ОК-2019. Уммон ФФ президенти футболчиларга Ўзбекистон билан ўйин учун мукофот ваъда қилди

Tolibjon Qosimov
8 янв 2019, 15:28
Эртага, 9 январь куни Осиё кубоги-2019 1-тури доирасида Ўзбекистон терма жамоаси Уммонга қарши баҳс олиб боради.

Бироздан кейин учрашувдан олдинги расмий тадбирлар бошланади.

Бугун Уммон футбол Федерацияси президенти Салим Саид Аль-Ваҳайби ҳамда Уммон ФФ вице-президенти Жассим Аль-Шукили терма жамоа футболчилари билан учрашди. Уммонлик журналист Файсал Салимнинг маълум қилишича, Уммон ФФ президенти ўз футболчиларига эртанги Ўзбекистонга қарши ўйин учун алоҳида мукофот ваъда қилган. Бу ҳақда Уммон ФФ матбуот хизмати ҳам хабар берди.


Умид қиламиз, рақибларимиз эртага мағлуб бўлишади ва мукофотдан қуруқ қолишади.


Ўзбекистон - Уммон. Учрашув ҳаками маълум

Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›