"Нефтчи" тожикистонлик футболчи билан шартнома имзолади
08 дек 2023 16:19
Янгиликлар
"Нефтчи" тожикистонлик футболчи билан шартнома имзолади
Фарғона клуби янги мавсум учун таркибни кучайтиришда давом этади.
Жамоа футболчи билан 2 йиллик шартнома имзолади.
Маълумот учун, Манучеҳр Сафаров ўтган мавсумни Тошкентнинг "Локомотив" клубида ўтказди. Ярим ҳимоячи Про лига мусобақасида жами 13 та учрашувда 1074 дақиқа ҳаракат қилиб, 1 та гол уришнинг уддасидан чиқди.
Футболчи фаолияти давомида Тожикистоннинг "Хўжанд", "Локомотив" ва "Истиқлол" клубларида тўп тепган, шунингдек, 2022 йилда Эроннинг "Персеполис" клубида ҳам фаолият олиб борган. Манучехр Сафаров Тожикистоннинг турли ёшдаги терма жамоаларида ва 2019 йилдан буён миллий терма аъзоси ҳисобланади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик
Фикрлар