми?

- Ҳа. Мавсум бошида, дастлабки 4-5та турда жамоалар чиройли ўйинлар кўрсатишганди. Орада бироз пасайиш бўлгандек назаримда. Балки бу жисмоний ҳолат билан боғлиқдир. Танаффусдан сўнг яна жамоалар томошабоп ўйин кўрсатишларини кутаяпман.

- ПФЛ бу мавсумда Суперлига ва ПРО-лига клублари футболчиларига норматив тестдан ўтишни мажбурий қилиб қўйди. Шахсан сизга бу тестлар оғирлик қилмаяптими?

- Ёзги танаффус вақтида, 10 кун давомида Дукентда ўқув-машғулотларини олиб бордик. Агар футболчининг жисмоний ҳолати маъромида бўлса бундай нормативлар унга чўт эмас. Бу тестлар ҳар бир ўйинчининг ҳолатини кўрсатиб беради.

- Сўнгги савол, Россияда ўтган Жаҳон чемпионати ҳақида нима дея оласиз?

- Жаҳон чемпионати оламшумул воқеа бўлди. Кўплаб фаворит жамоалар жуда эрта Россияни тарк этишди. Ўзим Португалияга мухлислик қилдим ва Уругвайга ютқазганида алам қилди. Франция ҳақли чемпион бўлдими? Улар финалда Хорватияни 4:2 ҳисобида мағлуб этишди, 1:0 ёки 2:1 эмас, демак улар бунга ҳақли бўлишди.

Нарзулла Сайдуллаев

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика