UZ

Сўнгги янгиликлар

18:13"Капаз" — "Сумқайит". Таркиблар маълум  0 18:08РПЛ. "Акрон" бешта гол урилган ўйинда "Ахмат"ни мағлуб этди, Эсанов эса...  2 18:00ЛаЛига. "Барселона" - "Реал". Асосий таркиблар маълум!  22 18:00АПЛ. "Ньюкасл" ўз уйида "Челси"ни ишончли ҳисобда мағлуб этиб, учинчи ўринга чиқиб олди, "аристократлар" биринчи бўлимда ўн киши бўлиб қолишди  8 17:40"Байер" — "Боруссия Дортмунд". Таркиблар маълум  0 17:28"Машъал" — "Қизилқум". Таркиблар маълум  1 17:19Суперлига. "Навбаҳор" - "Хоразм" (матнли трансляция)  7 17:11"Тоттенхэм", "Ноттингем Форест" ва МЮ иштирокидаги ўйинларнинг таркиблари маълум  0 17:05"Сивасспор" — "Бодрумспор". Таркиблар маълум  0 16:30"Реал" янги дарвозабон сотиб олмоқчи. Номзодлар маълум  8 15:58Куртуа "Реал" билан шартномасини узайтиришга яқин  1 15:31Бруну Фернандешнинг вакиллари Саудия Арабистони клуби билан музокараларни бошлади  3 15:00"Пахтакор" футболчилари Эл Классикода қандай ҳисоб қайд этилишини тахмин қилди, Сергеевдан антиқа жавоб  14 14:41Носир Абдусаломов: "Қаршига қуруқ қўл билан қайтиб кетиш учун бормаган эдик"  1 14:25"Қўқон-1912" ва ОКМК ўртасида тўртта гол урилган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0

Оллоберган Каримов: "Аввалги U-17 Жаҳон чемпионатини Хоразмда телевизордан кўрганман. Ўшанда вақти келиб мундиалда Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилиш хаёлимга ҳам келмаган" Янгиликлар

Оллоберган Каримов: "Аввалги U-17 Жаҳон чемпионатини Хоразмда телевизордан кўрганман. Ўшанда вақти келиб мундиалда Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилиш хаёлимга ҳам келмаган"

Индонезия яшил майдонларида ўтган U-17 Жаҳон чемпионатида чорак финалгача етиб борган Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси кеча юртимизга қайтиб келди.

Футбол жамоатчилиги, мухлислар, ОАВ футболчиларни кўтаринки руҳда кутиб олди. Мазкур жараён давомида терма жамоа етакчиси Оллоберган Каримовнинг фикрлари билан қизиқдик. 

"Бундай даражадаги мусобақада биринчи маротаба қатнашдик. Футболчилар учун барча шароитлар яратиб берилди. Жаҳон чемпионатини муваффақиятсиз бошлаганимизга қарамасдан, гуруҳдан чиқишни уддаладик. Чорак финалда ғолиблик учун асосий давъвогар Англияни мағлуб этдик. Ишонсангиз, чорак финал ўйинидан сўнг меҳмонхонада, мухлисларда муносабат ўзгарди. Ҳурмат қилган ҳолда дастхатлар сўрашди, суратларга тушишди. Бу албатта ёқимли ҳолат. Франция билан ўйинда омадимиз келмади. 

Аввалги Ҳиндистондаги U-17 Жаҳон чемпионатини Хоразмда телевизордан кўрганман. Ўшанда вақти келиб кичик мундиалда Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилиш хаёлимга ҳам келмаган. Ўзимга ўзим савол берардим, мен ҳам ўйнайманми? Худога шукур насиб қилди. Бундан хурсандман", – дейди Оллоберган Каримов.

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика