UZ

Сўнгги янгиликлар

21:30Суперлига. "Насаф" – ОКМК 1:1 (матнли трансляция)  24 21:23Аморим жамоага тезкор футболчиларни олиб келмоқчи  0 20:54Суперлига. "Андижон" "Бобур Арена"да "Сурхон"ни енгиб ғалабасиз сериясига барҳам берди  40 20:19"Реал" Модричга ўринбосар топди  1 19:55Диалло МЮ мухлисларига ваъда берди  1 19:33Анчелотти: "Футбол ҳаёти шундай – вақти келиб ҳар қандай авлод кетади"  1 19:11"Насаф" мухлисларга 3 та соврин билан суратга тушиш имконини яратди  1 18:35Ўзбекистон Кубоги. 1/8 финал босқичига қуръа ташланди: "Қўқон-1912" ўз уйида "Бунёдкор"ни қабул қилади, "Навбаҳор" меҳмонда "Хоразм" билан ўйнайди  11 18:21"Реал" президенти: "Карло Анчелотти энди буюк Мадрид оиласининг абадий аъзосига айланди"  5 17:52Суперлига. 11-тур дисквалификациялари: "Насаф", "Нефтчи" ва "Андижон"да йўқотишлар бор  4 17:33УЕФА Европа Лигаси финалидан сўнг "Тоттенхэм"га медаллар етмай қолгани учун узр сўради  11 17:04Томас Тухель Андорра ва Сенегалга қарши ўйинлар учун Англия терма жамоасига чақирилган 26 нафар футболчи номини айтди. Улар орасида Тоуни ҳам бор  5 16:37Роналду Модричга мурожаат қилди: "Реал"да кўп лаҳзаларни сен билан баҳам кўриш мен учун шараф бўлган"  9 16:16Ўзбекистон кубоги. Бугун 1/8 финалга қуръа ташланади  1 16:05Перес: "Модрич "Реал" мухлислари қалбида мангу сақланиб қолади"  5

ОЧЛ-2014да “Бунёдкор”, “Поханг Стилерз” ва “Бурирам Юнайтед”нинг мақоми юқори Янгиликлар

ОЧЛ-2014да “Бунёдкор”, “Поханг Стилерз” ва “Бурирам Юнайтед”нинг мақоми юқори

Келаётган февраль ойининг 25-санасида қитъамизнинг клублар ўртасидаги энг нуфузли турнири – Осиё Чемпионлар лигаси-2014 турнири старт олади.
Мусобақани тўғридан-тўғри гуруҳ босиқичида бошлайдиган клублар орасида Ўзбекистоннинг “Бунёдкор”, Жанубий Кореянинг “Поханг Стилерз” ва Таиланднинг “Бурирам Юнайтед” клублари бошқаларга қараганда, мақом жиҳатдан, юқорироқ ўринда туришибди.

Гап шундаки, учала клуб ўз мамлакатида ҳам чемпионлик, ҳам кубок соҳибига айланишган.

Бу борада юқоридаги уч клуб сафи яна иккитага ортиши мумкин. Бунинг учун Япония J-лигасида чемпионликни қўлга киритган “Санфречче Хиросима” клуби ҳали поёнига етмаган Император кубогини қўлга киритиши керак. Ҳозирча бу мусобақа чорак финал остонасида турибди. Император кубогини қўлга киритиш учун “Санфречче Хиросима” жамоасидан ташқари “Оита Тринита”, “Йокогама Маринос”, “Саган Тосу”, “Кавасаке Фронтале”, “Вегалта Сендай”, “Токио” ФК, “Вентфорет Кофу” клублари даъвогарлик қилишмоқда. Шунингдек, Қувайт чемпиони ва кубоги соҳиби – “Ал-Қувайт” плей-офф орқали гуруҳ босқичи йўлланмасини қўлга киритса, у ҳолда 2014 йилги Осиё Чемпионлар лигасида “олтирн дубль” қайд этган клублар сони бештага етади.

Баҳодир МИРЗАЕВ
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика