UZ

Сўнгги янгиликлар

17:11Пролига. "Локомотив" "ФарДУ" билан ўйинда очко йўқотди  2 17:00Суперлига. "Навбаҳор" - "Бунёдкор" 0:2 (Матнли трансляция)   24 15:27Дарвозаларга 7 та гол урилган йилнинг энг яхши тўқнашуви "Андижон" - "Шўртан" учрашувидан галерея  5 15:05Суперлига. "Сурхон" 7 ўйиндан буён ғалаба қозона олмаяпти — Термиз клубида руҳий "инқироз"  1 14:44Про лига. "Локомотив" - "ФарДУ". Таркиблар маълум  1 14:35Роберто Манчини “Манчестер Юнайтед”ни бошқариши мумкин  3 14:10Гвардиола фаолиятида қачон танаффус қилишини айтди  0 13:42Япония ОФКни тарк этмоқчи  32 13:19Каннаваро ташриф буюрган оқшомда "Хоразм"нинг 8 ўйинлик ғалабасиз серияси тугаган учрашувдан галерея  0 13:04Рустам Абдуҳамидов: "Ғалаба Каннаварога боғлиқ бўлса, 23 октябрь куни ҳам уни ўйинга таклиф қиламан"  3 12:40"Андижон" собиқ футболчиси: "Жамоада ўзига бўлган ишонч ортиб боряпти"  1 12:09Тер Штеген АПЛга кўчиб ўтиши мумкин  2 11:59Фабио Каннаваро Ғузор “Марказий” стадионида бўлди  5 11:16"Бунёдкор" 9 йилдан буён Наманганда ғалаба қозона олмаяпти  4 10:52Бенитес мураббийликка қайтишга яқин  0

ЎФА Ижроия қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди Янгиликлар

ЎФА Ижроия қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 28 ноябрь куни Ўзбекистон футбол ассоциацияси Ижроия қўмитасининг кейинги даврнинг долзарб вазифаларига бағишланган йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон футбол ассоциацияси Президенти Aбдусалом Aзизов, ЎФA Ижроия қўмитаси аъзолари ва футбол мутахассислари иштирок этди.

Ўзбекистон футбол ассоциациясининг 2020 йилги навбатдаги ҳисобот Конгрессини ўтказиш масаласи кўриб чиқилди. Унга кўра мазкур ҳисобот Конгресси 2020 йил 19 декабрь куни “Зарафшон” киноконцерт залида бўлиб ўтиши режалаштирилди. Шунингдек Ҳакамлик-инспекторлик қўмитасининг янги таркиби ҳамда ҳудудий футбол ассоциациялари 2021 йил учун мўлжалланган намунавий тузилмаси ва харажатлар сметаси муҳокама этилди ва тасдиқланди.

Ўзбекистон Суперлига жамоалари учун футболчиларнинг жисмоний ҳолатини текшириш, кузатиб бориш каби керакли маълумотларни тақдим этадиган Жанубий Корея компанияси томонидан таклиф этилган “Fitogether” замонавий технологик қурилмасини амалиётга тадбиқ этиш масаласи кўриб чиқилди.

Йиғилиш давомида ЎФA Техник директори лавозими вақтинча вакант бўлганлиги сабабли ушбу лавозимга маҳаллий мутахассис Сергей Aрсланов тайинланди. UEFA Assist лойиҳаси доирасида хорижий мутахассис ёрдамида унинг доимий равишда малака оширишини ташкил этиш белгиланди.

Бундан ташқари Ўзбекистон терма жамоалари бош мураббийларининг терма жамоадан ташқари футбол клубларида ишлаш масаласи кун тартибидан ўрин олди. ЎФA Ижроия қўмитаси аъзоларининг муҳокамаларидан сўнг Ўзбекистон Миллий ҳамда U22 ва U19 терма жамоаларининг бош мураббийларига кейинги мавсумдан фақатгина терма жамоаларда фаолият олиб бориши белгиланди.

Кун тартибидаги бошқа масалалар ҳам қўмита аъзолари томонидан тегишли тартибда кўриб чиқилди ва истиқболдаги вазифаларни самарали тарзда амалга ошириш бўйича таклифлар берилди.


Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика