

Дилшодбек Аҳмадалиев билан клуб шартномани узайтирди. Шартнома муддати 2 йилга мўлжалланган. Дилшодбек Аҳмадалиев 2025 йилги мавсум якунига қадар ОКМК жамоаси шарафини ҳимоя қилади.
Маълумот учун, Дилшод Аҳмадалиев ўтган мавсум Суперлига баҳсларида 21 та учрашувда майдонга тушган. Унинг ҳисобида биттадан гол ва узатма бор.




