UZ

Сўнгги янгиликлар

23:05Европада ЖЧ-2022 саралашига қуръа ташлаш маросими қачон ўтиши маълум  0 22:50“Реал” собиқ президенти: “Клуб аҳмоқона тарзда Роналдуни сотгани учун товон тўламоқда”  8 22:45"Бунёдкор" - "Андижон" учрашувидаги голлар ва хавфли вазиятларни томоша қилинг  2 22:32ПФЛ: “Андижон” жарима интизом чорасини олади  2 22:30ЕЧЛ. Ҳафта рамзий жамоаси эълон қилинди  10 22:29Про лига. 13-тур расмийлари   0 22:15Европа Лигаси қайтди! “Арсенал”, "Наполи", “Рома” ва бошқа жамоалар иштирокидаги баҳслар бошланди (онлайн ҳисоб)  1 22:04Вадим Абрамов: "Бизда бериладиган маош ва шароитларга яраша футболчилар бор"  18 21:42Бахтиёр Ҳамидуллаев: "Йигитлар билан жиддий гаплашиб оламиз. Футболни бундай ўйнаб бўлмайди"  9 21:29Моуринью Европа Лигаси ҳақида гапирди  1 21:17Липпи мураббийлик фаолиятини якунлади. У Италияни жаҳон чемпиони қилганди  7 20:55Капелло Миранчукнинг дебюти ҳақида: "Фантастик гол. Гасперини билан гаплашдим..."  0 20:51Спортчилар ижтимоий тармоқларда  0 20:49"Машъал" - "Қўқон-1912" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  1 20:48Olamsport: Макгрегор ўз услубида, ўзбек спортчиси UFC фотосессиясида ва бошқа хабарлар  0

Олег Зотеев: "Кўп йил легионер бўлиб ўйнашни хоҳлайман" Янгиликлар

Олег Зотеев: "Кўп йил легионер бўлиб ўйнашни хоҳлайман"

Бугун Олег Зотеев Жанубий Кореянинг "Чоннам Драгонс" клуби билан шартнома имзолади.

Беш ярим мавсумни "Локомотив"да ўтказган моҳир ҳимоячи клуб билан илиқ хайрлашиб, Жанубий Кореяга йўл олди ва эндиликда фаолиятини "Чоннам Драгонс"да давом эттиради.

Маълумот учун, ушбу клуб Жанубий Корея K-2 лигасида иштирок этади. Футболчи янги жамоаси билан шартнома имзолагач, "Локомотив" ПФК матбуот хизматига интервью берди. 


- Олег, Жанубий Корея варианти қандай юзага келди? 

- Бу вариантни агентим Раул топди. У менга Жанубий Корея клубидан қизиқиш борлигини айтгач, фаолиятимни хорижда давом эттириш истаги туғилди. Албатта, ҳар бир футболчи ўзини четда синаб кўришни хоҳлайди. Менда ҳам шундай имконият юзагани келгани учун фойдаланишга қарор қилдим. 


- Икки ҳафталик карантиндан сўнг шартномага имзо чекдингиз. Шартнома муддати ҳақида маълумот берсангиз? 

- Шартнома бир ярим йилга мўлжалланган. Имзо чекишдан олдин тиббий кўрикдан ўтдим ва шундан сўнг клуб билан келишувга эришдим. 


- Янги жамоа билан танишишга улгурдингизми? 

- Шартнома имзолагач клуб ва жамоа билан танишдим. Янги жамоам билан бугун биринчи марта машғулот ўтказдим. Ҳаммаси яхши ўтди. Мени клуб ва мураббийлар яхши кутиб олишди. Бундан жуда хурсандман.


- 31 ёшда легионерга айландингиз. Кейинги мақсадлар қандай?

- (Кулиб) Яхши савол бердингиз. Насиб қилса 5 июль куни 31 ёшга кираман. Кейинги мақсадим янги жамоа сафида ҳам ўзимни кўрсатиш, мухлислар ва мураббийлар ишончини қозониш ҳамда кўп йил легионер бўлиб ўйнаш. 


- Қайси рақамни олдингиз? 

- 33-рақам бўш экан. Шу боис ўзим севган рақамни олдим. Шуни айтишим мумкин, 2013 йилдан бери фақат 33-рақамда ўйнаб келяпман. 

 

- "Локомотив" мухлисларига тилакларингиз?

- Авваламбор мени тўғри тушуниб кетишимга қаршилик билдирмаган клуб раҳбариятига ўз миннатдорчилигимни билдираман. "Локомотив"да ажойиб мавсумларни ўтказдим, клубда ҳамма яхши муносабатда бўлиб, бир оиладек бўлиб қолгандик. 

Шу ўринда "Локо" мухлисларига алоҳида раҳмат. Мухлислар жамоани тинмай қўллаб туришди, ўз навбатида биз ҳам улар учун яхши ўйин кўрсатишга ҳаракат қилдик. "Локомотив"да фаолиятимнинг энг яхши дамлари ўтди деб бемалол айта оламан. Бизда доим аҳил коллектив бўлган, кўплаб унутилмас баҳсларда елкама-елка ҳаракат қилдик. Шу боис барчага раҳмат деб қоламан ва клубнинг кейинги фаолиятига омад тилайман.

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика