UZ

Сўнгги янгиликлар

07:48«Лестер» бир йиллик танаффусдан сўнг яна АПЛга қайтди  0 07:24Ўзбекистон кубоги. 3-тур баҳслари давом эттирилади  0 07:15ЛаЛига. "Реал Сосьедад" - "Реал Мадрид" 0:1   0 07:10Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон - Эрон 3:3 (пенальтилар 4:5)  0 07:05Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд - Тожикистон 3:3 (пенальтилар 6:5)  0 07:00Футзал бўйича Осиё Кубоги. Вьетнам - Қирғиз Республикаси 2:3  1 06:55U-23 Осиё кубоги. Ироқ - Вьетнам 1:0  0 06:50U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони 2:0  6 01:57Ла Лига. Арда Гюлер "Реал"га ғалаба тақдим қилди!  61 01:40Меҳди Тареми Италия чемпиони сафига қўшилади! (Фабрицио Романо)  3 01:24Арда Гюлер ажойиб натижа қайд этмоқда  1 01:12"Арне Слот – "Ливерпул"нинг янги бош мураббийи!" – Фабрицио Романо  10 00:55Жасур Жалолиддинов: "Бу жамоа билан анча олдин бошланган ўзаро ҳисоб-китобимиз бор эди"  10 00:45U-23 Осиё кубоги. Ироқ минимал ҳисобда Вьетнамни енгди ва ярим финалга йўл олди. Кейинги рақиб – Япония  21 00:25Хосе Венансио Лопес Эронга қарши учрашувдан кейин қандай фикрлар билдирди?  8

Ноёб Германия терма жамоаси Янгиликлар

Ноёб Германия терма жамоаси

Навбатдаги мақоламизда “Ноёб Германия терма жамоаси”ни кўриб чиқишга қарор қилдик.

Франция терма жамоасидаги деярли ҳар бир асосий ўйинчи бошқа мамлакат жамоасида ўйнаш имкониятига эга эди, Германияда эса уларнинг сони унчалик кўп эмас. Аммо шунга қарамай, улар етарлича топилади. 

 

Бернд Ленонинг ота-онаси Виктор ва Роза. Улар ўз оилалари билан 1989 йилда СССРдан Германияга келишган. Викторнинг ўзи ўғлига мураббийлик қилган ва унинг ҳар бир ўйинида иштирок этган.

Антонио Рюдигернинг отаси Маттиас - немис, лекин Серра-Леонеда яшаган ва ишлаган, у ерда бўлажак рафиқаси яъни Антонионинг онаси - Лили билан танишган. Улар 1991 йилда бошланган фуқаролик уруши туфайли мамлакатдан чиқиб кетишга мажбур бўлишган. Улар Берлиндан қўним топишди, Антонио Рюдигер шу ерда дунёга келди.

Рюдигердан фарқли ўлароқ, Жонатан Та оиласида  онаси - немис, отаси - ивуарлик бўлиб, яхши ҳаёт излаб Германияга йўл олишган.  Та африкалик эканлигидан фахрланади ва таътилда ўз ватанига тез-тез бориб туради.

Мустафи Германияда туғилган, аммо тахмин қилганингиздек, немис оиласида эмас. Онасининг исми - Фотима Мустафи, отасининг исми эса Кужтим Мустафи. Шкодраннинг ота-онаси албанлардир, лекин унинг туғилишидан олдин улар Македониянинг Гостивар шаҳрида яшашган. Айтганча, Мустафи айнан шу ерда 2016 йилнинг июль ойида уйланганди.

Германиялик ҳимоячи Нико Шульцнинг онаси - немис, отаси - итальян. Никода онасининг фамилияси, лекин ўзи отасининг фамилиясида яъни Д’Абундо бўлишини хоҳлайди: "Отамнинг фамилияси – Д’Абундо. Бу Шульц фамилиясидан анча ёқимлироқ эшитилади.  Укамнинг исм-фамилияси - Жан Лука Шульц. Қандайдир ғалати туюлади ”, - ҳазиллашади Нико.

Леон Горецканинг отаси Германияда туғилган ва Опел заводида муҳандис бўлиб ишласа-да, унинг ота-онаси Польшадан келган муҳожирлар бўлиб, 1995 йилда Леон туғилган Бохумга келиб жойлашган. 

Илкай Гюндоган Гелзенкирхенда турк оиласида таваллуд топган.  Отасининг исми - Ирфон, онасиники эса Айтен.  Илкайнинг бобоси биринчи бўлиб Баликесирдан Гелзенкирхенга кўчиб ўтган ва Нордштерн конида ишлаган. У яхши пул ишлашни бошлаганидан сўнг, Гюндоганнинг ота-онаси ҳам шу ерга кўчиб келган.

Илкай Гюндоганнинг ота-онаси сингари, Эмре Жаннинг ота-онаси 90-йилларнинг бошларида яхшироқ ҳаёт кечириш учун Германия томон йўл олишган. Улар Эмре туғилган Франкфуртга жойлашган эдилар.

Серж Гнабрининг онаси - немис миллатига мансуб, отаси эса Кот-д’Ивуардан. Англиядаги дастлабки йилларида футболчига отаси катта ёрдам берган. "Арсенал"да ўйнаган Серж бу ҳақда шундай деганди: "Дадам менга ёрдам бериш учун кўчиб келди. У инглиз тилини ўрганади ва бу унга мен билан яқин бўлишга ёрдам беради. Баъзи одамлар уйини соғиниши мумкинлиги ҳақида биламан, бироқ, бу мен учун муаммо эмас".

Лерой Сане Германия ва Франция фуқаролигига эга. Леройни отасининг исми Сулаймон Сане, у Сенегал миллий терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси бўлиб, фаолияти давомида 150дан ортиқ тўп киритган. Онаси - Регина Вебер, француз аёлибадиий гимнастика бўйича 1984 йилги Олимпиада бронза медали соҳибаси ҳисобланади.

Карим Белларабининг ҳаёти жуда ҳайратланарли. Унинг онаси Марокашдан, отаси эса немис. Аммо, унинг ота-онаси ажрашиб кетишди. Натижада, Карим асли ганалик бўлган ўгай отаси билан яшади. Ҳужумчи Германия U20 ва U21 ёшлар терма жамоаларида ўйнаганида, Гана ва Марокаш футбол уюшмалари уни ўз терма жамоаларида ўйнашга ишонтиришга ҳаракат қилишди, лекин Карим немисларни танлади, улар учун атиги 11 та ўйин ўтказди.

Гарчи Месут Ўзил Германия футбол иттифоқинининг ирқчилиги туфайли миллий жамоадаги фаолиятини якунлаган бўлса-да, у ҳақида ҳам айтиб ўтишимиз керак. Месутнинг келиб чиқиши турк бўлиб, камбағал оилада ўсган. Унинг онаси кунига икки маҳал мактаб тозаловчиси бўлиб ишлаган. Отаси турли ишда ишлаган.  Фабрикада, кафеда, шунингдек, бильярдхона очишга ҳаракат қилган, "Опел" автосалонида фаолият кўрсатган. Таниқли ўйинчининг ота-онаси Туркиянинг Зонгулдак шаҳридан. Онаси Месутнинг Туркия терма жамоасида, отаси эса Германияда ўйнашини истар эди. Шу тариқа, Месут отасига қулоқ тутиб, ўз танловини амалга оширди. Унда жаҳон даражасидаги ўйинчи бўлиш орзуси  бор эдивабу орзуни рўёбга чиқаришга ҳаракат қилди. 

Жером Боатенг терма жамоадаги фаолиятини якунлади.  ЖЧ-2018дан кейин Германия терма жамоаси бош мураббийи Йоахим Лёв Боатенг, Мюллер ва Хуммелсни терма жамоага бошқа чақирмасликка қарор қилди. Боатенгнинг отаси ганалик, онаси эса - немис. Жером қайси жамоада ўйнаши ҳақида узоқ ўйланиб ўтирмади: "Мен бошиданоқ, фақат Германия учун ўйнашни хоҳлардим".

Юқорида сиз билган ва билмаган маълумотлар билан таништириб чиқишга ҳаракат қилдик. Эътиборингиз учун раҳмат!

Шерзод Нурматов тайёрлади

Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика