UZ

Сўнгги янгиликлар

09:47"Олтин тўп" соҳиби Салоҳни танқид қилди  1 09:19Слот ва Салоҳ ўртасидаги низода "Ливерпуль" раҳбарияти кимни қўллаб-қувватлаши маълум  1 08:54Суперлига-2025: Иккинчи давранинг энг омадли трансферлари тўққизлиги  1 08:52Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди  10 08:26"Андижон" сардори фаолиятини водийнинг бошқа жамоасида давом эттириши мумкин  1 08:00Неймар қийин ўтган мавсум ва мақсадлари ҳақида фикр билдирди  0 07:36Неймар ваъдасида турди. "Сантос" сўнгги турда йирик ғалабага эришди ва Элитада ўз ўрнини сақлаб қолди  1 03:08А Серия. Хойлунднинг дубли "Наполи"га "Ювентус" устидан ғалабани тақдим этди  11 03:05Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди  133 01:31Бундеслига. "Боруссия" ўз майдонида "Хоффенхайм"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 23:16“Арсенал” собиқ ўйинчиси “Аякс”га йўл оладими?  0 22:09"Арсенал" "Реал"дан "Ювентус" юлдузини тортиб олмоқчи  3 21:08А Серия. "Рома" 82-дақиқада ўтказиб юборилган гол сабаб меҳмонда "Кальяри"га мағлуб бўлди  4 20:39"Барселона" Ольмони нима учун операция қилишни истамаётгани маълум бўлди  0 19:34"Севинч"га Ўзбекистон кубогини тантанали топшириш маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2

ЎФА раҳбарияти ОФК масъуллари билан келишилган ўйинлар ва тотализаторга қарши кураш бўйича учрашув ўтказди Янгиликлар

ЎФА раҳбарияти ОФК масъуллари билан келишилган ўйинлар ва тотализаторга қарши кураш бўйича учрашув ўтказди

Равшан Эрматов бошчилигидаги ЎФА делегацияси айни пайтда Малайзияда бўлиб турибди.

Хабарингиз бор, 15 июль куни бўлиб ўтган Ўзбекистон футбол ассоциациясининг навбатдан ташқари Конференциясида ЎФА Президенти Абдусалом Азизов мамлакатимизда футбол ривожи учун амалга ошириладиган ишлар хусусида гапириб, футболимизни орқага тортаётган иллатлардан бўлган келишилган ўйинлар ва тотализаторда иштирок этиш каби ҳолатлар билан кескин кураш олиб борилишини таъкидлаган эди.

Шу боисдан айни пайтда Малайзия пойтахти Куала Лумпурда жойлашган Осиё футбол конфедерацияси бош қароргоҳида бўлиб турган Равшан Эрматов бошчилигидаги ЎФА делегацияси ОФКнинг ушбу йўналиш бўйича масъуллари – AFC Integrity департаменти раҳбари Аҳмед Алосайми ҳамда Sportradar компанияси директори Оскар Бродкин билан учрашув ўтказди. Учрашув чоғида ОФК вакиллари Ўзбекистондаги ички мусобақаларда келишилган ўйинлар ташкил этилишига қарши курашда Ўзбекистон футбол ассоциациясини тўлиқ қўллаб-қувватлашини ҳамда бу борада ўзаро ҳамкорликда иш олиб боришга тайёр эканини маълум қилишди. Ўз навбатида Равшан Эрматов ҳам мамлакатимизда футболнинг ривожи учун тўсқинлик қилаётган турли қинғирликлардан ҳоли бўлиш муҳим экани, келишилган ўйинлар ва тотализаторга қарши курашда ЎФАнинг қитъа футбол конфедерацияси билан ҳамжиҳатликда фаолият олиб бориши янада самара беришини таъкидлади.

Шунингдек, ФИФА ҳакамлар қўмитаси раиси ўринбосари Ҳани Баллан ҳамда ОФК ҳакамлар бошқармаси директори Шамсул Майдин билан ҳам учрашув ўтказилди. Унда Осиёдаги ва Ўзбекистондаги ҳакамликни ривожлантириш, ҳакамлар савияси ва маҳоратини ошириш учун семинарлар ташкил этиш, ҳакамликни ҳаваскорликдан профессионал йўналишга ўтказиш, VAR тизими каби масалалар муҳокама қилинди.

Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика