UZ

Сўнгги янгиликлар

22:27Фарғона вилояти ҳокими "Нефтчи" қароргоҳида бўлди  0 21:47ЕЧЛ. "Барселона" – "Бенфика". Таркиблар аниқ!  11 21:26"Сурхон" Термизда таништирув маросими ўтказди  3 21:15АПЛнинг учта гранд жамоаси Рафиньяни сотиб олмоқчи  3 20:50Артета АПЛ ёки ЕЧЛдан қайси бирини ютишни кўпроқ хоҳлайди?  1 20:25"Манчестер Сити" Флориан Вирц билан музокараларни бошлади  4 19:59Ван Дейк - ПСЖ билан ўйин ҳақида: "Умид қиламанки, "Ливерпуль" Чемпионлар Лигаси чорак финалига чиқади"  1 19:31Клопп ўзининг энг катта трансфер хатосини айтди  1 19:08Гвардиола Родрига ўринбосар топди  1 18:44"Реал" Модрич ўрнига ПСЖ ярим ҳимоячисини сотиб олмоқчи  9 18:20Дарвин Нуньес "Ливерпуль"дан хафа  11 17:58Погба дисквалификацияни ўтаб бўлди ва майдонга қайтиши мумкин  8 17:26Суперлига. 3-тур ўйинлари бошланиш вақтлари  1 17:01МЮ 2 млрд фунт эвазига 100 000 ўринли янги стадион қурилишини эълон қилди  10 16:37Муҳаммад Салоҳ "Барселона"га ўз хизматларини таклиф қилди  22

ОФК делегатлари Самарқандда бўлишди Янгиликлар

ОФК делегатлари Самарқандда бўлишди

Режа бўйича якшанба куни «Динамо» клуби ва стадионни назоратдан ўтказишлари лозим бўлган ОФК комиссияси аъзолари, кеча «Динамо» - «Қизилқум» учрашувини стадионнинг ўзидан томоша қилишди ва ўйиннинг ташкилий масалаларини кўриб чиқишди.
Деярли икки кун давомида Самарқандда бўлган делегатлар, орада Қашқадарёда бўлиб, «Шўртан» клубини ҳам назоратдан ўтказиб қайтишганди. Ниҳоят, бугун душанба куни эрталаб делегатлар «Динамо» клубини назоратдан ўтказишди. Назорат давомида ОФК Клублар мусобақалари бўлими бошлиғи Бенжамин Тан ва молия ҳисобчиси Чон Хён клубимизда бу борадаги ишларга жавобгар шахслар билан суҳбат ўтказишди. Жумладан, кечаги учрашувни бевосита стадиондан кузатган Бенжамин Тан учрашувнинг ташкил этилишини юқори баҳолади. Стадион борасида ҳам ижобий фикрлар билдирди. Шу билан бирга айрам масалалар борасида ўз маслаҳатларини билдирди.

Самарқанддаги ташриф билан ОФК комиссиясининг клубларни назоратдан ўтказилиши якунланди. Меҳмонлар кўҳна шаҳарнинг диққатга сазовор жойларида бўлиб, сўнгра Тошкентга қайтиб кетишди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика