“Навбаҳор”ни расман ҳеч ким тарк этмаган
23 июн 2017 14:11
Янгиликлар
“Навбаҳор”ни расман ҳеч ким тарк этмаган
Сўнгги пайтларда “Навбаҳор”ни айрим футболчилар тарк этганлиги ҳақидаги турли хил гап-сўзлар пайдо бўлди.
Бу каби гап-сўзларга жамоани расман ҳеч бир футболчи тарк этмаганлигини маълум қиламиз. Айрим ўйинчилар ҳозирда жамоа билан бирга эмаслигига эса турли сабаблар бор. Жамоа бош мураббийи Илҳом Мўминжонов баъзи футболчилар оилавий сабабга кўра айримлари эса бетобликлари сабабли таркибда эмасликларини билдирди.
Шу ўринда давралар оралиғида таркибда бир қатор ўзгаришлар рўй беришини эътироф этиш жоиз. Биринчи давранинг сўнгги учрашуви якунига етгач “Навбаҳор”дан кимларни кетиши ва кимларни жамоада қолишига ойдинлик киритилади. Айнан шундан кейин жамоа билан қайси футболчиларни расман хайрлашганликлари ва уларнинг ўрнига келиши мумкин бўлган ўйинчилар ҳақида маълумот берамиз.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига. Кападзе "Навбаҳор"даги дебютида Самарқандда "Динамо"ни енгди
Суперлига. Амалдаги чемпион "Нефтчи" ўз уйида "Машъал"ни йирик ҳисобда мағлуб этди
Суперлига. Шаланинг сўнгги дақиқаларда урган голи "Насаф"га ғалаба тақдим этди
Ла Лига. "Барселона" ўз уйида "Вильярреал"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Ямалдан хет-трик
Фикрлар