UZ

Сўнгги янгиликлар

13:58Спортчилар ижтимоий тармоқларда  0 13:40"Интер" ва Перишич янги шартнома борасида келиша олмаяпти  0 13:17"Интер" Бастонини 60 млн евро эвазига "Сити"га сотмади. "Шаҳарликлар" таклифни кўтаришлари мумкин  0 12:53Загаду ёзда текинга "Боруссия"дан кетади  0 12:46Футбол фахрийси Валерий Лёткин хонадонига ташриф буюрилди  1 12:33Тошкентга олиб келинган Жаҳон кубоги оригиналми?  15 12:30"Валенсия" Брэйтвуэйтни харид қилмоқчи  1 12:07Про лига. 9-тур учрашувлари расмийлари  2 11:57Нодирхўжа Юлдашев: "Футболнинг эркаги, бу - футзал"  17 11:53Ди Мария ПСЖ билан шартномани узайтирмоқчи  2 11:39Диёр Имомхўжаев: "Футболчи ҳамда мураббийларни эркакка ўхшаб футбол ўйнашга чақираман"  74 11:36Шаҳбоз Беғамов: "Араблар ҳам вақт чўзиб натижа қилолмаган"  16 11:30"Барселона" 65 млн евролик трансферни амалга оширишга тайёр  1 11:07Дилшод Раҳматов: “Осиё чемпионлигини қўлга киритмоқчимиз”  5 10:44Гюндоган испан гранди сафига ўтиши мумкин  2

"Нефтчи" Туркиядаги йиғинни бошлади. Жамоа 4та ўртоқлик учрашуви ўтказади Янгиликлар

"Нефтчи" Туркиядаги йиғинни бошлади. Жамоа 4та ўртоқлик учрашуви ўтказади

Янги мавсумга тайёргарлик борасида ўқув-машғулот йиғинини ўтказиш учун Илҳом Мўминжонов бош мураббийлигидаги "Нефтчи" футбол клуби кеча Туркиянинг Анталья шаҳрига жўнаб кетганди.

Манзилларига етиб борган "Нефтчи" аъзолари меҳмонхонага жойлашгандан сўнг, куннинг иккинчи ярмида илк машғулотларда қатнашди. Бугун ҳам бир марта машғулот ўтказган жамоа, эртадан бошлаб кунига икки маҳалдан шуғуллана бошлайдилар.

Анталья шаҳрида олиб борилаётган ўқув-машғулот йиғинлари доирасида "Нефтчи" 4 та назорат-ўртоқлик баҳсларида иштирок этади.


28 январь

"Нефтчи"— KF LLAPI (Косово)

2 февраль

"Нефтчи"—"Факел"(Россия)

6 февраль

"Нефтчи"—"Черноморец" (Украина)

9 февраль

"Нефтчи"—"Шинник" (Россия)


Туркиядаги йиғинларга жалб этилган футболчилар:

Акбар Тўраев, Машҳур Муҳаммаджонов, Шуҳратилло Раҳмонов, Муҳсин Убайдуллаев, Абдуллоҳ Олимов, Ҳусниддин Ғофуров, Иззатилла Абдуллаев, Суннатилла Абдуллажонов, Ҳусниддин Ғофуров, Мирзоҳид Ғофуров, Шерзод Каримов, Ойбек Қиличев, Лутфулла Тўраев, Умар Атҳамзода, Шодиёр Хожиматов, Сирожиддин Қўзиев, Дониёр Назруллаев, Дарко Станоевич, Даниэль Стойкович, Александр Ешич, Улуғбек Ҳошимов. 

Шунингдек, ҳозирги кунда Ўзбекистон (U-18) терма жамоа йиғинига жалб этилган "Нефтчи" (U-18) ёшлар жамоасининг ярим ҳимоячиси Фаҳриддин Муҳаммаджонов 27 январь куни Туркияга йўл олиб, "Нефтчи" ихтиёрига келиб қўшилади.


Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика