Ole: Тевеснинг ҳафсаласи пир бўлди
22 фев 2017 01:51
Янгиликлар
Ole: Тевеснинг ҳафсаласи пир бўлди
“Шанхай Шенхуа” жамоаси ҳужумчиси Карлос Тевес Хитойдаги хаёт тарзидан ҳафсаласи пир бўлган.
Маълум бўлишича, 34 ёшли ҳужумчи Хитой таомларига, мамлакат ҳаёт тарзига кўника олмаяпти.
Эслатиб ўтамиз, Тевеснинг дебют ўйинида “Шанхай Шеньхуа” ОЧЛ саралаш босқичида имкониятни бой бериб, мусобақа билан хайрлашди.
Аргентиналик футболчи январда Хитойга кўчиб ўтган ва дунёнинг энг кўп маош оладиган футболчисига айланганди.
Футболчининг вакили эса, Тевеснинг “Бока Хуниорс”га қайтиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишларни рад этганди.
Фикрлар