"Ньюкасл" сардори ҳар бир голи учун онасидан 5 фунт олади

Aslanov Jasurbek
19 сен 2017, 12:43
"Ньюкасл" сардори Жамол Ласселлс ҳар бир голи учун онасида 5 фунт олади.

"Сток Сити"га қарши Англия чемпионатининг 5-тур учрашувида (2:1) футболчи гол уришга муваффақ бўлди, шундан сўнг эса онаси ижтимоий тармоқда хабар қолдирди.

"Бу мен учун жуда қимматга тушган. У "Ноттингэм" академиясида ўйнаган пайтдан бери доимо ҳар бир голи учун 5 фунтдан оларди" - деб ёзади Ласселлснинг онаси "Твиттер"га.

23 ёшли футболчи жорий мавсум АПЛнинг 5 та учрашувида 2 та гол уришга муваффақ бўлди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com