UZ

Сўнгги янгиликлар

03:07Германия кубоги. "Бавария" ва "Байер"да ғалаба  0 03:02Сенсация қайд этилмади, "Рома", "Ювентус" ва "Интер"да ғалаба  0 02:54Англия лига кубоги. "Ман Сити", "Арсенал", "Ньюкасл" ва "Челси" кейинги босқичда, "Ливерпуль" эса ўз уйида йирик мағлубият қабул қилиб олди  6 02:40Лига 1. ПСЖ меҳмонда "Лорьян"ни мағлуб этолмади  0 23:58Отабек Боймуродов: "Гол ҳақида гапирсам муаммоларга дуч келаман. Улар провокация қилди"  9 23:07Камолиддин Тожиев: "Ҳозир энг бахтли инсонман"  47 22:53"Алё, реф!" финалдаги баҳсли эпизодларни таҳлил қилди   41 22:44Александр Хомяков: "Футболда ҳар доим ютавермайсиз. Менимча, офсайд йўқ эди, лекин мен эксперт эмасман"  26 21:50Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди  91 21:20"Лион" Эндрикни январда ижарага олмоқчи. "Реал" форварди бу вариантни идеал деб ҳисобламоқда  3 20:43"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди  670 18:02Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси назорат баҳсида Буркина-Фасога ютқазди  29 17:33Ўзбекистон Кубоги финали. Таркиблар маълум  30 16:50Футболда тайм-аут олиб бўлмайди? Уддабурон инглизлар муаммонинг ўзига хос ечимини топишди  2 16:28"Динамо" - "Хоразм" учрашуви Тошкентда ўтказилади  11

"Навбаҳор"нинг шорт листи катта, ҳоким Бабаян билан янги "Навбаҳор"ни қурмоқчи Янгиликлар

"Навбаҳор"нинг шорт листи катта, ҳоким Бабаян билан янги "Навбаҳор"ни қурмоқчи

Бугун Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззоқов "Навбаҳор" футболчилари билан учрашган.

Бизга етиб келган маълумотларга кўра, клубнинг 2022 йил учун режалари катта. Самвел Бабаян Сербиядан ўзи янги футболчиларни кўриб, танлаб келишни мақсад қилган. Канчельскис масаласи ҳал бўлгач, клуб трансферларга зўр бермоқчи.



Ўзбекистон чемпионатидан клуб Нурилло Тўхтасинов, Драган Черан, Одил Ҳамробеков, Йован Жокич каби футболчиларга оғиз солишни мақсад қилган.


"Навбаҳор"дан ташқари, "Қўқон-1912" ва "Сурхон" жамоаларининг ҳам молиявий ҳолатлари бошқаларга нисбатан анча яхши бўлиши ҳақидаги гап-сўзлар йўқ эмас. Қолаверса, Шавкат Абдураззоқов ва Хайрулла Бозоров ўртасида ҳақиқий футбол дербисини кўриш имкониятига эга бўламиз. Афтидан, "Нефтчи" ва "Навбаҳор" ўртасидаги тарихий эҳтиросли ўйинларни яна бир бор томоша қилиш арафасидамиз.


Яна бир аниқ маълумот шундан иборатки, Самвел Бабаян билан янги шартнома бўйича келишувга эришилган ва у жамоани 2022 йил бош мураббий сифатида майдонга олиб тушади.


Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика