Немис футбол иттифоқи бош котиби истеъфога чиқди
26 фев 2016 16:10
Янгиликлар
Немис футбол иттифоқи бош котиби истеъфога чиқди
Немис футбол иттифоқи (DFB) бош котиби Гельмут Сандрок вазифасини ўз хоҳишига кўра тарк этди.
Бу ҳақда ташкилотнинг расмий матбуот-хизмати эълон қилди.
Сандрок 2012 йилдан бери бош котиб вазифасини бажариб келяпти, шу билан бирга у 2006 йилда Германияда ўтган жаҳон чемпионати директори эди.
"Футболимиз ривожи учун DFBда ҳаммасини бошидан бошлаш керак, хатто ишчиларни ҳам янгилаш зарур. Мен бу ишни, ташкилот янги президенти DFBга бошқа бош котиб тайинлаши учун бажардим".
DFB президенти Вольфганг Нирсбах ўтган йили ўз вазифасини тарк этган эди. Олдинроқ ФҚБ "Германия-2006" иши бўйича текширув ишларини бошлагани хабар қилинганди.
Фикрлар