UZ

Сўнгги янгиликлар

17:36"Тоттенхэм" ва "Барселона" "Арсенал" ҳужумчисига қизиқмоқда  0 17:08"Вест Хэм" "Манчестер Юнайтед"дан япониялик дарвозабонни илиб кетмоқчи  0 16:40Де Лигт: "Манчестер Юнайтед" учун ўтган мавсум ўтмишда қолди"  0 16:13"Реал" Винисиус Жуниорга ўринбосар топди – АПЛ юлдузи устувор вариант  2 15:45Breaking! "Ливерпуль" Исак билан келишувга эришди  13 15:22ЦСКА ҳимоячиси: "Туркия чемпионати Файзуллаев учун ЖЧ олдидан трамплин бўлади"  6 14:55Суперлига қайтмоқда! 16-тур ўйинларига ҳакамлар тайинланди  4 14:34Расман: Бахтиёр Зайнутдинов – "Динамо М" футболчиси  1 13:42Мбаппенинг клуби Лига 2 га қайтмоқчи  0 13:15Холанд 5.5 миллиард сўмга сумка сотиб олди, Мбаппе ва Ашраф домино ўйнади. Футбол юлдузлари ўтган ҳафтани қандай ўтказди?  4 12:48"Ливерпуль" Исак учун рекорд сумма тайёрламоқда  3 12:20"Сабаби фақат бошда эмас. Бу ерда омиллар мажмуаси бор". Россиялик шифокор Остон Ўруновнинг жароҳатлари ҳақида гапирди  3 11:57"Реал" асосий жамоанинг 5 нафар футболчиси, жумладан, Родриго билан хайрлашишга тайёр  7 11:30Зайнутдинов тиббий кўрикдан ўтди — трансфер якуний босқичда  0 10:36"Манчестер Юнайтед" - "Вест Хэм" учрашувида рекорд қайд этилди  5

"Навбаҳор": Йиғин сўнггида "Сўғдиёна" мағлуб этилди Янгиликлар

"Навбаҳор": Йиғин сўнггида "Сўғдиёна" мағлуб этилди

Бундан бироз вақт олдин "Навбаҳор"нинг Тошкентда ташкил этилган дастлабки йиғини якунланди.

Йиғиннинг сўнгги кунида футболчиларимиз Жиззахнинг "Сўғдиёна" клуби билан куч синашишди. Жиззахликлар билан ўтган ўйинда Ғофуров шогирдлари устунликка эга бўлишди. Бу жиҳат якуний ҳисобни 3:0 бўлишини таъминлади. Дастлаб Дилшод Жабборов қанотдан узатилган тўпни боши билан дарвозага жойлаб қўйди. Танаффусга қадар жамоамизнинг чап қанотдан уюштирган ҳужуми ҳам самарали якунланди. Анвар Ражабовнинг қанотдан узатган тўпи ҳимоячига тегиб тўрдан жой олди. Учрашув якунланиши арафасида захирадан майдонга тушган Сардор Азимов ҳисобни йирик кўринишга олиб келди.

"Навбаҳор" таркиби қуйидагича бўлди: Акмал Ортиқов, Обид Жўрабоев, Хайрулла Каримов, Игорь Голбан, Азизбек Ғуломхўжаев, Аъзам Алиев, Дилшод Жабборов, Отабек Валижонов, Анвар Ражабов, Тимур Аюпов, Мўйдин Мамазулумов.

Захирадан майдонга тушганлар: Ботир Тўрабоев, Азизбек Турғунбоев, Алишер Маҳмудов, Санжар Асқаралиев, Шоҳжаҳон Аббосов, Сардор Азимов, Нодир Мавлонов, Равшан Асланов, Қаҳрамон Маҳаммаджонов.

Учрашувда жароҳатлари борлиги туфайли Тоҳир Шамситдинов ва Акрам Баҳриддиновлар иштирок эта олишмади. Украиналик ҳужумчи Олександр Пишур эса таътилдан фойдаланиб, уйига бориб келиш учун рухсат олгани сабабли ўйинда қатнашмади. Шу тариқа Тошкентда ташкил этилган дастлабки йиғин якунланди. Жамоа аъзолари қисқа муддатлик таътилдан сўнг 2 феврал куни яна Тошкентда йиғилишади.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика