

"Sport Bild" нашрининг хабар беришича, мюнхенликлар "Гамбург" дарвозабони Даниэл Хойер Фернандеш номзодини муҳокама қилмоқда.
Манбага кўра, агар афсонавий дарвозабон Мануэль Нойер фаолиятини тугатишга қарор қилса, 33 ёшли дарвозабон Йонас Урбигдан кейин иккинчи танловга айланиши мумкин.
Хойернинг "Гамбург" билан шартномаси шу ёзда тугайди, аммо агар клуб лигадаги ўрнини сақлаб қолса, келишув автоматик равишда яна бир мавсумга узайиши кўзда тутилган. Жамоа раҳбарияти футболчини сақлаб қолишдан манфаатдор, аммо потенциал трансферга тўсқинлик қилиш ниятида эмас.
Хойер ушбу мавсум барча мусобақаларда 28 ўйинда майдонга тушиб, 41 та гол ўтказиб юборди ва 6 та баҳсда дарвозани "қуруқ" сақлади. Transfermarkt порталига кўра, посбоннинг трансфер қиймати 1,2 миллион еврога баҳоланмоқда.



