Неймар номига айтилган сўзлар туфайли "Реал" собиқ футболчиларига қарши иш очилмади

Aslanov Jasurbek
10 мар 2016, 14:47
"Барселона" раҳбарияти Испания ҳукумати зўравонликка қарши қўмитасининг Неймарга оида қароридан норози.

Каталония клуби бу ташкилотга "Реал" собиқ футболчилари Мануэль Санчис ва Поли Ринконга қарши иш очиш ниятида мурожаат қилган. Аммо "Барселона" талаби қондирилмади.

Санчис ва Ринкон ОАВга "Реал" ва "Барселона" ўртасидаги баҳсда Неймар Исконинг жаҳлини чиқарганини айтган. "Қироллик клуби" ярим ҳимоячиси учрашувда қизил карточка олган ва кейинроқ икки ўйинга дисквалификация қилинган. Ринконнинг сўзларига кўра, у Искони ўрнида шу ишни такрорлаган бўларди. Шундан сўнг Каталония клуби зўравонликка қарши ҳукумат қўмитасига Санчис ва Ринконга қарши иш очиш ниятида мурожаат қилган.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Marca