Одриосола Анчелоттига керак эмас. "Реал" ҳимоячиси "Интер" ёки "Милан"га ўтиши мумкин

Alisher
11 июн 2021, 12:04
Ҳимоячи Альваро Одриосола "Реал"дан кетиши мумкин.

Журналист Эду Пидалнинг маълумотига кўра, 25 ёшли ўйинчи янги бош мураббий Карло Анчелоттининг режаларига кирмайди.

Қайд этиш керакки, испаниялик футболчига "Интер" ва "Милан" клублари қизиқиш билдирмоқда.

Ҳимоячи ўтган мавсум Ла Лига дорасидаги 13та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол уришга эришди. Футболчининг испан гранди билан тузган шартномаси 2024 йилга қадар мўлжалланган.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: twitter.com/edupidal

Сўнгги янгиликлар

Барча ›