Неймар Пеленинг дафн маросимига бормади. Бразилиялик футболчи бугун ПСЖ билан машғулот ўтказди

Оқил Абдубарноев
2 янв 2023, 20:47
Неймар Пеленинг дафн маросимига бормади.

Бугун уч карра жаҳон чемпиони билан хайрлашув маросими бўлиб ўтади. Аввалроқ ПСЖ ҳужумчиси Неймарнинг Бразилияга учиб кетиши ва дафн маросимида иштирок этиши хабар қилинганди.

Бироқ бразилиялик форвард Францияда қолди. Бугун у Париж клуби машғулотларида иштирок этди. Кеча у дисквалификация туфайли ПСЖ сафида Лига 1 доирасидаги "Ленс"га (1:3) қарши учрашувни ўтказиб юборганди.

Эслатиб ўтамиз, Пеле 29 декабрь куни 82 ёшда вафот этди.

Ўхшаш янгиликлар


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: RMC Sport