UZ

Сўнгги янгиликлар

07:20Юртбошимиз ташриф буюрган, Ўзбекистон МТЖ йирик ҳисобда ғалаба қозонган ва мухлислар маза қилган учрашувдан СУПEРГАЛEРEЯ  1 06:50Ўртоқлик учрашуви. Англия тарихда илк бор Африка терма жамоасига мағлуб бўлди  1 06:00Шавкат Мирзиёев футболчиларга BYD совға қилди  1 02:29Расман: "Манчестер Сити" навбатдаги трансферни эълон қилди  1 02:20ЖЧ-2026 саралаши. Фаластин Ўмонга қарши охирги дақиқада пенальтидан гол ўтказиб, Жаҳон чемпионати саралашини омадсиз якунлади  3 01:29ЖЧ-2026 саралаши. Австралия Саудия Арабистонини мағлубиятга учратиб, Жаҳон чемпионатига йўл олди!  7 01:01ЖЧ саралаши. Ўзбекистон ўрин олган гуруҳнинг якуний ҳолати қандай?  10 00:17ЖЧ-2026 саралаши. Эрон Шимолий Кореяни йирик ҳисобда енгиб, гуруҳни пешқадам сифатида якунлади  12 23:46Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон миллий терма жамоасини тақдирлади ГАЛЕРЕЯ  11 23:38Ислом Тўхтахўжаев ўз автомобилини Бобир Абдихолиқовга совға қилди  46 23:32"Пахтакор" афсонаси Василис Хадзипанагис: "ЖЧ-2026да улкан зафарлар тилайман!"  11 22:24ЖЧ-2026 саралаши. Қирғизистон Кими Меркнинг охирги дақиқалардаги голи эвазига БААга қарши мағлубиятдан қутулиб қолди  19 22:23Фабрицио Романо: Хуан Гарсия тез орада "Барселона" футболчисига айланади  10 21:55Тимур Кападзе: "Жаҳон чемпионатига яхши тайёргарлик кўрамиз"  158 21:45ЖЧ-2026 саралаш. Ўзбекистон Қатарни йирик ҳисобда енгди, Сергеев эса тўпга биринчи тегинишида гол урди  20

ОКМК Жанубий Корея клуби билан ҳамкорликни йўлга қўйди Янгиликлар

ОКМК Жанубий Корея клуби билан ҳамкорликни йўлга қўйди

6-ноябр куни ОКМК ФК ва Жанубий Кореянинг "Чоннам Драгонс" клуби ўртасида футболни ўзаро такомиллаштириш борасида ҳамкорлик ўрнатилди.

Ушбу келишув орқали икки клуб футболни ривожлантириш, тажриба алмашиш, ёш футболчиларни тайёрлаш ҳамда клуб академияларининг халқаро турнирлар ва бошқа спорт тадбирларида иштирок етиш бўйича келишувга еришди.

Тадбирда Жанубий Корея делегацияси вакиллари ва ОКМК футбол клуби бош директори Баҳодир Мирзаев, клуб менежери Дониёр Ёқубов ва спорт директори Жаҳонгир Рислиқбойев ҳамда клуб мабуот котиби Aббос Мавлоновлар иштирок етишди.

Биласиз, Жанубий Кореянинг «Чоннам Драгонс» клубини металлургия соҳасида жаҳонда ўз ўрнига ега бўлган «Посcо» компанияси молиялаштиради. Ўз навбатида ОКМК профессионал футбол клубига Олмалиқ кон-металлургия комбинати ҳомийлик қилади. Бундан кўриниб турибдики, ҳомийлик борасида деярли битта бўғинда бўлган клублар учун бу ҳамкорлик ўзаро дўстлик алоқаларни янада мустаҳкамлаш имкониятини беради.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, ҳар икки тараф вакиллари ҳамкорликнинг турли йўналишлари бўйича келишувга имзо чекишди:

✔️Ўзбекистонда ва Жанубий Кореяда ҳар иккала жамоалар ўртасида ўқув-йиғин машғулотларини ўтказиш;

✔️ Клуб ва академия мураббийлари ҳамда ходимларни малакасини ошириш, шунингдек, футбол индустриясидаги илғор тажрибаларни ўрганиш;

✔️ Жамоадаги ташкилий ишлар бўйича амалиёт алмашиш;

✔️ Тиббиёт мутахассислари ва менежмент ходимлари учун малака ошириш дастурларида қатнашиш;

✔️ Витаминизация — организмни зарур витаминлар билан таъминлаш жараёни бўйича кўникмаларга ега бўлиш ва футболчиларни соғлик ва жисмоний тайёргарлик бўйича махсус дастурларда тайёрлаш;

✔️ Футбол инфратузилмасини ривожлантириш бўйича лойиҳаларда ҳамкорлик қилиш;

✔️ Ёш футболчилар учун иқтидорларни аниқлаш ва ривожлантириш дастурларини ташкил етиш;

✔️ Мураббийлар учун, айниқса академия мураббийлари учун ўқув курслари ва малака ошириш дастурларини жорий етиш;

✔️ Спорт психологияси бўйича мутахассислар билан алмашинув дастурларини йўлга қўйиш;

✔️ Футбол академиялари ўртасида инновацион технологияларни жорий етиш ва тажриба алмашиш;

✔️ Оммавий спортни ривожлантириш мақсадида жамоатчилик ва мухлислар клуби билан ишлаш дастурларини амалга ошириш;

✔️ Медиа ва маркетинг соҳасида ҳамкорлик қилиш ва бренд ривожланиши бўйича маслаҳат алмашиш;

✔️ Жамоа тиббиёти соҳасида замонавий технологиялар, реалибитация ва шу каби бошқа усулларни қўллаш бўйича илмий-амалий семинарлар ташкил етиш;

✔️ Ижтимоий масъулиятли лойиҳалар, жумладан, ёшлар орасида спортни оммалаштириш бўйича биргаликда тадбирлар ўтказиш;

✔️ Aмалиёт ўташ учун футболчилар алмашуниви, яъни, Жанубий Кореяга бир нафар футболчимизни юбориш ва ўз навбатида «Чоннам Драгонс» клубининг U-18 жамоасидан ОКМК ФКнинг U-19 жамоасига бир футболчи қабул қилиш.

Шунингдек, бу ҳамкорлик ҳар икки клуб академияси ёш футболчилари учун катта имкониятлар очмоқда. Ёшларга халқаро тажриба орттириш, турли футбол маданиятларини ўрганиш ва рақобатбардошлигини ошириш имконияти берилади.

ОКМК ФК ва «Чоннам Драгонс» академиялари ўртасидаги ушбу келишув доирасида, масалан, 12-16 ёш тоифасидаги футболчилар Жанубий Корея ёки Ўзбекистон мезбонлик қиладиган халқаро турнирларда қатнашиши мумкин бўлади. Айниқса «Посcо» компаниясининг яна бир ҳомийлигидаги «Поҳанг Стилерс» клуби академияси томонидан ташкиллаштириладиган мусобақаларга ҳам ОКМК ФК академияси тарбияланувчиларини жалб этиш мажбурияти «Чоннам Драгонс» раҳбарияти томонидан амалга оширилиши келишиб олинди.

Ушбу турдаги халқаро тажриба алмашиш ёш футболчиларга келажакда ўз маҳоратини янада ошириш ва профессионал даражада ривожланиш учун катта имкониятлар яратади. Халқаро турнир ва мусобақаларда иштирок этиш орқали улар турли мамлакатларнинг ўйин услублари, стратегиялари ва футбол фалсафасини ўрганадилар. Бу эса нафақат техник ва жисмоний маҳоратни, балки психологик тайёргарлик ва тактик фикрлаш қобилиятини ривожлантиришга хизмат қилади.

Ёш футболчилар ўзларига янги муҳит ва янги рақобатчилар билан дуч келиш орқали ўз устида ишлашга, ўзларини синовдан ўтказишга ва доимий равишда ўз маҳоратларини оширишга интилишади. Шунингдек, халқаро мусобақаларда иштирок этиш уларга футбол соҳасидаги энг яхши амалиётларни ўзлаштириш, янги дўстлар ва ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш имконини беради.

Бундай тажрибалар орқали ёш футболчилар келажакда халқаро майдонларда муваффақиятли ўйин кўрсатишга тайёр бўладилар. Натижада, улар ўз фаолиятларида юқори савиядаги футболчилар даражасига чиқиб, ўз клубларини ва юртларини юксак даражада ифодалаш имкониятига эга бўлишади.

Жанубий Корея клуби делегациясининг юртимиздаги уч кунлик сафари 5-8 ноябрь кунларига  мўлжалланган. «Чоннам Драгонс» клуби вакиллари 7 ноябрь куни Ўзбекистон Суперлигасининг 24-тур доирасидаги ОКМК ФК — «Олимпик» учрашувини бевосита стадиондан кузатиб боришди.

Маълумот учун, томонлар ҳамкорлик келишувига мувофиқ назарда тутилган лойиҳалар 2025 йилги футбол мавсумидан бошлаб амалиётга тадбиқ этилади.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика