UZ

Сўнгги янгиликлар

21:38"Милан" форварди АПЛга кўчиб ўтиши мумкин  0 21:02ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди  35 20:38Гюлер Ҳусановнинг жамоадошига айланиши мумкин  7 19:50Холанд: "Мен терма жамоада бўлганимда Норвегия ҳеч қачон саралашдан ўтмаган"  11 18:58U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Хорватияни пенальтилар сериясида мағлуб этиб, нимчорак финалга чиққан ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ   7 18:36Лондон клуби Эндрикни ижарага олмоқчи  2 17:48"Ньюкасл" "Манчестер Сити" футболчисини харид қилмоқчи  1 17:12Рейндерс: "Милан"нинг "Интер"га қарши ўйинини албатта томоша қиламан"  1 16:45Модрич: "Биз бу муваффақият билан фахрланишимиз керак"  0 16:20Мбаппе ва Зидан бир жамоада ўнайди-ми?!   3 15:55"Арсенал"нинг яна бир футболчиси термадан жароҳат билан қайтди  0 15:29Ўзбекистон Эронга қарши қандай рангдаги либосда ҳаракат қилади?  15 15:01Қозоғистондаги энг қиммат стадион? Актобедаги янги аренанинг нархи эълон қилинди  14 14:36"Барса" ёзда Левандовскининг ўрнига топ-форвардни сотиб олишни ўйламоқда, номзодлар ҳам маълум  8 14:08Каземиро: "Реал" учун қайғуришга вақтим йўқ"  4

ЎФФда болалар футболи мутахассислари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди Янгиликлар

ЎФФда болалар футболи мутахассислари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди

Теглар :  ЎФФ
Бугун 15 январь куни Ўзбекистон футбол федерациясида болалар ва ўсмирлар ҳамда оммавий футболни ривожлантириш, малакали мураббийлар тайёрлашга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда ЎФФнинг масъуллари ҳамда мамлакатимизнинг барча вилоятларидан ташриф буюрган мутахассислар иштирок этишди.

Аввал маълум қилинганидек, бу йил бутун республика бўйлаб болалар ва ўсмирлар ҳамда оммавий футбол бўйича 1000га яқин мусобақа ўтказиш режалаштирилган.

Тадбир давомида ЎФФ Техник ривожлантириш бошқармаси томонидан йиғилганларга болалар ва ўсмирлар ҳамда оммавий футбол мусобақаларини ўтказиш тартиби ҳамда мураббийларни тайёрлашнинг янги тизими бўйича тақдимот қилинди ҳамда мусобақалар тақвими белгилаб олинди. Мутахассисларга ҳудудларда болалар ва ўсмирлар футболини ривожлантиришда, мусобақаларни ўтказишда аҳамият қаратиш керак бўлган муҳим жиҳатлар ҳақида кўрсатмалар бериб ўтилди.

Бундан ташқари, жойларда болалар ва ўсмирлар футболи бўйича иш олиб бораётган мутахассислар ўз ишига қанчалик лойиқ эканини аниқлаш, малакасини текшириш учун улар билан суҳбат ўтказилди. Шунингдек, мураббийларни тайёрлаш бўйича мутахассисларнинг малакаси ҳам синовдан ўтказилди.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика