

Бразилиялик футболчига совринни Бразилия терма жамоаси собиқ ҳужумчиси Роналдо топширди.
Неймар ПСЖга ўтган ёзда «Барселона»дан кўчиб ўтганди. 26 ёшли футболчи бу мавсумда 20та ўйинда 19та гол урди ва 13та голли пас берди. Бразилиялик футболчи мавсумнинг охирини жароҳат туфайли ўтказиб юборди.





