Неймар "Инстаграм"га сирли сурат юклади (фото)

Aslanov Jasurbek
21 июл 2017, 13:40
Айни дамда дунёдаги деярли барча футбол ишқибозлари "Барселона" ҳужумчиси Неймарнинг келажагини муҳокама қилмоқда.

Олдинроқ, Каталония клуб раҳбарияти бразилияликнинг клубда қолишига ишонаётган эди, бироқ энди ҳаммаси аксинча. Шу кунларда турли футбол сайтларида Неймар фаолиятини ПСЖда давом эттириши эълон қилинди. Кўк-анорранглилар президенти Хосеп Мария Бартомеу бу борада Бразилия терма жамоаси футболчиси билан суҳбатлашди ва уни клубда қолишга кўндирмоқчи бўлди. Неймар эса ҳозирча жим.

Футболчи бугун (21 июль) "Инстаграм"даги ўз саҳифасига сирли сурат жойлади ва унда бир нималарни ўйлаб тургани акс этган.


Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Championat.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›