UZ

Сўнгги янгиликлар

01:33"Спорт-Экспресс": Каннаваро Ўзбекистон терма жамоасида Дешамдан кўп маош олади  12 01:00Аргентина термасининг октябрь ойидаги ўртоқлик ўйинлари учун қайдномаси эълон қилинди  1 00:36Англияда рекорд ўрнатган мураббий МЮни текинга бошқаришга тайёр  2 00:17Франческо Тотти: "Фақатгина "Рома" бунга қодир бўлса керак"  1 23:48Никки Батт: "Манчестер Юнайтед"даги ҳолатни Пеп ва Клопп ҳам ўнглай олмайди"  2 23:26ЛаЛиганинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси эълон қилинди  1 23:05Суперлига. "Хоразм" – "Навбаҳор" 1:1  0 22:53Миржалол Қосимов: "Бугун тўп билан муомала қила олмадик"  1 22:26Баҳром Ҳайдаров: "ОКМКдек жамоани ютиш биз учун катта шараф"  3 22:15U-21 биринчилиги. 23-турда пешқадам ўзгарди, "Бунёдкор"дан 6:1 ва бошқа натижалар  1 21:47Шерзод Жўраев: "Ҳозир кўпроқ футболчиларни руҳан тиклаш устида иш олиб боряпмиз"  5 21:24Ҳаким Фузайлов: "Шогирдларимга охиригача курашишгани учун раҳмат айтаман"  4 21:08Суперлига. ОКМК ўз уйида "Қўқон-1912"га мағлуб бўлди  24 20:53"Ливерпул"нинг ёз учун асосий мақсади аниқ  3 20:22Ўзбекистон U-20 термасининг Қозоғистонга қарши ўйинлар учун қайдномаси маълум қилинди  5

"Нефтчи" - "Насаф" учрашувидан олдин превью Янгиликлар

"Нефтчи" - "Насаф" учрашувидан олдин превью

Теглар :  НефтчиНасаф
Миллий чемпионатимиздаги Фарғона ҳамда Қарши жамоалари ўртасидаги ўйинлар хар доим юқори қизиқишлар сабаб бўлиб келган.

Айтиш керакки, “Нефтчи” ҳамда “Насаф” жамоалари шу кунга қадар ўзаро 38 марта тўқнаш келишган. Мазкур ўйинларнинг 15 тасида “Нефтчи” жамоаси зафар қучган бўлса, худди мана шундай кўрсаткичда қаршилик футболчилар ўз ғалабаларини тантана қилишган. 8 та ўйинда томонлар муроса кўчасини танлашган. Тўплар нисбати: 46:48. “Насаф” жамоаси фойдасига.

Афсуски, “Насаф”га қарши ўтган сўнгги баҳслардаги натижалар жамоамиз учун қониқарли эмас.  2015-йилдиги ҳар иккала баҳсда “Насаф” футболчилари кичик ҳисобда ғалабага эришишган. Фарғонада кечган беллашув тақдирини қаршиликлар етакчиси Артур Геворкян ҳал этган бўлса, Қаршидаги ўйинда Илҳом Шомуродов ўз жамоасига ғалабани тақдим этган.

Фарғонада кечган сўнгги 7 учрашув:
2015 йил. “Нефтчи” – “Насаф” 0:1
2014 йил. “Нефтчи” – “Насаф” 0:1
2013 йил. “Нефтчи” – “Насаф” 1:1
2012 йил. “Нефтчи” – “Насаф” 0:0
2011 йил. “Нефтчи” – “Насаф” 1:1
2010 йил. “Нефтчи” – “Насаф” 1:2
2009 йил. “Нефтчи” – “Насаф” 1:0

Маълумот ўрнида, 26 март куни  “Истиқлол” стадионида бўлиб ўтадиган ўйинни Б. Намазов бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради.  Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Кубоги доирасидаги “Нефтчи” – “Насаф” ўйинин 26 март куни Фарғона шаҳридаги “Истиқлол” стадионида бўлиб ўтади. Ўйин соат 17:00да старт олиши режа қилинган.

“Нефтчи” матбуот хизмати

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика